1.Маќбул режалаштириш усули иќтисодий математик усулларини электрон ћисоблаш техникасини турли ишлаб чиќариш масалаларини ечиш учун ишлатилади. Маќбул режалаштиришнинг ћар хил шаклларнинг катта ќисми мунтазам дастурлаштириш масалаларига келтирилади. Мунтазам дастурлаштиришни бошќарувда ишлатилишини ўхшаш турлари ќуйидагилар ћисобланади:
ишлаб чиќаришни йириклаштирилган режалаштирилиши. Ишлаб чиќариш умумий харажатларини камайтириш жадвалларини тузиш. Бу жадваллар мећнат ресурслари ва заћира меъёрларини ўрнатилган чекланишларини ћисобга олиб тузилади;
маћсулот ассортиментини режалаштириш. Маћсулотни маќбул ассортиментини аниќлаш, унда унинг ћар бир турига ўзининг харажатлари ва ресурсларга бўлган талаб тўѓри келади;
технологик жараённи бошќариш, чиќиндиларни энг кам миќдорга келтириш;
янги ќуриладиган ќурилиш ташкилотини маќбул жойлашадиган майдонини аниќлаш. Бундай жой янги ќурилиш ташкилотини муќобил жойлашадиган жой бўлиши, транспорт харажатларини, уни хом ашё билан таъминлаш ва маћсулотни сотиш жойларини муќобиллигини аниќлаш.
2.Операцияларни изланиши усули. Улар ёрдамида сон таћлили жараёнини амалга ошириш мумкин. Бунга хизмат кўрсатиш, математик статистикани, эћтимолликлар назариясини киритиш мумкин. Уларнинг барчаси турли ќарорларни тузишни ва самаралисини танлаб олишни кўзда тутади.
3. Тизимли таћлил – раћбарга ќарор ќабул ќилиш жараёнида энг самарали ёрдам кўрсатиш воситаси ћисобланади. Умумий кўринишда тизимли таћлилни бошќарув соћасидаги йирик муаммолар мажмуасини ечиш услубияти деб тавсифлаш мумкин. Тизимли таћлил раћбарлар томонидан ќарор ќабул ќилиш жараёнида жиддий сон усули деб ва оќилона мулоћаза тажриба деб кўзда тутилади.
4. Тармоќли режалаштириш ва бошќариш – ишлаб чиќаришни бошќаришда самарали илмий усулдир. Тармоќли режалаштириш ва бошќариш тармоќли моделини ќуришга асосланган. Ушбу жараён барча ишларни бажариш ваќти бўйича аниќ боѓлашга, ћар ќандай ваќтда топшириќни бажаришга таъсир этувчи мућимроќ ишларни излаб топишга, амалдаги мећнат, моддий ресурсларини тўѓри таќсимлашга ва жараённи яхши бошќаришга имкон беради.
5. Эвристик усуллар – ќарор ќабул ќилишнинг бу усулига кирувчи ахборот етарли даражада тўла ва аниќ эмаслиги ћамда номаълум эћтимолли натижа тўла ва аниќ бўлган эћтимолли вазиятларда ишлатилади. 6. Алгоритмлик усуллар – бу ќарор ќабул ќилиш усули етарли ахборотлар бўлмаганда, иш натижалари аввалдан тузилган алгоритм асосида маълум бўлган ћолларда ишлатилади.
Ташкилот раћбари ќабул ќилинган ќарорларни бажарилишини таъминлаш учун ќуйидаги ишларни амалга ошириши лозим бўлади:
ишлаб чиќилган ќарорни буйруќ ёки фармойиш билан расмийлаштириш ва ташкилот жамоаси учун кўринадиган жойга эълон ќилиш;
бажарувчилар орасида ечилиши зарур бўлган масалаларини аниќ таќсимлаши ва бажариш мућлатларини кўрсатиб бериш;
ќарорни жамоа аъзолари орасида тушунтириб бориши ва уни бажаришга чаќириши зарур.
Ташкилот раћбари ќарорни бажарувчиларга маълум ќилинганидан кейин уни бажарилишини мунтазам назорат ќилиши ва текшириб бориши керак.
Бозор муносабатлари мезонида бошќарув ќарори бошќаришнинг бош омили ћисобланади, ќайсики унда корхона, тармоќ тараќќиётининг бутун иќтисодий ва ижтимоий муаммолари кесишадиган ва бир жойда тўпланади. Ташкилотларда бошќарув ќарорларининг самарадорлигига ќуйидаги бир ќатор омиллар таъсир кўрсатади (18.13-чизма):
ташкилий омиллар (ќарорни ишлаб чиќишда мутахассисларни таклиф ќилиш, усуллар тизими ва ќабул ќилинган ќарорни бажарувчиларга етказиш шакли, назорат тизими ва ћ.к.);
техник омиллар (ЭЋМ ва техник воситаларидан фойдаланиш ва ћ.к.);
Ќабул ќилинган ќарорларнинг маќсадга мувофиќ ћолда бажарилиши учун ишлаб чиќариш жараёнида махсус маќсадга йўналтирилган дастурлар, бошќарув тизимини ишлаб чиќариш зарур. Буни 3 та гурућга ажратиш мумкин:
Ќарорларни ўз ваќтида бажарувчиларга етказиб бериш.
Кадрлар ва ресурсларни оптимал жойлаштириш оператив заћираларни шакллантириш.
Ќарорларни бажарилишини назорат ќилиш.
Биринчи навбатда бажариладиган ишлар – бу ќарорларни ўз ваќтида бажарувчиларга етказиб бериш. Бу ерда ќарорларни ўз ћолига ташлаб ќўйиш мумкин эмас. Бу ћолда у ўз фаоллиги ва мазмунини йўќотади. Чунки у кеч етиб боради. Ќарорларни бажарувчиларга тезда етиб боришини таъминлаш зарур.
Баъзи ћолларда ишлаб чиќариш бўлинмалари сардорларидан комиссия тузилади. Келгусидаги ижро этувчилар ќарорларни тайёрлашда иштирок этишади ва бу ечимларни хаќиќатга яќинроќ ќилишади. Чунки улар ишлаб чиќариш жараёнини четдагиларга ќараганда яхшироќ билишади. Шунингдек, жамоа ишчиларининг мућокамада, семинарларда ёки лойића режалаштиришни ќабул ќилишда ќатнашишганида ижобий натижаларга эришадилар.