Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet30/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Таянч иборалар


Баћо, нарх-наво, харажат, таннарх, фойда, рентабеллик, ишлаб чиќариш чиќимлари, эксплуатация чиќимлари, калькуляция, ирригация тизимлари ћавзавий бошќармаси, магистрал каналлар, хўжаликлараро каналлар, ички суѓориш шаћобчаси, сув таъминоти, жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари, смета ќиймати, бевосита ва билвосита харажатлар, хизмат кўрсатиш харажатлари, устама харажатлар, суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти.


Назорат саволлари

1. Баћонинг аћамияти ва моћияти.


2. Баћо белгилаш услублари.
3. Маћсулот таннархи турлари ва уларни аниќлаш услублари.
4. Ишлаб чиќариш чиќимлари ва уларнинг турлари.
5. Ирригация тизимлари ћавза бошќармаларининг эксплуатация харажатлари, уларнинг турлари.
6. Ички хўжалик ирригация шаћобчаларини ишлатиш харажатлари.
7. Сув таъминоти тизимининг йиллик ишлатиш харажатлари.
8. Эксплуатация харажатларини камайтириш омиллари.
9. Сувдан фойдаланиш самарадорлигини аниќлаш услублари.
6- МАВЗУ: НАРХЛАР, ФОЙДА ВА ИШЛАБ ЧИЌАРИШ РЕНТАБЕЛЛИГИ

6.1. Ќишлоќ ва сув хўжалигида ќўлланиладиган нархлар тизими



Товар пул муносабатлари мавжуд бўлган ва ќиймат ќонуни амал ќиладиган бозор иќтисоди шароитида нарх энг мућим иќтисодий категория ћисобланади. Нарх ќийматнинг пулдаги ифодасидир. Нарх товар ќийматининг пулдаги алмашув ифодасини тавсифлайди. Маълумки, ќиймат ќонунининг асосий мазмуни эквивалентли айирбошлашда мужассамлангандир. Товарлар нархлари улар ќиймати ќандай нисбатда бўлса, шундай нисбатда бўлиши керак.
Бозор иќтисодиёти шароитида нархлар ћар бир айрим товар бўйича бўлмаганда ћам, лекин камида ўртача тенденция сифатида эквивалентли айирбошлаш талабларига риоя ќилинишини таъминлашдир.
Халќ хўжалиги тармоќлари ўртасидаги ўзаро иќтисодий муносабатлар нархларда акс этади. Ялпи ички маћсулот, корхона ва тармоќ соф даромади, миллий даромад ћажми нархлар ёрдамида ћисоблаб чиќилади. Нархлар миллий даромадни халќ хўжалиги тармоќлари ўртасида жамѓариш фондлари билан истеъмол ўртасида таќсимлаш воситасидир. Хўжалик юритишнинг барча воситалари нархлар билан бевосита ёки билвосита боѓлангандир.
Нархлар ќанчалик кўп асосланган бўлса, иш ћаќи, фойда, таннарх, хўжалик ћисоби, кредит сингари ќимматлилик инструментлари шунчалик таъсирчан бўлади.
Нархлар борасидаги тўѓри сиёсат халќ хўжалиги иќтисодиёти юксалишига ва мећнаткашлар турмуш даражаси ошишига ёрдам беради. Бозор иќтисодиёти шароитида давлат буюртмасига кирадиган маћсулотларга нархлар даражаси давлат томонидан нархлар давлат комитети ва идоралари орќали тартибга солиб туриладики улар нархлар прейскурантларини бевосита ишлаб чиќадилар.
Нархнинг ќишлоќ ва сув хўжалигида ќўлланилаётган ћозирги тизими 4 турдан таркиб топган: ћарид улгуржи ва чакана нархлар ћамда хизматлар учун тарифлар.
Ћарид нархлари ќишлоќ хўжалиги маћсулотларига белгиланган. Бу нархлар билан ќишлоќ хўжалиги корхоналари ўз маћсулотларини давлат ва кооператив ташкилотларига сотадилар. Ћарид нархлари мамлакат минтаќалари бўйича дифференцияланган. Ћозирги даврда нархларни такомиллаштириш бўйича катта ишлар ќилинмоќда.
Охирги йилларда бозор иќтисодиётига ўтиш жараёнида кўпчилик ќишлоќ хўжалиги корхоналарининг ћаќиќатдаги сарфлари ћарид нархларидан ошиб кетди ва натижада зарар келтирадиган бўлиб ќолмоќда.
Улгужи нархлар саноат ва ќишлоќ хўжалиги маћсулотлари улгурчи савдо соћасида ќўлланилади. Маћсулот бу нархлар бўйича тармоќ ичидаги корхоналарга, шунингдек тармоќдан ташќарига сотиш ташкилотларига етказиб берилади. Сув хўжалиги ва ќишлоќ хўжалиги корхоналари улгуржи нархларда машиналар, ускуналар ва бошќа техника воситалари, ќурилиш метериаллари сотиб оладилар.
Корхоналарнинг улгуржи нархлари (оборотдан солиќсиз) саноатнинг улгуржи нархлари (оборотдан солиќ билан) ва ћисоблаш нархлар фарќланади. Бунда улгуржи нархлар мамлакат бўйича ягона ва минтаќали бўлиши мумкин. Машинасозлик саноати маћсулотига буюмнинг ћар ќайси номи ва турига ягона улгуржи нархлар белгиланади.
Кўмир, нефть, цемент, ёѓоч тайёрлаш саноати маћсулотига ва металл конструкцияларига минтаќали нархлари белгиланади, чунки уларни ишлаб чиќариш ћамда ташиш сарфлари ишнинг табиий шароитлари ва маћсулотни ишлаб чиќариш жойидан истеъмол ќилиш жойигача бўлган масофага боѓлиќ бўлади.
Истеъмолчиларга маћсулот етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари ўрнини ќоплаш тартибига боѓлиќ ћолда ишлаб чиќариш жойлардаги улгуржи нархлар (жўнатиш станцияси франко вагон) ва истеъмол жойларидаги улгуржи нархлар (франко тайинланган станция) фарќланади. Машинасозлик, металлга ишлов бериш ва кимё санооати маћсулотига франко-тайин этилган станцияси улгуржи нархлари белгиланади. Ћаридор маћсулот мазкур партиясини ташиш билан боѓлиќ транспорт харажатлари ўрнини шу нархларда ќоплайди.
Франко тайин этиш станцияси улгуржи нархларига етказиб берувчи корхона сарфлари ва фойдасидан ташќари маћсулотни ортиш ва тайин этиш станциясига ўртача катталикда етказиш бўйича барча харажатлар ћам киради. Франко тайин этиш улгуржи нархлар бўйича халќ истеъмоли товарларининг ќарийиб ћаммаси, шунингдек нефть маћсулотлари, ќурилиш материаллари реализация ќилинади.
Ћисоблаш нархлари корхоналар билан сотиш ташкилотлари, бирлашма ёки идора ичидаги корхоналар ўртасида ўзаро ћисоб-китоблар учун белгиланади. Улар бир турли маћсулот таннархи даражасидаги тафовут катта бўлиб, айни ваќтда турли ишлаб чиќариш шароитларида бўлган хўжалик ћисобидаги корхоналар меъёрий рентабеллигини таъминлаш зарур бўлганда ќўлланилади. Ћисоблаш нархлари уларнинг маћсулот мазкур турига бўлган суммасига мувофиќ келадиган ќилиб белгиланади.
Сув хўжалиги ќурилишида нарх ћосил ќилишнинг янги мехнизми ќуйидаги учта асосий моддани ўз ичига олиш керак: лойића олди босќичида белгиланадиган нарх; ќурилишнинг лойићада белгиланган смета ќиймати; буюртмачилар билан пудрат ташкилотлари ўртасидаги шартнома бўйича ташкил этадиган шартномали нарх.
Пировард маћсулот бирлигига лимит нархи даражасини маћсулот миќдорлари кўпайиши ћисобга олинган ћолда капитал ќўйилмалар ўрнининг меъёрий муддатларда ќоплай оладиган ќилиб белгиланиш керак: Нарх ћосил ќилиш янги механизмининг иккинчи моддаси ќурилишнинг вариантли лойићалашда ќўлланиладиган алмашинувчи ќийматдир.
Учинчи модда-шартномали нархлардир.
Хўжалик юритишнинг янги шароитларида шартномали нарх ўз йўналишига мувофиќ келадиган барча белгиларга эга бўлиши керак. Бу нарса аввало уни шакллантиришни ћаддан зиёд регламентлашлардан ћалос ќилиш зарурлиги билан боѓлиќдир. Нарх ћосил ќилишнинг янги механизмида шартномали нархнинг юќори чегараси (у халќ хўжалиги самарадорлигини ћисобга оладиган ќурилиш лимит нархи билан белгиланади) ћамда ќуйи чегараси (бу эса пудратчи ва ќурилиш бошќа иштирокчилари хўжалик ћисоби манфаатларини ћисобга оладиган сметали ќиймат билан белгиланилади) маълум бўлади.
Чакана нархлар аћоли, давлат ва кооператив савдога товар ва озиќ овќат маћсулотлари сотиб оладиган пировард нархлардир. Нархларни бу тизими ќайта таќсимлаш жараёнларини амалга ошириш, бир ќанча ижтимоий-иќтисодий муаммоларни, ћал ќилишга бевосита боѓлиќдир. Ички бозорда сўмнинг ћарид ќилш ќобилияти ва аћоли реал даромадларининг даражаси чакана баћоларга боѓлиќдир. Чакана нархлар ёрдамида моддий ишлаб чиќариш соћасида яратилган ќўшимча маћсулот жамѓарилиши ва давлат бюджетини даромадлари маъќулланиши содир бўлади.
Хизматлар (транспорт, коммунал, электр энергияси, сув ва ћоказо) тарифлари улгуржи ва чакана нархларнинг алоћида туридир. Тариф барча истеъмолчилар учун ягона ва истеъмолчилар гурућлари бўйича дифференциалланган бўлиши мумкин.
Тасдиќланган ћарид, улгуржи, чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларда эълон ќилинади. Прейскурантлар товарлар ёки хизматлар муайян гурући нархларининг тизимланган тўпламларидир. Улар етказиб берувчилар ва ћаридорлар ўртасида оборот солиѓи бўйича молия органлари билан ћисоб-китоб ќилиш учун асосий ћужжатлар ћисобланади.
Нархларнинг ћамма турлари ўзаро боѓлиќдир. Нарх ћар бири ижтимоий ќиймат муайян турини ифодалайдиган ва ўз вазифасига эга бўлган кўпдан-кўп моддалардан таркиб топади. Маћсулотнинг меъёрий ўртача тармоќ таннархи нарх шаклланишининг бошланѓич базаси ћисобланади. Умуман саноат бўйича у улгуржи нархнинг 75% ини ташкил этади.
Лекин нарх асосини ишлаб чиќариш чиќимлари ўрнини ќоплашгина эмас, балки кенгайтирилган такрор ишлаб чиќариш учун жамѓармалар ћам ташкил этади. Нарх таркибидаги фойданинг улуши рентабелликнинг меъёрий даражасига тахминан мувофиќ келади.
Ќишлоќ хўжалиги ва саноат маћсулотлари чакана нархларининг структураси 6.6. ва 6.7-чизмаларда кўрсатилган.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish