Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-жадвал Асосий ишлаб чиќариш мелиорация фондларининг хизмат кўрсатиладиган майдонлар ћажмига боѓлиќлиги унумдорлиги



Download 0,77 Mb.
bet22/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   83
Bog'liq
r4sxim

3.6-жадвал
Асосий ишлаб чиќариш мелиорация фондларининг хизмат кўрсатиладиган майдонлар ћажмига боѓлиќлиги унумдорлиги



Кўрсаткичлар



Хизмат кўрсатиладиган майдон ћажми бўйича х свб гурућлари

Ўртача

15 гача

15-35

25-40

40 дан ортиш

Гурућдаги сув хўжалиги ташкилотлари сони.
Суѓориш материалларидан асосий мелиорация фондлари 1 сўм ћисобида олинган сув, м3.
%
Ажратма нуќталарида хўжаликларга асосий мелиорация фондлари 1 сўм ћисобида сув бериш, м3
%

3
37,7


100

28,0
100



4
40,6


107

32,4
111



2
48,1


127

36,5
125



1


40,6
140

32,7
112





Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, сув хўжалиги тизимлари мустаћкамланиб боргани сари мелиорация фондлари унумдорлиги ортиб боради.
Сув-мелиорация хўжалиги моддий-техника базасини муттасил ўсиши ва мустаћкамланиши шароитида ишчиларининг асосий фондлар билан таъминланиши - фондлар билан таъминланганлик даражаси (Фв) кўрсаткичи катта аћамият касб этади.

Фв Фос Чг,


бунда: Чг – ходимларнинг ўртача йиллик сони.


Бу кўрсаткичдан ташќари идоравий хўжаликнинг айрим ишлаб чиќаришларида ишчиларнинг механизм билан таъминланганлиги ўртача йиллик ишчи ћисобидаги машина ва механизмлар ќиймати ћисоблаб чиќилади.
Фонд самараси кўрсаткичи мећнат унумдорлиги ва фонд билан таъминланганлик билан чамбарчас боѓлиќир. Бу боѓлиќликни математика йўли билан ќуйидагича ифодалаш мумкин.



бунда: В-бир ўртача йиллик ходим бошига ишлаб чиќариш, сўм.
Фонд самарасининг ўсиши мећнат унумдорлиги ўсиши суръатларидан ходимлар фонд билан таъминланиши ўсишининг суръатларига нисбатан устунлиги натижасидир. Бундай устунлик ќанча кўп бўлса, фонд самараси ўсишининг суръатлари шунча юќори бўлади.
Таъмирлаш ва сув хўжалиги ќурилиш ташкилотларида фондлар актив ќисмидан фойдаланишни таћлил ќилишга катта аћамият берилади. Машина ва ускуналардан фойдаланиш экстенсив, интенсив ва интеграл юкламалар кўрсаткичлари билан тавсифланади.
Экстенсив юклама кўрсаткичи фондлардан ваќт ичида фойдаланишни тавсифлайди. Машиналар ёки ускуна экстенсив юкламасининг коэффициенти (Кэ) ќуйидагича аниќланади:


Кэ Тф Тр,
бунда: Тф – машина ёки ускуна ћаќиќатда ишлаган ваќт,с;
Тр – машина ёки ускуна ишлашининг режимли (мумкин бўлган) ваќти, с.
Интенсив юклама кўрсаткичи асосий фондлар ќувватлари иш билан таъминланганлиги даражасини тавсифлайди. Интенсив юклама коэффициенти (Кн) ћаќиќатдаги ќувват (ёки ўтказа олиш) нинг машина, ускуна ёки иншоот тўла ќувватига муносабати билан аниќланади:


Кн Qф Qм


бунда: Qф – ќувват бўйича фондларнинг табиий кўринишда ваќт бирлигида ћаќиќатда иш билан таъминланиши.
Qм–ќувват бўйича фондларнинг табиий кўринишда ваќт бирлигида иш билан мумкин бўлган энг кўп таъминланиши.
Фондлардан фойдаланишнинг интеграл коэффициенти улардан экстенсив ва интенсив фойдаланиш коэффициентлари кўпайтмасига тенгдир.


Кинт Кэ. Кн Тф. Qф Тр. Qм.


Асосий ишлаб чиќариш фондларидан фойдаланиш самарадорлиги кўп омилларга боѓлиќ комплекс муаммодир. Ћозирги ваќтда ишлаб чиќариш воситаларидан янада самарали фойдаланиш тадбирлари кўрилган. Хўжалик ћисобидаги корхоналарда фондлар учун ћаќ тўлаш жорий ќилинган, капитал ќурилиш ва асосий фондлар олишни пул билан таъминланиш тартиби ўзгартирилган-бюджет йўли билан молиялаш урнига узоќ муддатли кредит бериш ќўлланилмоќда. Бу ќурилиш, асосий фондлар олиш ва улардан фойдаланиш учун корхоналар маъсулиятини оширади.

3.4. Айланма маблаѓлар таркиби ва меъёрлаштирилиши




Ћар бир корхонага меъёрий ишлаб чиќариш фаолияти олиб бориш учун асосий фондлар билан бирга айланма фондлари (мећнат предметлари) ћам керак бўлади. Сув хўжалиги ташкилотларининг айланма фондлари икки асосий ќисмга-ишлаб чиќариш заћиралари ва ишлаб чиќаришдаги маблаѓларга бўлинади.
Айланма фондларнинг биринчи ќисми шу билан шартланганки, ишлаб чиќаришда ќатнашадиган мећнат предметлари битта ишлаб чиќариш жараёнида сарфланади. Шу туфайли ишлаб чиќариш жараёни узлуксиз бориши учун материаллар, ёќилѓи, хом ашё, эћтиёт ќисмлари кам ќимматли ва тез эскирадиган предметларнинг ишлаб чиќариш заћиралари ћамда бошќа мећнат предметларига эга бўлиш зарур.
Ишлаб чиќариш заћираси корхонанинг белгиланган ишлаб чиќариш топшириѓини бажариш юзасидан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун навбатдаги режали, даврда кўзда тутилиши лозим бўлган хом ашё ва материалларнинг иложи борича энг оптимал миќдоридир.
Товар-моддий бойликлар заћирасини режалаштиришда кундалик ишлаб чиќариш талаби ва заћира меъёрлари ћисобга олинади. Хом ашё ва материалларнинг ўртача кунлик сарфи йилдаги иш кунлари сони ћисобида мазкур материалга йиллик талабнинг хусусий ажратмаси сифатида аниќланади.
Хом ашё ва материалларнинг ишлаб чиќариш заћираси жорий тайёрлов, суѓурта ва мавсумий заћираларга бўлинади.
Жорий заћира ишлаб чиќаришни зарур материаллар билан таъминлашга ва икки сафар етказиб бериш навбатлари ўртасидаги даврга мўлжалланган бўлади. Унинг катталиги материалнинг ўртача суткалик истеъмоли миќдорига ва навбатдаги етказиб беришлар ўртасидаги интервалга боѓлиќ ћолда белгиланади.
Тайёрлов заћираси ишлаб чиќаришга материаллар жўнатиш олдидан тайёргарлик операциялари (ќабул ќилиш, юк тушириш, саралаш, ќуритиш, комплектлаш ва ћоказо) ўтказиш зарурати туфайли вужудга келади.
Суѓурта заћираси шаћобча ва гидротехника иншоотлари авариялари ћамда таъминотдаги узилишлар ћолларида материалларга жорий талабдан ортиќ миќдорда яратилади. Амалда суѓурта заћирасининг меъёри материаллар нотекис, етказиб бериш режали муддатларидан жуда кечикиб етказиб берилган ћолларда жорий заћиранинг 50% миќдорида белгиланади.
Мавсумий заћира етказиб берилиши мавсумий шароитлар (ќатнов тўхтаб ќолиши, кузги ва баћорги лойгарчилик) туфайли узоќ танаффуслар билан бўладиган материаллардан тузилади.
Суѓориш ва заћини ќочириш тизимларида ишлаб чиќариш заћирасининг миќдори таъминот шароитларига боѓлиќ бўлади ћамда мазкур заћира тўлдириладиган муддатлар билан белгиланади.
Сув хўжалиги таъмирлаш ќурилиш ташкилотларида ишлаб чиќариш заћираси анча юќори бўлади. У ишлаб чиќариш ћажми, истеъмол меъёрлари ва ишлаб чиќариш жараёнига боѓлиќдир.
Ишлаб чиќаришдаги маблаѓлар-тугалланмаган ишлаб чиќариш кўринишида бевосита ишлаб чиќариш жараёнида бўлган айланма фондларининг иккинчи ќисмидир. Улар тугалланмаган ишлаб чиќаришни ташкил этади.
Ишлаб чиќариш жараёни узлуксиз бўлишини таъминлаш ишлаб чиќариш соћасидагина эмас, балки муомала соћасида ћам маблаѓларга эга бўлиш керак. Шунинг учун корхона айланма фондлари билан бирга муомала фондларига ћам эгадир. Муомала фондларига тайёр, лекин сотилмаган маћсулот ќиймати, бажарилган, лекин истеъмолчи ћаќини тўламаган ишлар ќиймати, шунингдек, пул маблаѓлари киради. Наќд пул маблаѓларининг бўлиши етказиб берувчилар билан ћисоб-китоб иш ћаќи ва мажбуриятлари бўйича операциялар ўз ваќтида ўтказилишини таъминлайди.
Айланма фондлари муомала фондлари билан айланма маблаѓларини ташкил этади. Ќурилиш ташкилотларининг айланма маблаѓларини таркиби ва (%ларда).
1. Айланма ишлаб чиќариш фондлари – 76;
а) ишлаб чиќариш заћиралари - 67;
б) ишлаб чиќаришдаги маблаѓлар - 9;
2. Муомала фондлари - 24;
а) ћисоблардаги маблаѓлар - 19;
б) пул маблаѓлари - 5;
Жами айланма маблаѓлар - 100.
Айланма маблаѓлар миќдори ва уларнинг сув хўжалиги айрим турлари бўйича таркиби кенг чегараларда ўзгариб туради. Мелиорация тизимларида айланма маблаѓлар миќдори асосий фондларга нисбатан жуда камдир. Айланма маблаѓларининг асосий улуши материаллар заћираларига тўѓри келади. Ќурилиш-монтаж ташкилотларида айланма маблаѓлари анча кўп. Улар миќдори асосий фондлардан ортиќдир.
Айланма ва асосий фондлар нисбати суѓориш тизимларида 1:1.00 ни, ќишлоќ хўжалиги корхоналарида 1:1,5 ни, ќурилиш ташкилотларида 1:0, 75, 1:0,5 ни ташкил этади.
Айланма маблаѓлар миќдори хўжалик ћисобидаги корхоналарда меъёрлаштирилади. Айланма маблаѓлар меъёрлари узлуксиз ишлаш учун зарур бўлган энг кам заћиралардир. Меъёрлар ишлаб чиќариш ћажми, маћсулот таннархи даражаси ва моддий-техника таъминоти шароитларига боѓлиќ ћолда айланма маблаѓлари турлари бўйича белгиланади.
Айланма маблаѓларни меъёрлаштириш иќтисодий ва молиявий ишнинг мућим участкасидир. Меъёрлаштириш йўли билан айланма маблаѓларидан оќилона фойдаланишга эришилади, ишлаб чиќариш ва муомала соћалари ўртасида тўѓри таќсимот таъминланади.
Пул ифодасидаги айланма маблаѓлари миќдори молия режалари тасдиќланаётганда белгиланади. Айланма маблаѓлари вужудга келиш манбаларига кўра ўз ва ќарз маблаѓларига бўлинади. Ћар бир иќтисодий мустаќил корхона шундай миќдорда ўз айланма маблаѓларига эга бўладики, натижада узлуксиз ишлаш учун уларга бўлган доимий эћтиёжни таъминлай олади. Ќарз маблаѓлар (ќисќа муддатли ќарзлар) айланма маблаѓларига меъёрдан ортиќ талаб пайдо бўлган мавсумий ёки ваќтинча эћтиёжни ќондиришга мўлжалланган бўлади.
Айланма маблаѓлар такрор ишлаб чиќариш узлуксизлигини таъминлашга ќаратилгандир. Бунга энг тежамли усулда, айланма маблаѓларининг энг кам миќдори билан эришмоќ керак.
Маблаѓлар айланиши бир ишлаб чиќариш жараёни давомида тугалланади, яъни бир сафарги доиравий айланиш ћисобланади. Айланиш даври маблаѓларнинг ишлаб чиќаришда ва муомалада бўлган ваќтидан-товарларни ишлаб чиќариш учун олиш моментидан ишлаб чиќарилган маћсулот ћаќини тўлаш моментигача бўлган ваќтдан таркиб топади. Шунинг учун айланиш ќанча тез тугалланса, ишлаб чиќариш дастурини бажариш учун шунча кам пул маблаѓи керак бўлади. Айланишнинг секинлашуви ќўшимча маблаѓлар талаб ќилади.
Айланма маблаѓлардан фойдаланиш даражаси иккита кўрсаткич билан аниќланади:
1) Айланишда бўлишнинг муайян ваќт ичида (квартал, йил) айланишлар сонини ћарактерлайдиган коэффициенти (Ко) билан кўрсатилади.

Ко Авп Соб,


бунда: Авп – ялпи маћсулот ќиймати, сўм.
Соб – айланма маблаѓларнинг ўртача ќолдиѓи, сўм.
2) Кунлардаги бир айланишнинг айланишда бўлиши ёки узунлиги билан (До)
До Т. Сот Авп Т Ко,


бунда: Т – кунлардаги даврнинг давомийлиги (30, 90, 360).
Мисол: ќурилиш ташкилоти бир йил ичида 3000 минг сўмлик ишлар ћажмини бажаради. Айланма маблаѓлари квартал охирида I–750 минг, сўм; II – 800, III – 850, IV – 600 минг сўм бўлади. Ўртача йиллик ќолдиќ–750 минг сўмни ташкил этди.
Ко 3000 750 4 оборот.
До 360. 750 3000 90 кун ёки 360 4 90 кун.
Айланма маблаѓлари айланишда бўлишини жадаллаштириш катта халќ хўжалик аћамиятига эгадир.
Айланма маблаѓлари айланишда бўлишини жадаллаштиришнинг асосий йўллари ишлаб чиќариш жараёни давомийлигини камайтириш, ќурилиш муддатларини ќисќартириш. Айланма маблаѓларининг меъёрдан ортиќ заћиралари бўлишига йўл ќўймаслик сотиладиган маћсулот ва бажарилган ишлар ћисоб-китобини ўз ваќтида ќилишдир.


Хулоса


Сув мелиорация хўжалигининг асосий фондларига гидротехника иншоотлари, машиналар, ускуналар, бинолар, транспорт воситалари, узатиш ќурилмалари, инструментлар, ишлаб чиќариш инвентари ва бошќа асосий воситалар киради.
Мелиоратив фондларининг асосий вазифаси ќишлоќ хўжалиги самарадорлигини оширишдир.
Асосий фондларнинг маънавий эскириши ќиймат кўринишда ќуйидаги икки шаклда намоён бўлади: 1. Асосий фондларнинг уларни ишлаб чиќариш арзонлашиши туфайли ќадрсизланиши. 2. Асосий фондларнинг янги, анча юќори унумли техника яратилиши туфайли ќадрсизланиши.
Асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши истеъмол ќиймати камайишига олиб келади, яъни уларнинг ќиймати ћам камаяди. Асосий фондларнинг ћар йилги эскириши уларни реализация ќилишда амортизация ажратмалари кўринишида маћсулот таннархига таркибий ќисм бўлиб киради. Амортизация асосий фондларнинг хизмат ќилиш муддатига пропорционал тарзда ёки бажарилган иш ва ишлаб чиќарилган маћсулотга пропорционал тарзда ћисоблаб чиќилади. Фонд самарадорлиги кўрсаткичи асосий фондлар бирлигига пул ифодасида ишлаб чиќарилган фойда миќдори билан аниќланади.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish