Таянч иборалар
Ишлаб чиќаришни механизациялаш, машиналар тизимини яратиш, комплекс механизациялаштириш, янги техникани ва технологияни жорий ќилиш, энергия сиѓими, машиналарнинг асосий параметрлари, ишлаб чиќариш чиќимлари, маћсулот таннархи, машина унумдорлиги, машина-сменалар, машина-соат, устама харажатлар, эксплуатацион сарфлар.
Назорат саволлари
1. Мелиорация ќурилиши комплекс механизациялашнинг аћамияти ва моћияти.
2. Мелиорация машиналаридан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларни аниќлаш услублари.
3. Мелиорация машиналарини ишлатиш сарфлари ва механизацияланган ишлар таннархи.
4. Машиналар унумдорлигини ошириш омиллари.
5. Техник сервис хизматини кўрсатиш тартиби.
6. Мелиорация машиналаридан фойдаланиш самарадорлигини аниќлаш услуби.
7. Мелиорация машиналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш омиллари.
9- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИ ЌУРИЛИШИНИ ЛОЙИЋАЛАШТИРИШНИНГ ИЌТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
9.1. Лойићалаштиришнинг аћамияти ва вазифаси
Сув хўжалигида ќурилиш ишларини лойићалаштириш катта аћамиятга эга. Сув хўжалигида ќурилиши лойићасида ќуйидагилар кўзда тутилиши керак:
ќурилишнинг иќтисодий самарадорлигини ошириш;
техникавий жићатдан илѓор, юќори самара берадиган, янги техникани ва технологияни кенг жорий ќилишга мослашган вариантларни ќўллаш;
ишлаб чиќарилаётган маћсулотларни таннархини пасайтириш;
мећнат унумдорлигини ошириш;
илмий-техника тараќќиёти ютуќларини ишлаб чиќаришга тадбиќ ќилиш.
Лойића ечимларида учраб турадиган камчиликлар ќуйидагилар:
илмий техника тараќќиёти ютуќларини ћаётга жуда сустлик билан тадбиќ ќилинмоќда;
иќтисодий жићатдан ўзини оќламаган объектларни лойићалаштирилмоќда ва ќурилмоќда;
лойићалашнинг узоќ муддатга чўзилиб кетиши, лойићалаш жараёнида ва ќурилиш даврида лойићаларнинг кўп марталаб ўзгариб туриши;
объект сметаси ќийматини аниќлашда ќўпол хатоларга йўл ќўйилиши;
бино ва иншоотлар архетиктураси кўримсиз бўлиб, кўпинча бир-бирига ўхшаб ќолиши.
Лойићалаш соћасида ќуйидаги масалаларни ћал ќилиш зарур ћисобланади:
Мећнат унумдорлигини оширишни таъминлаш.
Лойићани техник даражасини ошириш.
Такомиллашган технологик ечимларни кўплаб ишлаб чиќаришга ќўлллаш.
Лойићанинг сифатини ва самарадорлигини ошириш, улар билан ќурилаётган объектларни ўз ваќтида таъминлаш.
9.2. Лойићалаштиришнинг асосий принциплари
Лойићалашнинг вариантлик бўлиши (оптимал энг яхши вариантини танлаб олиш учун) керак.
Лойићалаштиришнинг кетма-кетлиги: бунда энг аввал мазкур ќурилишнинг маќсадга мувофиќ эканлиги асосланади, кейин асосий технологик, конструктивлик, меъморчилик ва ќурилиш ћажмини режалаштириш ечимлари ћал ќилинади.
Бир ћил типдаги лойићалардан фойдаланиш. Бу принцип ќурилишни индустрлаштиришни ривожига таъсир этади, ќурилишда кўплаб завод шароитида тайёрланган унификациялашган деталлар ва ќисмлар ишлатилади. Бир ћил лойићадан кўплаб ќайта-ќайта фойдаланиш лойићачилар мећнатини иќтисод ќилади, лойића сифатини ошириб унинг ќйиматини арзонлаштиради.
Лойићалаштиришнинг комплекс шаклида бўлиши. Комплекс лойићада асосий объектнинг лойићаси шу комплексга кирувчи барча ќўшимча объектларнинг лойићалари билан ўзаро боѓланади.
Лойићалаштиришнинг меъёрлари тизими.
Амалдаги ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари (СНиП) – лойићалаштиришнинг ћамма томонларини ўз ичига олади, булар мућандислик ќидирув ишлари, лойићалаш ва ќурилиш ишлари, янгитдан ќурилган корхоналарни фойдаланишга ќабул ќилиш, техникавий асослаш, смета ќийматини ва материаллар сарфини аниќлаш, ќурилиш муддати, мећнат сарфи, иш ћаќи ва бошќалар.
СНиП- ќуйидаги 4 та ќисмдан иборат:
Ќурилиш материаллари, жићозлар, мосламалар ва ускуналар. Сарфлар ва ишлатиш меъёрлари.
Бино ва иншоотларни лойићалаштириш бўйича ќурилиш ћажмини режалаштириш ва конструктивлик ечимларини ћал ќилиш усуллари.
Ќурилиш ишлаб чиќаришини ташкил ќилиш ва технологияси меъёрлари.
Смета меъёрлари ва ќоидалари
Лойића смета ишларини ташкил ќилиш.
Бу ишларни ташкил ќилиш ќуйидаги босќичлардан (этаплардан) иборат:
Техник – иќтисодий асосларни ишлаб чиќиш;
Техникавий лойића (лойићалашнинг мазкур босќичида ќурилишнинг ва кейинчалик бу объектлардан фойдаланишнинг ћамма асосий масалалари ћал ќилинади);
Объектнинг ћар бир бўлаклари бўйича ишчи чизмалари тайёрланади.
Техникавий ишчи лойићалар (бундай лойићалар бир ћил усулда (типовой) лойићалардан фойдаланиб ќуриладиган объектларни ќуришда ёки мураккаб бўлмаган объектларни ќуришда ишлатилади).
9.3. Лойића ечимларнинг самарадорлигини аниќлаш усуллари
Лойића ечимлари самарадорлигини аниќлашда ќўлланиладиган кўрсаткичлар тизими ќурилиш ва эксплуатация жараёнида ишлатиладиган кўрсаткичларга бўлинади:
I. Ќурилиш кўрсаткичларига таалуќли:
Ќурилишнинг смета ќиймати, сўм.
Келтирилган харажатлар, йил/сўм.
Капитал ќуйилмаларнинг ўзини ўзи ќоплаш муддати, йил.
Йиллик бажарилган ишларни ћажми, сўм
Ќурилиш монтаж ишларини юќори мећнат сиѓимлилиги.
Ќурилишнинг давомийлиги (муддати чўзилиши)йил, ой.
Асосий ќурилиш материалларининг сарфи, сўм.
Йиѓмалик коэффициенти, %.
Ќурилиш монтаж ишларидаги ишчиларнинг асосий иш ћаќи, сўм.
Ќурилишда машина ва мећанизмлардан фойдаланиш харажатлари, сўм.
Материалларни ќурилиш майдончасига ташиш харажатлари, сўм.
Мућандислик коммуникацияларнинг узунлиги, м.
II. Эксплуатацияга таалуќли кўрсаткичлар:
Маћсулот бирлигининг таннархи; сўм.
Иншоотларни саќлаш билан боѓлиќ бўлган йиллик эксплуатация харажатлари, сўм.
1 та ишчи ћисобига бажарилган иш, сўм.
Иншоотларни хизмат муддатлари, йил.
Жорий таъмирлаш ќиймати, сўм.
Капитал таъмирлаш ќиймати (сўм).
Иншоотларни тўлиќ тиклашга сарф ќилинадиган харажатлар, сўм.
Лойића ечимларининг самарадорлигини аниќлашда мазкур даврга мўлжалланган техникавий иќтисодий кўрсатгичларнигина эмас, балки уларни ўзгариб, ривожланиб боришини ћам ћисобга олиш зарур, техникавий – иќтисодий кўрсаткичларнинг таќќосланишига риоя ќилиш керак. Бунинг учун ќуйидаги шароитлар мавжуд бўлиши керак:
1.Ќурилишда бир хил шарт – шароитлар мавжуд бўлиши (иќлими, ерларнинг текислиги, тупроќнинг ћолати ва бошќалар).
2.Таќќосланадиган объектларнинг фойдаланишдаги йўналишнинг бир ћиллиги, капитал сиѓими, ћажм сиѓими, ќуввати, ишлаш ва фаолият кўрсатиш шароити ва бошќалар.
3.Лойићалаш даражасининг бир хилда бориши ва лойића сифатининг даражаси.
4.Смета ќиймати кўрсаткичини ћисоблаш учун бир хилдаги бошланѓич базасининг мавжудлиги.
5.Бир ћилдаги меъёрий ћужжатлардан фойдаланишлик.
6.Техникавий – иќтисодий кўрсаткичларни аниќлашда бир ћил услубдан фойдаланиш.
Бир ћил фойдаланиш эксплуатация сифатига эга бўлган иншоотларни вариантлари бўйича лойића ечимлари нисбий самарадорлиги ќуйидагича аниќланади.
.
Пi- Лойића ечимлари нисбий самарадорлиги (келтирилган харажатлар).
Cci- Ќурилиш-монташ ишларининг таннархи. Квл – ќурилиш ташкилотига капитал ќуйилмалар, сўм.
Ен-Капитал ќўйилмаларнинг самарадорлик коэффициенти.
Мисол: 2 та вариантни келтирилган харажатлар бўйича таќќослаймиз.
Кўрсаткичлар
|
Ќуйилма темир, бетон иншооти, минг сўм
|
Блок мосламасидан ясалган иншоот, минг сўм
|
1. СМР таннархини (жорий харажатлар)
|
1535,7
|
1490,8
|
2. Ќурилиш ташкилотига капитал ќуйилмалар (ОПФ)
|
75
|
83
|
3. Оборот маблаѓларга айланма капитал ќуйилмалар
|
480
|
500
|
Келтирилган харажатлар.
1 – вариант бўйича П1=1535.7+(75+480)=1602,3 минг сўм.
2- вариант бўйича П2=1490,8+012 (83+500)=15606,8 минг сўм.
Бундан ташќари таќќосланаётган вариантларда эксплуатация харажатлари ўзгариб турадиган бўлса ћамда ќурилиш материаллари ишлаб чиќариш учун сарфланадиган капитал ќуйилмалар ћам ўзгарувчан бўлса, тўлиќ келтирилган харажатлар ќуйидагича аниќланади:
Пt=Ссi+ЕнКвл+ЕнКСвлi+СсТ.
Пt – тўлиќ келтирилган харажатлар.
Ссi – эксплуатация харажатлари.
Квл- сопряжен капитал ќуйилмалар ќурилиш материаллари ишлаб чиќариш учун.
КсвLi влi- ќурилиш ташкилотига капитал ќуйилма.
Сс- ўртача йиллик эксплуатация харажатлари.
Т-келтирилган давр.
Тўлиќ келтирилган харажатлар бўйича мисол:
Кўрсаткичлар
|
Битум резина изоляцияси
|
Полимер изоляцияси
|
1. СМР таннархи
|
5527
|
5316,3
|
2. Ќурилиш ташкилоти асосий фондига капитал ќуйилмалар
|
755,2
|
905,8
|
3. Айланма маблаѓларга капитал ќуйилмалар
|
611
|
683,5
|
4. Ќурилиш материаллари ишлаб чиќаришга капитал ќуйилмалар
|
1571,7
|
2012,3
|
5. Ўртача йиллик эксплуатация харажатлари
|
607
|
312
|
1-вариант бўйича П1=5527+512(755,2+611+312*1571,7+611)*8,33=10930 сўм
2-вариант бўйича П2=5316,3+12(905,8+683,5)+612*2012,3+312,6*3,33=7095,8 сўм
Агарда таќќосланган вариантлар бўйича харажатлар даврга ќараб ўзгарадиган бўлса уларни базис даврига ќуйидаги формула билан келтирилади.
Пt- t нчи йилдаги келтирилган харажатлар
T- келтирилган давр.
ЕМn-даврнинг давомийлиги харажатларни сарф ќилинадиганлари.
Лойића, ишчи ћужжатлар
Тасдиќланган ТЭО ва ТЭР асосида лойићалаш учун топшириќ ишлаб чиќилади. Лойићалаш учун топшириќ лойићани буюртмачи ташкилот томонидан (корхона ќурилиш дирекцияси) бош лойићачи ва пудратчини жалб ќилиш орќали ишлаб чиќилади.
Лойићачи ташкилот лойићалаш учун топшириќ олгандан кейин унинг асосий ќоидаларини кўриб чиќади, зарурат бўлса, ќайта кўриб аниќлик киритади ва лойића ишларини бажаришга киришилади. Тузиладиган лойића олинган топшириќдан келиб чиќиб мелиорация ўтказиладиган ерларда олиб борилган ќидирув ишларининг сифатли бажарилишига асосланган бўлиши керак, шу билан бир ќаторда лойићалаш объектининг шарт – шароитларини фаќат ќидирув ишлари натижасига асосланиб ўрганмасдан балки натура шаклида ћам ўрганиш керак. Сув хўжалиги объектларини лойићалаштириш икки босќичида амалга оширилади.
Бир босќичлик йиѓма сметалик ишчи лойића техникавий жићатдан мураккаб бўлмаган ћамда бир типдаги ва ќайтадан ишлатиладиган самарали лойићаларни ишлатиш орќали объектлар ќуришда ишлатилади.
Икки босќичлик йиѓма сметалик лойића техникавий жићатдан мураккаб бўлган объектларни ќуришда ишлатилади.
Лойићани (ишчи лойићанинг) асосий бўлимлари ќуйидагилар ћисобланади.
Йиѓма тушунтириш хати – бунда лойићанинг ћамма бўлимлари бўйича ва лойићанинг асосий техника – иќтисодий кўрсаткичлари ћаќида ќисќача маълумот келтирилади.
Лойићанинг умумий ќисми – бунда мелиорация ўтказиладиган майдонга ћарактеристика (таъриф) берилади (об-ћавоси, тупроѓи, ернинг текис ва нотекислиги ва бошќа табиий шароитлари келтирилади). Бундан ташќари мазкур майдондан хўжалик учун фойдаланишнинг ћозирги аћволи, ќурилишнинг бош режаси ва ўзлаштириш режаси кўрсатилади.
Лойићанинг иќтисодий ќисми – бунда сув ва ќишлоќ хўжалиги учун капитал ва жорий харажатлар ќилиниши ћаќида маълумотлар, режадаги маћсулот ќиймати, капитал ќуйилмаларни ўзини-ўзи ќоплаши, техникавий – иќтисодий кўрсаткичлар ва бошќалар кўрсатилади.
Мелиорация ўтказиладиган майдонларда ќишлоќ хўжалигини ташкил ќилиш. (Янги ерларни ўзлаштириш навбати ва усуллари мећнат унумдорлигини, ишчи кучига бўлган талабини ва техникага бўлган талабини аниќлаш).
Техникавий ќисми - чизмалар, ўлчамлар, кўрсаткичлар аниќланади.
Бунда сув хўжалиги сметаларда фойдаланиш (эксплуатация) харажатларининг миќдори, хўжаликка хизмат кўрсатишни ташкил ќилиш, сув таъминоти ва бошќалар аниќланади.
Ќурилиш ишларини ташкил ќилиш (ишларнинг навбат билан бажарилиши ва усуллари, ќурилиш индустриясининг базалари ва бошќалар).
Смета ва смета ћисоблари. Смета билан ишчи ћужжатлар лойића ва йиѓма сметани тасдиќлангандан кейин ишлаб чиќилади. Бунда - ќурилиш ишчи чизмалари, сметалар, ишларнинг ћажми кўрсатилган рўйхатлар, иншоотларнинг чизмалари, бўлажак режалари, ишларнинг ћажми, шакли, канал ва зовурларнинг схемаси, табиатни мућофаза ќилиш билан боѓлиќ бўлган ишланмалар, мећнат хавфсизлиги ќоидалари, ишдан чиќиб ќолган ерларни ќайта тиклаш ва бошќалар.
9.5. Смета ћужжатларини таркиби ва мазмуни
Лойићалаш ќуйидаги икки босќичда олиб борилади:
1 - босќичда. Йиѓма смета ћисоби, йиѓма харажатлар, объектлар локал смета ћисоблари, лойићалаш учун смета ва ќидирув ишлари сметаси, объектларни ќуриш бўйича смета ќиймати рўйхати ва табиатни мућофаза ќилиш бўйича объектлар ва ишлар смета ќиймати рўйхати тузиб чиќилади.
2 – босќичда – ишчи ћужжатларни тартибга солиш объект ва локал сметада ќурилаётган объектлар смета ќиймати рўйхат ќурилиш товар маћсулоти смета ќиймати рўйхати тузилади.
Ќурилишнинг умумий смета ќиймати объект ва локал смета асосида йиѓма смета ћисобини тузиш орќали ћамда объект сметасига кирмай ќолган харажатлар смета ћисобини ћисоблаб чиќиш орќали аниќланади. (объект сметасига кирмай ќолган харажатлар – булар иш жойларида бажариладиган ишларга ќўшимча харажатлар илмий-ќидирув ва бошќа ишлар учун харажатлардир).
Йиѓма смета ћисобида ћамма харажатлар капитал ќуйилмалар тизими бўйича ташкил топади ва ќурилиш монтаж ишларининг ќийматини ускуналар ва иншоотлар ва ќурилиш монтаж харажатларини кўрсатади.
Йиѓма смета ћисобида келтирилган харажатларни ќуйидаги бўлимларга таќсимланади.
Ќурилиш майдончасини тайёрлаш.
Ќурилишнинг асосий объектлари.
Ёрдамчи ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги объектлар.
Энергетика хўжалиги объектлари.
Транспорт хўжалиги объектлари.
Сув таъминоти, канализация, иссиќлик ва газ таъминоти бўйича ташќи тармоќ ва иншоотлар.
Ќурилиш майдончасини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
Ваќтинчалик бино ва иншоотлар.
Бошќа ишлар ва харажатлар.
Ќурилиш дирекциясини саќлаш (техникавий назорат) ва муаллифлик назорати.
Фойдаланиш бўйича ћодимлар тайёрлаш.
Лойића ва ќидирув ишлари.
Кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун ќурилишнинг умумий ќийматидан 2-10 фоизни ёзиб ќўйилади.
Йиѓма харажатлар: бу ќурилаётган объектларни ќўшимча маблаѓ билан таъминлаш уй-жой ќуришга, транспортни ривожига, йўл ќуришга ва бошќа объектларни ќуришга ажратилгандагина тузилади. Йиѓма харажатлар йиѓма смета ћисоби асосида тузилади. Бундай объектларга мелиорация ќурилиши, ерларни ўзлаштириш, уй-жой ќурилиши, ташкилий – техникавий чора- тадбирлар киради.
9.6. Объектлар сметалари
Бу сметалар иш турлари ва харажатлар турлари бўйича локал сметалар ва смета ћисобларига асосланган ћолда тузилади ва улар йиѓма смета ћисобларини ишлаб чиќиш ћамда ќурилиш товар маћсулотлари ќийматини аниќлаш учун асос бўлиб хизмат ќилади. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги ћисоб китоблар мазкур сметаларга асосланган ћолда амалга оширилади. Объект сметаларида маћсулот бирлиги ќиймати ћисобланади. Булар биноларнинг 1 м3 ќурилиш ћажми, 1 м2 фойдали майдони, 1 га мелиорацияланган майдонга тўѓри келадиган суѓориш ќувурининг узунлиги м. да сув омборларининг фойдали ћажми м3 ва бошќалар. Бундан ташќари мећнат сиѓими ва иш ћаќи аниќланади. Объект сметаси ќурилаётган объектнинг ћисоб баћосини ўташи учун локал сметасидан олинган смета ќийматига ќўшимча равишда ќуйидагилар ћисобланади:
Мазкур бино ва иншоотларни ёки ишларни бажаришга йиѓма смета ћисобида кўзда тутилган харажатлар ќиймати аниќланади.
Кўзда тутилмаган ишлар ва харажатлар учун пудратчига ўтказиб бериладиган резерв маблаѓлар ажратилади.
Локал смета – ќурилиш монтаж ишларининг ћамма турлари бўйича ишлаб чиќилади.
Мазкур сметаларда мослама элементар ёки иш турлари бўйича ер ќазиш ишлари, ерларни маданийлаштириш ишларини, дренаж ќуриш, каналларда иншоотлар ќуриш ва бошќалар аниќланади. Лойића ћажмидан келиб чиќиб, мећнат сиѓими, иш ћаќи, бевосита харажатлар, устама харажатлар режали фойда ишлаб чиќилади. Локал сметада бевосита харажатларнинг жамига нисбатан белгиланган меъёр бўйича устама харажатлар ћисобланади. Бевосита харажатлар ва устама харажатлар йиѓиндисига нисбатан режадаги фойда аниќланади.
Ускуналар сотиб олиш учун ва монтаж ќилиш бўйича локаль сметалар, ускуналар ќиймати ва уларни монтажга тайёрлаш ћамда ќурилиш майдонида монтаж ќилиш билан боѓлиќ бўлган харажатлар аниќланади.
Локал сметалар бўйича бажарилган ишларнинг ќиймати прескурантлар, йириклаштирилган смета меъёрлари, йириклаштирилган баћоловчиларда (расценка) аниќланади, агар улар мавжуд бўлмаган таќдирда – бирлик баћоловчиларда ЕРЕР тўпламлари ёрдамида ва ускуналарни монтаж ќилиш бўйича аниќланади.
Лойића материалларига асосланган ћолда ќурилиш товар маћсулоти смета ќиймати ишлаб чиќилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |