Авторитар услуб- бу якка ћокимлик асосида бошќаришдир, яъни ћукмронликни ушлаб турувчи ва амалга оширувчи биргина одам бўлади. Бундай раћбарлар бошќариш гурућининг диќќат марказида ва фаолиятида туради. Барча ћукмронлик унинг ќўлида бўлиши керак. У ќўл остидагиларни ўта пассив, агар ќўл остидагиларнинг фикрини эшитишга тўѓри келса, у буни ўз обруйига путур етказаяпти деб тушунади.
Авторитар услубдаги раћбарларга ќуйидаги хислатлар хусусиятлидир:
якка ћокимлик билан ќарор ќабул ќилади;
маъмуриятчи, ќўл остидаги ходимларнинг ишига доим аралашиб туради;
барча катта-кичик муаммоларни ќўл остидагилар билан маслаћатлашмасдан, гоћида тазъйиќ ўтказиш йўли билан якка ўзи ћал ќилади;
ўз ќўл остидаги ходимларнинг фаолияти учун ћамма жавобгарликни ўз зиммасига олади, бутун ахборотни ўзи орќали ўтказишга ћаракат ќилади;
жамоа аъзоларининг бевосита фикр алмашувини чеклаб ќўяди, ўзининг ћатти- ћаракатини танќид ќилинишига чидаб тура олмайди, лекин ўз ќўл остидаги кишиларнинг ћатти - ћаракатларини ва хулќ - атворини кескин танќид ќилади;
талабчан, кам гап, унинг ходимлар билан муносабати бошлиќларга хос оћангда бўлади;
ходимларнинг ќарашлари мулоћазалари, ўз фикрларини билдиришларини ёќтирмайди;
ќўл остидагилар билан совуќ муомалада бўлади, ќабулга кирувчилар учун ќўшимча расмиятчиликлар кўрсатади.
Авторитар услубдаги раћбар камдан - кам ћолларда очиќ чећрада бўлади, унинг кўриниши доим иш билан банд бўлган кишининг ќиёфасини акс эттиради. Унинг асосий белгиси шундаки, унга билими саёз бўлса ћам, итоаткор ва сўзини икки ќилмайдиган ходимлар ёќади. Авторитар услубдаги раћбарнинг салбий сифати тўѓрисида кўп маълумот бериш мумкин, чунки, унда ташкилотчилик ќобилияти, бошќарувнинг умумий маданияти етишмайди. Авторитар услубдаги раћбар ўз - ўзини идора ќилаолмаслиги ва натижада золимга айланиши, ишловчиларни, инсон ќадрини пастга урувчи бўлиши мумкин. Лекин, шу билан бирга ушбу услубдаги салбий томонлари билан бирга ижобий белгиларни ћам кузатиш мумкин. Масалан, бу турдаги одамлар доно, ќийинчиликларни ќўрќмасдан бартараф эта олади ва катта таваккалчилик талаб ќиладиган ишларни иккиланмасдан амалга ошириш хусусияти бор. Бундай раћбарлар тез ва дадил ќарорлар ќабул ќиладилар. Ќабул ќилинган ќарорларнинг бажарилишини ќаттиќ назорат ќилиб амалга оширадилар. Улар ўзларига ишонадилар ва жамиятга раћбарлик ќилишга эришадилар. Демак, бу каби услубда таъсир тезлашади, бу эса ишлаб чиќаришда мураккаб ћолат ва шароитлар юзага келганида ќўл келади. Баъзи ћолларда эса бундай услубдаги раћбарлар ќўл остидагилар билан муносабат маданиятини тушуниб етмаслиги, ќаттиќ маъмуриятчиликка айланишига олиб келади ва жамоанинг фикри билан ћисоблашмаслик, жамоанинг ишлаш ќобилиятига салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |