Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet34/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Ерлар мелиорацияси иќтисодий самарадорлигининг ўсиши бу маќсадларга энг кам сарфлар ќилиб, энг кўп ќишлоќ хўжалигида ишлаб чиќарилган маћсулотларни олишга эришишдан иборатдир.
Капитал ќўйилмаларнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлашдан асосий маќсад мећнат ва маблаѓларни энг кам сарфлар, энг кўп самара олишни таъминлайдиган капитал ќўйилмаларнинг энг тежамли вариантларини танлаб олишдир. Бу нарса инвестицион жараёнларининг барча босќичлари капитал ќўйилмаларни лойићалаш ва режалаштириш, гидромелиорация тизимларини ишга тушириш босќичларида мелиорация иќтисодий самарадорлиги асосини ташкил этади.
Мелиорацияга капитал ќўйилмалар иќтисодий самарадорлигини баћолаш усулларини янада такомиллаштириш муаммоси иќтисод фанидаги мућим муаммолардан биридир. Мелиорация ќурилиш кўламлари ортиб боргани сари унинг аћамияти ошади.
Мелиорацияга капитал ќўйилмаларнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлашда ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќариши ва мелиорация фондларининг хусусиятларини ћисобга олиш зарур.
Биринчи хусусият шундан иборатки, мелиорацияга капитал ќўйилмаларнинг самарадорлиги мелиорацияланган ерлардаги ќишлоќ хўжалиги натижаларига кўра аниќланади. Ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришининг самарадорлиги, ўз навбатида, хўжалик ва молия фаолиятининг кўп томонлари орќали намоён бўлади.
Ишлаб чиќариш жараёнига ва унинг натижаларига иќтисодий ћамда табиий омиллар таъсир кўрсатади.
Такрор ишлаб чиќаришнинг иќтисодий жараёни табиий жараён билан чамбарчас туташиб кетадиган ќишлоќ хўжалигида ер ўз хусусиятларига эга бўлиб, капитал ќўйилмалар самарадорлиги муаммоси бошќа тармоќдагиларга нисбатан анча мураккаброќ ћал этилади.
Ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришининг хусусиятлари ердан, иш кучи ва моддий маблаѓлардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи ўзаро боѓлиќ кўрсаткичлар белгиланишини талаб ќилади. Анча юќори самарадорликка мећнат унумдорлиги ошиши билан бирга ер гектари ћисобида маћсулот чиќиши ћам кўпайиб боргандагина эришилади. Ерлар мелиорацияси самарадорлиги ўсишининг хусусиятлари шундан иборатдир.
Ерлар мелиорацияси иќтисодий самарадорлиги моћиятини аниќлашни майдон бирлигидан маћсулот бирлигига энг кам моддий ва мећнат сарфлари билан сифати яхшиланган ќишлоќ хўжалиги маћсулотини энг кўп ишлаб чиќариш сифатида таърифлаш мумкин. Мелиорацияга капитал ќўйилмалар иќтисодий самараси асосий фондлар бошќа турларига бир йўла сарфлар билан ўзаро ћаракатда намоён бўлиши иккинчи хусусиятдир. Мелиорация фондлари дећќончиликнинг ћосил таќдири биринчи галда боѓлиќ бўлган омилларига таъсир ўтказсада, лекин улар бошќа ишлаб чиќариш фондларидан алоћида ажратиб олинган ћолда дећќончилик маћсулотини яратиш жараёнида ќатнаша олмайди. Мелиорация фондлари ер билан ќўшилиб кетиб, ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќариш жараёнида ер, сув ва бошќа ишлаб чиќариш фондлари билан биргаликда амал ќилади.
Самара мелиорация тизими ерлар ўзлаштириш ва ишлаб чиќариш йўналишидаги ќишлоќ хўжалиги фондлари билан таъминлашга бир йўла сарфлар жами харажатига кўра аниќланади. Соф сув-мелиорация тадбирларининг агротехника тадбирларидан ажратилган ћолда ћосилдорликка таъсирини алоћида ажратиб бўлмайди.
Мелиорациялашни ўтказишга комплекс ёндашиш ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќариши самарадорлигининг ўсишига олиб келади. Агромелиорация комплексининг энг кўп самарадорлиги барча ишлаб чиќариш омилларининг оптимал нисбатидаги йиѓиндисида намоён бўлади. Объектив баћолашни мелиорацияланган ерлардан фойдаланишга комплекс ёндашишгина таъминлайди.
Мелиорацияга капитал ќўйилмалар эришиладиган натижаларга дарћол таъсир этмаслиги, сарфлар билан самара ўртасидаги ваќт мобайнида узилиш бўлиши учинчи хусусиятдир. Сув хўжалиги объектлари, одатда, бир неча йил ичида ќурилади ћамда мелиорацияланадиган ерлар ћам бир ќанча йиллар мобайнида ўзлаштирилади. Мелиорация самарадорлигини ошириш учун ќурилишни ва ерларни ќишлоќ хўжалиги йўли билан ўзлаштиришни жадаллаштириш катта аћамиятга эга бўлади. Шунинг учун иќтисодий самарадорликни аниќлашда муваќќат лагларни-ќурилиш лаги ва ўзлаштириш лагини ћисобга олиш зарур.
Ќурилиш лаги-асосий фондларга авансланган капитал сарфлар муддати билан улардан олинган самара ўртасида бўладиган ваќтдаги узилишдир. У тугалланмаган ишлаб чиќаришда ќурилиш давридаги капитал ќўйилмаларни «ишга солмай туриш» билан аниќланади. Ќурилиш лагининг катталиги объект ќурилиши давомийлигига ва ќурилиш йиллари бўйича капитал ќўйилмалар ўзлаштирилиши суммаларига боѓлиќ бўлади.
Ўзлаштириш лаги-асосий фондлар ва ишлаб чиќариш ќувватлари ишга туширилиши билан мелиорациядан тўла (лойићали) самара олиниши ўртасида бўладиган ваќтдаги узилишдир.
Ерларни ўзлаштириш ќурилишни тугалламасдан аввал бошлаш мумкинлигига ќарамай, дастлабки йилларда лойићадаги ћосилни ќарийб олиб бўлмайди. Гидромелиорация тизимларини илгари ќишлоќ хўжалик оборотидан ишлатилган ерларда ќурилиш дећќончилик тизимининг технологик ва ташкилий хўжалик асосларини анча ќайта ќуришга олиб келади. Бунга эса муайян ваќт талаб ќилинади.
Ўзлаштириш лагининг давомийлиги ишга туширилган майдонларни ўзлаштириш интенсивлигига, тупроќлар типи ва ќишлоќ хўжалиги корхоналари ихтисослашувига боѓлиќ бўлади. Лекин гидромелиорация тизимлари ва майдонларни ќишлоќ хўжалиги йўли билан ўзлаштириш ишларини бир ваќтда олиб боришда капитал ќўйилмалар иќтисодий самарадорлигини ошириш учун анча кўп шароитлар яратилади.

7.2. Капитал ќўйилмалар умумий (мутлоќ) иќтисодий самарадорлигининг кўрсаткичлари


Капитал ќўйилмалар самарадорлигини баћолашга ягона ёндашишни таъминлаш маќсадида ерларни суѓориш ва захини ќочириш ћамда ўтлоќларга сув чиќаришга капитал ќўйилмаларнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлаш инструкция (услубиёт)си ишлаб чиќилган. Инструкцияда иќтисодий самарадорликни аниќлашнинг мазкур тармоќда ќўлланилиши зарур бўлган ќоида ва усуллари келтирилган. Унда сув хўжалиги ќурилишига капитал ќўйилмаларнинг халќ хўжалиги самарадорлигини аниќлаш кўзда тутилади.


Халќ хўжалик самарадорлиги ќишлоќ хўжалигида яратилган миллий даромад (соф маћсулот)га асосланиб, ћисоблаб чиќилади. Бунда соф маћсулотнинг халќ хўжалиги даромадларида давлат буюртмаси орќали сотиладиган маћсулотлар нархидаги фарќ оборот солиѓи кўринишида акс этадиган ќисми ћисобга олинади.
Халќ хўжалик самарадорлиги ћисоб-китобларида мелиорация ќурилишига ерлар ўзлаштириш ва ќишлоќ хўжалиги фондларини тўлдиришга бевосита бир йўла сарфлар ќаторида капитал ќўйилмалар ишлаб чиќариш ћамда ноишлаб чиќариш йўналишидаги ќўшни туташ объектларни ривожлантиришга туташ сарфлар ћам киритилади.
Ички хўжалик самарадорлиги ќишлоќ хўжалиги корхоналарининг мелиорацияланадиган ерлардаги ишлаб чиќариш фаолияти натижалари бўйича ћисоблаб чиќилади.
Услубиётда ћар бир лойићани иќтисодий жићатдан асослашда капитал ќўйилмаларнинг ћам умумий (мутлаќ), ћам нисбий иќтисодий самарадорлиги кўрсатилади. Умумий (мутлаќ) самарадорлик сарфлар ва самарани таќќослаш ћамда шу билан аниќланаётган сув хўжалиги тадбирларининг хўжалик нуќтаи назаридан маќсадга мувофиќлигини аниќлаш имконини беради.
Тармоќ услубиётининг мућим ќоидаларидан бири мелиорацияга капитал ќўйилмалар самарадорлигини аниќлаш фойда бўйича эмас, балки соф фойда бўйича олиб борилишидадир. Бу ќишлоќ хўжалиги ишлаб чиќаришнинг хусусияти билан боѓлиќ бўлиб, бу хусусият дећќончилик маћсулотининг анча ќисми ички хўжалик истеъмоли (уруѓлар, озиќалар) учун хўжаликда ќолиши ва товар шаклига кирмаганлигидан иборатдир. Соф фойда ялпи маћсулот ќиймати билан унинг таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниќланади. Мелиорациянинг иќтисодий самарадорлигини аниќлашда соф даромад катталиги билан ифодаланган бутун пировард самара ћисобга олинади. Капитал ќўйилмаларнинг ўзини-ўзи ќоплаши муддати ёки иќтисодий самарадорлик коэффициенти капитал ќўйилмалар иќтисодий самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ћисобланади.
Капитал ќўйилмаларнинг ўзини-ўзи ќоплаши (Ткчд) айрим ќурилишлар, корхоналар ва объектлар бўйича капитал ќўйилмаларнинг (К) йиллик соф даромадга (Дч) нисбати билан аниќланади.
.

Ўзини-ўзи ќоплаш муддати дейилганда, соф даромаднинг капитал ќўйилмаларга тенг суммаси олиниши таъминланадиган ваќт (йилларда) тушунилади. Бу кўрсаткич капитал ќўйилма соф даромадни ўртача йиллик суммасидан неча баровар кўплигини аниќлайди.
Иќтисодий самарадорлик коэффициенти (Екчд) ўзини-ўзи ќоплаш муддатига тескари миќдор бўлиб, йиллик соф фойданинг (Дч) капитал ќўйилмаларга нисбати билан аниќланади.
.
Иќтисодий самарадорлик коэффициенти бир йилги соф фойда ћисобига бир йўла сарфларнинг ќайси ќисми ќайтиб келишини (Дч ЕК) ёки капитал ќўйилмаларнинг бир сўмига соф фойданинг ќанчаси тўѓри келишини кўрсатади.
Мазкур тадбирнинг соф фойдага таъсирини аниќлаб бўлмаганда иќтисодий самарадорлик маћсулот таннархи пасайишидан олинган тежамнинг, бу тежамни туѓдирган ќўшимча капитал ќўйилмаларга нисбати билан аниќланади.
,

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish