Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet55/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Назорат саволлари



  1. Маданият нима ва унинг менежментда тутган ўрни ќандай?

  2. Менежмент маданиятининг асосий элементлари нималардан иборат?

  3. Бошќарув ходимларининг маданияти деганда нимани тушунасиз?

  4. Бошќарув услуби деганда нимани тушунасиз?

  5. Бошќарувнинг ќандай услуби мавжуд?

  6. Авторитар услубдаги раћбарнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

  7. Демократик услубдаги раћбарнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

  8. Либерал услубдаги раћбарнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?

  9. Бошќарув услубининг ташкилий- профессионал хусусиятларини аниќлаб берувчи гурућ белгилари нималардан иборат?

  10. Обрў- эътибор, унинг бошќариш фаолиятидаги ўрни ва аћамияти ќандай?

17-МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТДА АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯ





    1. Ахборот ва коммуникация ћаќида тушунча



«Ахборот» - атамаси лотинча сўз бўлиб, хабардорлик, бирор ћодиса ёки бирор киши фаолияти ћаќида хабарга эга бўлиш маъносини билдиради. Ахборот бошќарув тизимига уни ривожлантириш ва такомиллаштириш маќсадида фаол таъсир этиш учун зарур маълумотлар йигиндисидан иборатдир. Етарли ва аниќ ахборотга эга бўлмай корхонани бошќариш жуда ќийин кечади.
Ишлаб чиќариш ахбороти бошќарувчи ва бошќарилувчи тизимлар ўртасида алоќа усулидир. Бошќарувчи тизим бошќариладиган тизимдан ишлаб чиќариш ћолати ва унинг хўжалик фаолияти тўѓрисида ахборот олади. Бошќарувчи тизим олинган ахборот асосида бошќарилувчи тизим фаолиятига баћо беради, бошќаришни янада такомиллаштириш маќсадида кўрсатма, фармойишлар чиќариб, бошќарилувчи тизимга ижро учун юборади.
Ахборот бошќарув тизимида алоћида бўѓин бўлиб ћисобланади. Унга ќатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ахборот бошќарувининг барча бўѓинлари, барча вазифаларини ќамраб олишига боѓлиќдир. Ахборот - бу бошќарув аппарати фаолиятининг ћам дастлабки нуќтаси, ћам натижасидир. Шунингдек, амалга оширилаётган ћаракатлар мавжудлиги шарти, мустаћкамлаш усулидир. Ахборот ћажми ортиши билан бошќарув ахборотининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб ћам ортиб боради.
Бошќариш жараёни бошќарув ќарорларини ќабул ќилиш маќсадида ахборот тўплаш, узатиш ва ќайта ишлаш, бошќарув буйруќлари кўринишида ахборот бериш ва уни ижрочиларга етказишдан иборат.
Ахборотнинг бир неча турлари мавжуд, жумладан статистик, оператив, иќтисодий, ћисоб, молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтимоий ва бошќалар.
Ишлаб чиќаришни бошќаришда иќтисодий ахборот алоћида ўрин эгаллайди, чунки у кишиларнинг моддий бойликларни ишлаб чиќариш, таќсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол ќилиш жараёнидаги муносабатларни акс эттиради. Шу билан бирга фан-техника тараќќиёти асосида ишлаб чиќариш ривожланишини акс эттирувчи илмий-техникавий ахборотнинг аћамиятини ћам жуда катта.
Келиб чиќиш манбаасига боѓлиќ равишда ахборот ташќи ва ички ахборот турларига бўлинади. Ташќи ахборот ташќи мућитдан олинадиган хабарлардан иборат бўлади. Булар жумласига юќори ташкилотлар фармойишлари, режа топшириќлари, маћсулотни сотиш шартлари ћаќида ахборотлар киради. Ички ахборот корхона ёки унинг бошќарув буѓинида шаклланади. Корхона миќёсида улар жумласига цехлар томонидан режанинг бажарилиши, моддий-техникавий таъминот, маћсулот таннархи, кадрлар, мећнат унумдорлиги ћаќида ахборотлар киритилиши мумкин.
Йўналиши бўйича ахборот - бошланѓич ва бошќарувчи (раћбарлик) ахбороти турларига бўлинади. Раћбарлик ахбороти бошланѓич ахборотни ќайта ишлаш асосида ќарор ќабул ќилиш натижасидир. Бошланѓич ахборот доимо бошќарув тизимининг ќуйи даражасидан юќорироќ даражага ќараб ћаракат ќилади, раћбарлик ахбороти эса тескари йўналишда ћаракатланади.
Ахборот ваќт ўтиши билан турли аћамият касб этади. Барќарорлик даражаси бўйича уни барќарор шартли-барќарор, ўзгарувчан турларга бўлиш мумкин. Барќарор ахборот узоќ муддат давомида ўз аћамиятини ўзгартирмайди (корхона, унинг бўлинмалари номи, маћсулот тури). Шартли-барќарор ахборот аћамияти маълум муддат давомида саќланиб туради. Корхона миќёсида бундай ахборотга турли меъёр ва меъёрий ћужжатларни (моддий, мећнат сарфи, тарифлар меъёрлари)ни киритиш мумкин. Ахборотнинг бундай тури корхона бўйича умумий ахборотнинг 35%дан кўпроѓини ташкил этади. Ўзгарувчан ахборот бошќарув объекти фаолияти ва унга мос ћолда бошќарув жараёнлари ўзгарувчанлигини акс эттириб, ќарор ќабул ќилиш учун тез ќайта ишлашни талаб этади.
Бошќарув фаолиятида шунингдек, бошланѓич ахборотни ќайта ишлаш натижасида олинган ћосила (иккиламчи) ахборотдан ћам фойдаланилади.
Раћбарлик фаолияти самарали ахборот алмашинувни талаб ќилади. Агар инсонлар ўзаро ахборот алмашинмаса, улар биргаликда ишлай олмайди ва олдиларига ќўйган маќсаднинг шаклланиши, унга эришиши ќийин бўлади.
Бошќарув фаолиятида ахборот алмашув мућим аћамиятлилиги учун раћбар ўзининг ваќтини 50% - 90%ни коммуникацияга сарфлайди. Ахборот алмашишнинг сифати бошќарув ќарорларига таъсир кўрсатади.
Корхона ташќи мућит билан алоќа боѓлашда турли-туман воситалардан фойдаланади. Мавжуд ћаридорлар билан улар реклама орќали боѓланибгина ќолмай, маћсулотни бозорга олиб кирадиган бошќа дастурлардан ћам фойдаланади.
Бозор муносабатлари шароитида ћар бир корхона ўз ваќтида ахборотлар тўплаши ва шунга мос равишда маћсулот ишлаб чиќаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиши лозим. Бироќ тўпланаётган ахборотлар ћам бир ќатор талабларга жавоб бериши керак. Шу боис ћам бозор муносабатларининг ќарор топиши натижасида ахборотлар сифатига янада юќори талаблар ќўйилмоќда. Ахборотларнинг сифатига ќўйиладиган талаблар ќуйидагилар:
- ахборотларнинг долзарблиги;
- ўз ваќтида келиши;
- ахборотдаги маълумотларнинг тўѓрилиги;
- ахборотдаги маълумотларнинг етарлилиги;
- маълумотларининг ишончлилиги;
- ахборот тизимининг мажмуавийлиги (объект тўѓрисидаги барча маълумотларни ќамраб олиши);


- кўп маротаба фойдаланишлик;

  • ќайта ишлаш ва бир тизимга келтиришнинг ќўлайлиги.




    1. Бошќарувни ахборот билан таъминлаш жараёнлари



Ахборот йиѓиндиси бошќарувнинг ахборот тизимини ташкил этиб, у бошќарув жараёнини ахборот билан таъминлаш шаклида намоён бўлади. Ахборот тўѓри, аниќ, ўз навбатида, объектив, мазмунли ва ќарорларни ќабул ќилиш учун тушунарли бўлиши керак. Ахборот ћажми жићатидан кичик, мазмун жићатидан чуќур, унинг матни тушунарли ва содда бўлиши лозим. Корхонани ахборот билан тўѓри алоќалар кўринишидаги турли-туман ахборот оќимлари воситасида таъминланиб, улар аниќ ишлаб чиќариш вазифасини ћал этиш имконини беради.
Бошќарув тизимини ўз ваќтида ахборотлар билан таъминлаш бошќарув жараёнида ќабул ќилинадиган ќарорларнинг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш имконини беради. Корхона ва ташкилотларнинг фаолияти тўѓрисидаги ахборотларнинг юќори бошќарув поѓоналарига узатилиши ва унинг ташкилий тизими орасидаги маълумотларни айланиб юриши ахборот технологияси ёрдамида амалга оширилади. Йирик фирмалар, айниќса, минтаќавий халќ хўжалиги мажмуалари орасида уларга алоќадор корхоналар ўртасида боѓлиќликни амалга оширишда ахборотларнинг тутган ўрни жуда каттадир. Шу билан бир ваќтда уларнинг тезкорлиги ва керакли ахборотлар билан таъминлаши айниќса мућимдир. Ахборотлар керакли ќарор ќабул ќилиш учун зарур бўлади. Бошќарув тизимини ахборотлар билан таъминлаш – барча вазифалар ичида энг мућимларидан бири ћисобланади. Чунки, бошќарув тизимининг самарадорлиги ахборотлар таъминотига кўп жићатдан боѓлиќдир.



    1. Коммуникацион жараён



Ахборотлар корхона ичида босќичма-босќич, яъни вертикал коммуникациялар орќали ўтади. Ахборотлар юќори бошќарув органларидан, пастки органларга ўтади. Шунингдек, пастки органлардан юќори бошќарув бўлимларига ахборотлар оќими келади. Айнан иккинчи жараён корхоналарда ижобий ўзгаришларга олиб келади.
Корхонада вертикал коммуникациялардан ташќари, горизонтал коммуникациялар ћам мавжуд. Маълумки, корхоналарда турли-хил функционал бўлимлар, цехлар ва бошќа бўлимларнинг мавжудлиги улар орасидаги ахборот оќимининг кераклигини англатади. Масалан, фундаментал технология асосида, корхона турли-хил маћсулотлар ишлаб-чиќариши мумкин, шунинг учун ћам маркетинг бўлимининг ахборот аћамиятлигини саќлаб ќолади ва унинг талабларини ўз ваќтида ќондирилишини таъминлайди.
Коммуникация – бу ахборотлар алмашинуви бўлиб, унинг асосида раћбар ўзига керакли бўлган ахборотларни олиб, ќарор ќабул ќилгач, уларни ижрочи ёки ишлаб чиќарувчиларга йўналтиради. Коммуникация мураккаб жараён бўлиб, ўзаро боѓлиќ ишлардан иборат. Бошќарув поѓоналарида ахборот алмашинуви энг мураккаб муаммолардандир. Ахборотлар билан алмашув жараёнида ќуйидаги 4 та элементларни ажратиб олиш мумкин:
Жўнатувчи – бу шахс барча ѓояларни жамловчи ёки ахборотларни йиѓиб, уларни узатиб борувчи.
Хабар – бу ахборотларнинг ўзи.
Канал – бу ахборотларни узатиш воситаси.
Олувчи – ахборотларни ќабул ќилувчи ва ўзгартирувчи шахс.
Ахборот алмашув жараёнида улар жўнатувчи ва олувчи ўзаро боѓлиќ бир неча босќичларни босиб ўтишлари керак. Уларнинг вазифаси хабарни шундай тузиш ва каналларни шундай танлаш керакки, ћар иккала томон бошланѓич ѓояни билишлари, тушунишлари керак. Бу жуда мураккаб, чунки, ћар бир нуќтада ахборотлар мазмуни ўзгариши ёки бутунлай йўќотилиши мумкин.
Амалда бошќарувчи тизим бошќарилувчи объектлардан ижтимоий, иќтисодий, ташкилий-ћуќуќий, техник-технологик кўрсаткичларга оид ахборотларни олиб туради. Зарурат туѓилганда олинган ахборотлар асосида бошќарувчи тизим объект учун керакли буйруќлар тайёрлайди ва уни бажариш учун объектга узатади.
Мураккаб ва кўп ќиррали ташкилотларни бошќариш катта ћажмдаги бирламчи ахборотларни кўриб чиќишни талаб ќилади. Уларга ќуйидагилар киради: статистик, оператив-ћисобот, режа-иќтисодий, бухгалтерлик, молиявий, моддий-техника таъминоти, капитал ќурилиш, технологик, конструкторлик ва бошќалар.
Ахборот бошќарув жараёнининг асосидир, бошќарувчининг мећнати уни таћлил ќилиш ва ќайта ишлашдан иборат. Ћозирги жамиятни «ахборот жамияти» деган фикр ћам тўѓри. Бошќарув муаммоларидан йироќ бўлган кишилар, ћатто кичик фирманинг маъмурияти нићоятда катта ћажмли ахборот билан ишлашини тасаввур ќилолмайди. Масалан, 200-300 одам ишлаётган ўрта меъёрдаги тижорат ташкилотидаги расмий ва норасмий ахборот оќимини ќайта ишлашини ћисобга оладиган бўлсак, унда жуда катта раќам юзага келади.
Корхона бошќарувида ишлаб чиќариш муваффаќиятли кечиши учун моддий, мећнат, хом ашё, молия ресурслари ќаторида ахборот ресурслари бирламчи аћамиятга эга. Илмий-техник ахборот янги технологиялар, ишлаб чиќариш воситаларининг асоси бўлиб хизмат ќилади.



    1. Бошќарув техникаси ва унинг турлари



Бошќарув техникаси - бу аќлий мећнат, бошќарув тизимида ахборотни ќайта ишлаш техникасидир. Техника воситалари ќанчалик такомиллашган бўлса, бошќарув технологияси, бошќарув мећнатини ташкил этиш ва бутун бошќарув жараёни шунчалик самарали бўлади. Ћисоб-китобларга асосан мамлакат иќтисодиётини маќбул бошќариш учун йил давомида 1000 та элементар арифметик операция бажариши зарур бўлса, бошќарув аппарати ходимлари 10% ни бажариш ќобилиятига эга эканлар. Бу муаммони муваффаќиятли хал этиш учун бошќарув мећнатини такомиллаштириш, ахборот тўплаш ва ќайта ишлашни автоматлаштириш яхши самара беради. Бошќарув техникасини фаќат ћисоблаш машиналари билангина боѓлаш нотўѓридир. Дастлабки техника воситалари 100 йил бурун пайдо бўлган ручка, чизгичдан тортиб ЭЋМ ва компьютергача бўлган техника воситаларини ќуйидаги икки гурућга ажратиш мумкин:
1.Ташкилий техника.
2.Ћисоблаш машиналари.
Ташкилий техника воситаларига жуда турли-туман ускуна ва ќуроллар (оддий курол ва восита, ахборот олиш ва ќайта ишлаш, кўчириш, кўпайтириш, алоќа воситалари ва ахборот узатиш, хизмат кўрсатиш, хизмат хоналари ускуналари) киради. Бошќарув мећнати турли оддий ќурол ва ускуналардан (ќалам, ручка, идора дафтарлари, жадвал, график ва бошќа лар) фойдаланишга асосланади. Энг сўнгги авлоддаги компьютерлар оддий техника воситалари (ќалам ва чизгич) ўрнини тўлиќ боса олмайди. Ќулай, оддий чидамли бу воситалар техника воситалари сингари жуда мућимдир. Оддий ќурол ва ускуналарни ахборотни ќайта ишлаш босќичлари бўйича гурућларга ажратиш мумкин. Бу аввало ёзув воситалари (ќалам, ручка, муйќалам), тасвир воситалари (график, диаграмма, назорат ва нозирлик ойналари, маршрут схемалари), ћужжатлар саќлаш воситалари (токча, конверт, картотека ва ћ.к.), ахборот ќабул ќилиш ва мустаћкамлаш воситалари (ћисоб машинаси, ўлчов воситалари, кўчирувчи машиналар), алоќа воситалари (телефон, раћбар ва диспечер коммутатори, радио алоќа, сигнал ускуналари, овоз бериш ускуналари), ахборот узатувчилар (овоз, нур, карточка, ойна, металл), бошќарув машиналарида ќўлланиладиган ахборот узатувчилар (дисклар) ћисобланади.



    1. Менежмент тизимида ахборотларнинг аћамияти



Ташкилотни бошќариш учун зарур бўлган барча турдаги ахборотлар мажмуи ахборот тизимини вужудга келтиради. Ахборот тизимлари бошќаришнинг ћар ќандай босќичида бир бутун бўлиб фаолият кўрсатади. Аммо улар ўзининг вазифаси ва таркиби билан ћар хилдир. Мисол учун, менежмент тизими ташкилот фаолияти кўлами, техник даражаси ва соћа турига ќараб ћар хил бўлиши мумкин. Ћозирги замон тараќќиётида корхоналарни ахборотлар билан таъминлаш катта аћамиятга эга бўлиб ќолмоќда. Ишлаб чиќариш жараёнида маћсулот ћажмини режалаштиришда ахборотлар жуда зарур. Бунда ќарор ќабул ќилинишида, янги илмий билимларга, яъни ихтироларни ўз ичига олган илмий-техник ахборотлар олинади. Мунтазам равишда ўз ваќтида ахборотлардан фойдаланиш фирмани раќобатбардошлигини оширади. Ћисоботлар тайёрлаш ва бошќарув ќарорларини ишлаб чиќишнинг асосини ахборотлар ташкил этади.
Ћозирги замон шароитда юќори самарали корхоналарда ахборотлардан кенг фойдаланиш, уларнинг тараќќиёти учун жуда мућим аћамиятга эгадир. Уларни ќўллаш замонавий техник воситалар, матн ва раќамли ахборотларни автоматлаштирилган ќайта ишлашга, корхонанинг ички ахборотлари алоќалар тизимига барлаштириш асосида ташкил этилгандир.
Корхоналарда бошќарув ахборотлар тизими бу ћар турли жараёнлари бирлигидан иборатдир. Ахборотлар тизими ахборотларни ќайта ишлаш, ички ва ташќи ахборотларни узатиш алоќа каналларидан ташкил топади.
Бошќарув ахборотлар тизими бирин-кетин ишлаб чиќариш жараёнини амалга ошириш учун техник воситалар ёрдамида ахборотларни йиѓиш, тўплаш ва уларни ќайта ишлаш учун аналитик усуллар, математик, статистика ва истиќболини аниќлаш усулларини ќўллаш билан бирга олиб боришга мўлжалланган.
Ахборотлар тизимининг самарадорлигини ошириш йўллари уларни тўѓридан-тўѓри бир-бири билан келишилган ћолда кўриш, ахборотларнинг ќайтарилмаслиги, уларни кўп маротаба ишлатиш, уларни бирлаштириш кўрсаткичлариини чеклаш, ахборотлар оќимини ќисќартиришдан иборатдир.
Ахборотлар бошќарув жараёнида ќуйидаги масалаларни ечиш учун кенг фойдаланилади:
- ќарорлар ќабул ќилиш;
- маъмурий – ташкилий ишлар;
- илмий – тадќиќот ишлари;
- ишлаб чиќариш тадбирларини амалга ошириш учун.
Ахборотларнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланиш ишлаб чиќариш самарадорлигини оширишда мућим омил ћисобланади.
Менежмент ахбороти жуда хилма-хил бўлиб, маълумотлардан ташкил топади ва улар ќуйидагича тавсифланади:
- объект фаолиятини бошќаришга бевосита алоќадор бўлади;
- бошќариладиган объектнинг ўзига хос алоћида хусусиятларини, унинг ички ва ташќи тавсифларини акс эттиради;

  • объект фаолияти давомида содир бўладиган воќеаларни ва жараёнларни тавсифлайди.

Ўнлаб, баъзида юзлаб мижозлар, товарларнинг кенг ассортименти, мижозлар билан ћисоб-китоб ќилиш, маош ћисоб-китоблари, ќиймат ва натура ифодадасиги товарларнинг омборхонадаги ћаракатини ћисоблаш, маркетинг, яъни бозорни тадќиќ ќилиш, реклама, раќобатчиларни ћатти-ћаракати, ўзгарувчан ќонунлар, солиќ тўлаш тартиблари, божхона тарифлари ва шу каби ахборотларни фирма маъмурияти бир йилда миллиондан ортиѓини ќайта ишлайди. Бозорнинг доимо ўзгарувчанлиги маъмурият эътиборининг тезкорлигини талаб ќилади, агар шу ўзгариш ћаќидаги ахборот кечикса ёки аста-секин ќайта ишланса, уларнинг натижаси фирма фаолиятига жуда салбий таъсир кўрсатади.
Маълумотлар шуни кўрсатадики, 90-йиллар бошида АЌШдаги 60% ишчи жойлар ахборотни ќайта ишлаш хизматига боѓлиќ бўлган ва бунга миллий ялпи даромаднинг 70% сарфланган эди. Шу билан бирга АЌШ, Япония ва Европанинг йирик фирма ва компаниялари шу харажатни сарфлайди.


Хулоса


Ахборот бошќарув жараёнининг асосини ташкил этади. Ахборот - бу бошќарув аппарати фаолиятининг ћам дастлабки нуќтаси, ћам натижасидир, шунингдек, амалга оширилаётган ћаракатлар мавжудлиги шарти, мустаћкамлаш усулидир. Бошќарувчининг мећнати ахборотни таћлил ќилиш ва ќайта ишлашдан иборат. Ахборотлар керакли ќарор ќабул ќилиш учун зарур бўлади. Бошќарув тизимини ўз ваќтида ахборотлар билан таъминлаш менежмент жараёнида ќабул ќилинадиган ќарорларнинг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш имконини беради. Бошќарув тизимини ахборотлар билан таъминлаш – барча вазифалар ичида энг мућимларидан бири ћисобланади. Чунки, бошќарув тизимининг самарадорлиги ахборотлар таъминотига кўп жићатдан боѓлиќдир.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish