Ортиќча фойда (дифференциал рента) Табиат кучлари инъоми сифатида олинган ортиќча фойда баћони такомиллаштириш йўли билан бугун халќ фойдасига ундирилиб олиниши керак. Бу ерда шундай хулоса келиб чиќадики, ортиќча фойдани давлат марказий фондларига ўтказиш маќсадида давлат буюртмаси орќали ћарид ќилинадиган ќишлоќ хўжалиги маћсулотларига баћони ћудудлар бўйича табаќалаш зарурати юзага келади.
Туманлар бўйича ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари нархларининг табаќаланиши ћар хил иќлим шароитларида иш олиб бораётган хўжаликлар фойдаларидаги фарќни камайтиради. Бунда ћар хил ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг баћо муносабатлари шу ћудуд ичида шундай бўлиши керакки, шу соћа, иќлим шароитига энг кўп мослаштирилган бўлиши керак. Масалан: пахта экадиган ћудудларда баћо муносабатлари пахта томонида бўлиши керак. Шундай ќилиб давлат баћолари ќишлоќ хўжалигини илмий асосда ривожланишига ёрдам бериши керак.
Баћоларда фарќ ќанчалик кўп бўлса, улар шунча кўп вазифаларини бажарадилар. Шу муносабатлар билан ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари баћоларини ћудудлар ичидаги табаќаланиши катта аћамиятга эга. Ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг ћудудий баћоси асосида унинг таннархи ётади. Маћсулот сифатини ћисобга олиш баћони далиллар билан иќтисодий асослашга ёрдам беради.
Агар маћсулотларнинг сифати асосий талабларга жавоб бермаса, сифати паст бўлса, унга тўланадиган пул кам бўлади: Агар маћсулот сифати юќори бўлса, унга ќўшимча нарх тўланади. Буѓдойнинг ќаттиќ ва баќувват навлари учун юмшоќ навларига ќараганда ўртача 40 фоиз кўп пул тўланади. Хўжаликлар томонидан сотиладиган хом ашёлар нархи уларнинг навларига ќараб фарќланади, табаќаларга бўлинади. Масалан, пахта хом ашесининг I, II навларига ћар хил баћода пул тўланади. Ќорамолларнинг нархлари уларнинг семиз, озѓин, катта, кичик, ўртача бўлишига ќараб белгиланади. Маћсулотлар сифатига ќараб уларни ћар хил баћоли табаќаларга ажратиш асосида ћаммадан кўпроќ жамият манфаат кўради ва юќори сифатли маћсулот ишлаб чиќаришга кетган ќўшимча харажатлар ќопланади.
Сабзавот ва меваларга ќўйиладиган баћолар уларнинг сотилиш муддатига ќараб фарќ ќилинади. Ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг хусусиятларига ќараб, уларнинг нархини белгилашнинг асосий принциплари ишлаб чиќилган. Улар ќуйидагилар:
а) ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг нархи ќишоќ хўжалигининг барча ћудудлар ва туманларида ќишлоќ хўжалигининг барча корхоналари томонидан, бу маћсулотларни ўртача шарт-шароитларда ишлаб чиќаришга кетган харажатларни ќоплаш ва хўжаликни бошќариш учун зарур бўлган ижтимоий зарурий харажатларнинг ўрнини тўлдириш ћамда зарур бўлган соф фойдани олишга ќараб белгиланиши керак;
б) ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг баћоси ћар хил туманларда ћар хил табиий иќтисодий шароитларда ишлаб чиќаришга ќараб ва ќишлоќ хўжалик ташкилотлари томонидан сотилиш шартларини тенглаштиришга ќараб табаќаларга ажралиши керак;
в) баћолар вужудга келтирилган соф фойдани ќайта таќсимлашнинг иќтисодий дастаги вазифасини бажариши керак.
Ќишлоќ хўжалиги маћсулотларига ќўйиладиган баћоларнинг ўзаро муносабатлари бу маћсулотларининг ћар бир бирлигига кетадиган харажатларини ќоплаши керак, бу иќтисодий асосланган бўлиши керак.
Маћсулотлар баћосининг ўзаро муносабатлари тузилишининг асоси учун ќишлоќ хўжалигининг асосий маћсулоти бўлган донни етиштиришга кетган мећнат олинади (жонли ва аввалги мећнат). Доннинг баћоси бошќа ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари нархини белгилашда жуда мућим ўлчов бўлмоѓи шарт деб ћисобланади, яъни:
-юќори сифатда ва ўз пайтида энг зарур маћсулотларни ишлаб чиќариш нархи орќали моддий раѓбатлантириш керак;
-ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг талаб ва таклифларнинг ўзаро муносабатларини ћисобга олган ћар хил нархлар орасидаги иќтисодий асосланган фарќќа амал ќилиш керак;
-ќишлоќ хўжалиги маћсулотларини ишлаб чиќаришда нархнинг баћоси, ќийматнинг баћосига тенг принципи бажарилиши шарт. Ќишлоќ хўжалигини иќтисодий устувор юќори кўтаришда, ривожлантиришда баћо мућим аћамиятга эга омилдир.