Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Асосий ва айланма фондларининг иќтисодий фарќлари ќуйидагилардан иборат



Download 0,77 Mb.
bet18/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Асосий ва айланма фондларининг иќтисодий фарќлари ќуйидагилардан иборат:



Белгилар

Асосий фондлар

Айланма фондлар

Хизмат ќилиш муддати



Кўп ишлаб чиќариш циклларида ќатнашади

Битта ишлаб чиќариш циклларида ишлатилади.

Ќийматининг тайёр маћсулотига утиши

Эскирган сари ўз ќийматини тайёр маћсулотга ўтказади.

Ўз ќийматини тайёр маћсулотга тўла ва дархол ўтказади.

Ишлаб чиќариш жараёнида табиий шакли саќланиб ќолиши.

Ишлаб чиќариш жараёнида ўз табиий шаклини саќлаб ќолади.

Ишлаб чиќариш жараёнида ўз табиий шаклини йўќотади, уни ўзгартиради.

Мелиорация ва сув хўжалигининг асосий фондларига гидротехника иншоотлари, машиналар, ускуналар, бинолар, транспорт воситалари, узатиш ќурилмалари, инструментлар, ишлаб чиќариш инвентари ва бошќа асосий воситалар киради.


Асосий фондлар ишлаб чиќариш ва ноишлаб чиќариш фондларига бўлинади. Ишлаб чиќариш асосий фондлари ишлаб чиќариш жараёнида бевосита ќатнашади. Ноишлаб чиќариш асосий фондлари ишлаб чиќаришда бевосита ќатнашмайди, лекин ходимларнинг маиший ва маданий эћтиёжларини ќондириш учун хизмат ќилади. Уларга уй-жойлар, мактаблар, болалар боѓчалари, даволаш муассасалари, клублар ва бошќа маданий–маиший бинолар ћамда иншоотлар киради.
Асосий фондларга корхона балансига ёзилган мећнат воситаларигина киради. Ќурилишга келтирилган машина ва ускуналар асосий фондларининг ишлаб чиќариш заћиралари таркибида бўлади. Бу ишлаб чиќариш воситаларининг ќиймати улар ўрнатилган ва ишга туширилгандагина асосий фондларга киритилади.
Айланма фондларига, хом ашё, ёќилѓи, ярим фабрикатлар, материаллар, тугалланмаган ишлаб чиќариш ва бошќа мећнат предметлари киради. Режалаштириш ва учётни соддалаштириш учун хизмат муддати бир йилдан кўп бўлган предметлар ўз ќийматидан ќатъий назар, шунингдек бирлик ќиймати 50 минимал иш ћаќидан ортиќ бўлган предметлар асосий фондларга киритилади, лекин бирлигининг ќиймати 50 минимал иш ћаќидан кам бўлган барча предметлар ћам оборот фондларига киритилавермайди.
Ќийматдан ќатъий назар асбоб-ускуна, инвентар, кутубхона фонди, мусиќа асбоблари, спорт инвентари, мебель ва айрим бошќа предметлар асосий фондларга киритилади.
Ишлаб чиќариш жараёни асосий ва оборот фондлари биргаликда ќатнашгандагина содир бўлиши мумкин. Бу фондларнинг бирлиги ва уларнинг ўзаро биргаликдаги ћаракати ишлаб чиќаришнинг зарур шартидир.
Ишлаб чиќариш фондлари доимо ћаракатда, доиравий оборотда бўлади, пул шаклидан ишлаб чиќариш шаклига ўтиб туради, кейин товар шаклига ва яна пул шаклига ўтади ва ћоказо.
Асосий фондлар ћисоби табиий ва ќиймат кўринишида олиб борилади. Асосий фондлар ќийматининг ќуйидаги турлари фарќ ќилинади; дастлабки, тиклаш, ќолдиќ ва тугатиш ќийматлари.
Дастлабки ќиймат асосий воситалар ишга туширилаётганда уларга ћаќиќатда ќилинган харажатлардир. Бу ќиймат бинолар ёки иншоотларни ќурилиши ва монтаж ќилиш ќийматидан ћамда ускуналар сотиб олиш ќийматидан таркиб топган, бунга ташиб келтириш ва монтаж ќилиш харажатлари ћам киради. Машина ва ускуналар учун дастлабки ќиймат улгуржи баћодан ћамда ташиб келтириш ва монтаж ќилиш харажатларидан таркиб топади.
Асосий фондлар дастлабки ќиймати реконструкция бўйича харажатлар суммасига, объект ќисман йўќ ќилинганда эса, йўќ ќилинаётган ќисм ќийматига, асосий фондлар ќайта баћолашни суммасига ўзгариши мумкин.
Асосий фондларнинг дастлабки ќиймат бўйича, айниќса бир ќанча йиллардаги динамикасидаги ћисоби айрим, камчиликларга эгадир. Капитал кўрилишидаги смета баћолари ва саноатнинг улгуржи баћолари ваќти-ваќти билан ўзгариб туради. Натижада турли ваќтда ишга туширилган фондлар ќиёсланиб бўлмайдиган дастлабки ќийматига эга бўлади. Бу эса уларни ќайта баћолаш заруриятини туѓдиради.
Асосий фандларни ќайта баћолаш, тиклаш ќиймати бўйича ўтказилади, бу ќиймат эса уларни ћозирги баћоларда ва ишлаб чиќариш шароитида турли такрор ишлаб чиќариш ќийматини ћарактерлайди. Ќайта баћолаш асосий фондлар дастлабки ќийматнинг турли хил кўламларига барћам беради ва уларнинг баћоланишга ќобилиятини таъминлайди.
Асосий фондларни ќайта баћолаш ћукуматнинг махсус ќарори асосида ўтказилади. У анча мураккаб ва сермећнат ишдир.
Фондлар бухгалтерия ћужжатларида ћисобга олинадиган ќиймат баланс ќиймати деб аталади. У ќайта баћоланган фондлар учун тиклаш ќиймати ћамда ќайта баћоланмаган фондлар учун дастлабки ќиймат бўлиши мумкин.
Жорий ћисобда асосий фондлар ќолдиќ ќиймати аниќланади. У дастлабки ёки тиклаш ќиймати билан асосий фондлар амортизация ажратмалари суммаси ўртасидаги фарќни ташкил этади. Асосий фондлардан уларни тугатиш харажатлари чиќариб ташланган ћолда фойдаланиб бўлингандан кейин саќланиб ќолган иншоотлар, машиналар, моддалар, деталлар, материал ќисмлари ќиймати асосий фондлар тугатиш ќиймати деб аталади. Мелиорация фондларининг, кичикроќ тупроќ ва бетон гидротехник иншоотларининг бундай ќиймати умуман йўќ.
Сув мелиорация хўжалигининг асосий фондлари ўз функционал вазифаси ва хизмат муддатларига кўра фарќланадиган кўпдан-кўп моддий моддалардан иборатдир. Улар табиий буюмлилик белгилари бўйича гурућланади.
Сув хўжалиги ташкилотлари ва ќишлоќ хўжалик корхоналарида асосий фондлар халќ хўжалиги тармоќлари учун ќабул ќилинган умумий классификациясига кўра ћисобга олинади. Молия вазирлиги ва марказий статистика бошќармасининг 1985 йилда ќабул ќилинган типовой классификациясига кўра асосий ишлаб чиќариш фондлари ќуйидаги гурућларга бўлинади: бинолар, иншоотлар, узатиш ќурилмалари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари асбоблар, ишлаб чиќариш инвентари, ишчи ва маћсулдор ћайвонлар кўп йиллик кўчатлар, ерларни яхшилашга сарфланган капитал харажатлар, бошќа асосий фондлар.
Ќишлоќ хўжалиги корхоналари ва сув хўжалиги ташкилотларининг умумий ишлаб чиќариш фондларидан функционал вазифасига кўра мелиорация фондлари ажратилади.
Суѓориш манбаидан сув олиш ва уни суѓориш учун далага бериш суѓорма дећќончилик мелиорация фондларининг бевосита функцияларидир. Мелиорация фондлари сув ресурсларидан фойдаланиш ва ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќариш самарадорлигига катта таъсир кўрсатади.
Мелиорация фондлари, ўзининг фарќланувчи хусусиятига эгадир. Бу хусусияти шундан иборатки, ишлаб чиќаришнинг бу воситалари локаллашади, ернинг муайян участкаси билан туташиб кетади, ћамда шу участкадагина амал ќилиши мумкин. Улар ер ва сув билан биргаликдагина: сув иншоотлари-ер схемаси бўйича амал ќилади. Шунинг учун мелиорация фондларининг самарадорлиги мазкур участка унумдорлиги ва ќишлоќ хўжалиги фондларидан оќилона фойдаланиш билан белгиланади.
Иккинчи хусусияти шундан иборатки, хизмат муддати узоќ бўлиб, секин янгиланиб турадиган тупроќ, бетон ва тош иншоотлар кўринишидаги мелиорация фондлари кўпдир. Бу хол сув хўжалиги тадбирлари лойићаланаётганда узоќ муддатли истиќбол ћисобга олинишини таќозо этади.
Учинчи хусусияти шундаки, мелиорация фондлари серкапитал маблаѓ бўлиб, жуда ќимматдир. Бу эса капитал маблаѓ сарфларининг анча чуќур иќтисодий асослашни талаб ќилади.
Тўртинчи хусусияти шундан иборатки, ќишлоќ хўжалигида сув истеъмол ќилишнинг ягона технологик жараёнини таъминлайдиган мелиорация асосий фондлари икки хўжалик-ќишлоќ ва сув хўжалиги бошќармаси ва ќишлоќ хўжалиги корхоналари ихтиёридадир. Бу эса мелиорация фондларидан фойдаланишни ва улар учети масалаларини мураккаблаштиради.
Ћозирги ваќтда мелиорация фондларининг пухта классификацияси йўќ. Улар ќарамлигига кўра хўжаликлараро ва ички хўжалик мелиорация фондларига бўлинади. Хўжаликлараро мелиорация фондлари давлат тизимларига ќарашли бўлиб, ички хўжалик мелиорация фондлари ќишлоќ хўжалиги корхоналари балансида туради.
Паспортлаштириш даврида сув хўжалиги ташкилотларининг асосий фондлари ќуйидаги гурућлар бўйича ћисобга олинади:
-давлат суѓориш (суѓориш-сув чиќариш) тизимлари;
-зовурлар тизимлари;
-сув омборлари;
-бошќа иншоотлар;
-алоќа воситалари, фойдаланиладиган йўллар, бинолар;
-хўжалик суѓориш тизимлари.
Мелиорация тизимлари ишлаб чиќариш асосий фондларининг таркиби бошќа тармоќлардан анча фарќ ќилади. Бу ерда асосий фондларнинг 60-80% гидротехник иншоотлар ва каналларга тўѓри келади. Машина ва ускуналарга 10 дан 20% гачаси тўѓри келади, уларнинг улуши муттасил ортиб бормоќда.
Мелиорация фондлари таркибига тизимнинг техника даражаси, табиий шароитлар, аввало, географик ва гидрогеологик шароитлар катта таъсир кўрсатади. Масалан, сув машиналар ёрдамида кўтариб бериладиган суѓориш минтаќасида насос станциялари ва ќурилмалари, суѓоришнинг тоѓли районларида сув ташишни яхшилашга ёрдам берадиган тарновлар, сув туширгичлар, акведуклар катта улушни ташкил этади.
Мелиорация фондларининг асосий вазифаси ќишлоќ хўжалиги самарадорлигини оширишдир. Мелиорация фондлари ишлаб чиќариш жараёнида ќишлоќ хўжалиги фондлари билан биргаликда амал ќилиши туфайли дећќончиликнинг пировард самараси ќўлланиладиган барча ишлаб чиќариш воситаларининг ќўшиб ишлатилишга боѓлиќ бўлади. Суѓориладиган ерларда дећќончиликни интенсивлаш ќишлоќ хўжалигига мўлжалланган ишлаб чиќариш воситаларини такомиллаштиришни талаб ќилади.
Мелиорация ва ќишлоќ хўжалиги фондларининг нисбати хўжаликларда турличадир. Мелиорация ва ќишлоќ хўжалиги фондларининг улушли ћажмлари ва улар ўртасидаги нисбат ќуйидаги омиллар билан белгиланади: табиий шароитлар, сув олиш ва уни ташиш усуллари, сув чиќариш техникаси, хўжаликнинг ихтисослашиши, ќишлоќ хўжалиги корхоналари моддий-техника базасининг даражаси ва ћоказо. Жами ќишлоќ хўжалик ва мелиорация фондлари улушли ћажмлари турли суѓориш тизимлари бўйича тебраниб туради.
Сув хўжалиги ташкилотлари ва ќишлоќ хўжалиги корхоналарининг оптимал фонд таъминотига эришиш-суѓорма дећќончилик самарадорлигини оширишнинг мућим шартларидан биридир.
Мелиорация ва сув хўжалигида ер майдони бирлиги бўйича ћисоблаб чиќилган табиий кўринишдаги мелиорация фондларининг улуши кўрсаткичларидан кенг фойдаланилади. Мелиорацияланган ерларнинг 1 гектари ћисобида ќуйидаги кўрсаткичлар белгиланади: суѓориш каналлари ва ёпиќ ќуритиш шаћобчасининг узунлиги(км), суѓориш тизимларидаги ќувурлар (км), суѓориш каналлари ва ќуритиш тизимларидаги гидротехника иншоотлари (дона), суѓориш манбаларидан сув олиш жойлари (дона), хўжаликдаги сув ажратиш жойлари (дона) ва ћоказо. Жами ќишлоќ хўжалиги ва мелиорация фондлари улуши ћажмлари турли суѓориш тизимлари бўйича тебраниб туради (3.4-жадвал).

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish