Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet23/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Таянч иборалар


Асосий фондлар, айланма фондлар, мелиорация фондлари, ишлаб чиќариш фондлари, ноишлаб чиќариш фондлари, асосий фондларни паспортлаштириш, асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши, амортизация ажратмалари, амортизация нормаси, фонд самарадорлиги, фонд сиѓими, фонд ќайтими, хом ашё, суѓурта заћираси, муомала фондлари, пул маблаѓлари, ялпи маћсулот ќиймати.


Назорат саволлари
1. Асосий ва айланма фондларни фарќлаш.
2. Асосий ва айланма фондларнинг сув хўжалигини ривожлантириш аћамияти ва тутган ўрни.
3. Асосий ва айланма фондларни шакллантириш манбалари.
4. Асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий эскириши.
5. Асосий ва айланма фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.
6. Асосий фондларга амортизация ажратмаларини аниќлаш.
7. Асосий ва айланма фондлардан тўлиќ ва самарали фойдаланиш учун ќандай масалаларга эътибор берилади.
4- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИДА КАДРЛАР, МЕЋНАТ УНУМДОРЛИГИ ВА ИШ ЋАЌИ

4.1. Сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш


Кишилар ва ишлаб чиќариш воситалари ишлаб чиќарувчи кучлар асосини ташкил этади. Бунда кишилар ишлаб чиќарувчи кучларнинг энг актив ќисми ћисобланади. Улар ишлаб чиќариш тараќќиётига ћал ќилувчи таъсир ўтказадилар, табиий бойликларни ўзлаштирадилар, янги техника яратадилар ва ишлаб чиќариш технологиясини такомиллаштирадилар.


Фаќат жонли мећнатгина моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиќара олади ва маћсулот ишлаб чиќаришни кўпайтиришнинг асосий манбаи ћисобланади. Кишиларнинг мећнат фаолиятига ќараб чиќилаётганда асосий нарса мећнатнинг ўзи эмас, балки унинг натижалилиги ёки унумдорлигидир.
Мећнат характерини ишлаб чиќариш муносабатлари белгилайди, унинг мазмуни эса моддий-техника базаси тараќќиёти даражасига боѓлиќ бўлади. Сув ва ќишлоќ хўжалигидаги машина техникасининг муттасил такомиллаштирилиши ва ишлаб чиќариш технологиясининг индустриялаштирилиши кадрларни тегишли таркиби ћамда малакасини шартлайди.
Мелиорация ва сув хўжалигининг юќори механизациялашган ишлаб чиќариш шароитида кадрларнинг роли анча ўсади. Биринчидан, сув хўжалигидаги ћозирги ишлаб чиќариш воситалари кадрлар махсус тайёрлангандагина ўзлаштирилиши мумкин. Иккинчидан, мураккаб гидротехника иншоотлари яратилиши ћамда машиналар бирлиги ќувватининг ошиши ишлатиш жараёнини мураккаблаштиради. Бу эса ходимлар малакаси даражасини оширишни талаб этади. Учинчидан, мећнат воситаларидан фойдаланиш кадрлар малакаси даражаси ва уларни тўѓри жойлаштирилишига боѓлиќ бўлади. Бундан ташќари ќишлоќ хўжалиги корхоналаридаги мелиорация ишларида кўплаб инженер-гидротехниклар, техник-мелиораторлар, агрономлар, механизаторлар, суѓорувчилар ва бошќа ходимлар ишламоќда. Ќишлоќ хўжалиги корхоналарининг мелиорация ишларида банд бўлган ходимлар сони давлат эксплуатацион ташкилотлари ходимлари сонидан бир неча баравар кўпдир.
Сув хўжалиги ишлаб чиќариш ташкилотлари ва корхоналари кадрлари ќуйидаги икки гурућга бўлинади: ишлаб чиќариш ходимлари ва ноишлаб чиќариш ходимлари. Ишлаб чиќариш ходимлари бажариладиган ишлар ћарактерига кўра, ўз навбатида, ќуйидаги категорияларга бўлинади: ишчилар, инженер-техник ходимлари (ИТР), хизматчилар, кичик хизматчи ходимлар ва соќчилик ходимлари (МОП).
Ишчилар категориясига ишлаб чиќариш жараёнида бевосита ќатнашувчи ходимлар киради. ИТР бошќариш, ишлаб чиќаришга ташкилий-режали раћбарлик функцияларини бажаради. Хизматчиларга ћисоб, таъминот, сотиш кадрлар танлаш ва ћоказо функцияларни бажарувчи ходимлар киради. МОП бошќаришга маиший ва техника хизмати кўрсатиш билан шуѓулланади.
Ноишлаб чиќариш соћаси ходимлари уй-жой коммунал хўжалиги, болалар боѓчалари, клублар, ёрдамчи хўжаликларга хизмат кўрсатади. Улар ишлаб чиќариш фаолиятига таалуќли бўлмаган ишларни бажаради.
Техника тараќќиёти ривожланиб боргани сари сув-мелиорация хўжалигида ишлаб чиќариш ходимлари таркиби ўзгармоќда. Эксплуатацион мелиорация тизимлари ходимларининг хусусияти шундан иборатки, ИТРнинг улуши анча юќори, улар хиссаси саноат ва ќурилишда 9% бўлгани ћолда бу ерда 17% ни ташкил этади.
Эксплуатацион сув хўжалиги ташкилотлари малакали ходимларининг сони доимо ўсиб бормоќда. Ишчи кадрларнинг сифат таркиби ћам ўзгармоќдаки, бу уларнинг малакаси ўсиши билан бирга бормоќда. Ишчи механизаторлар, операторлар ва бошќа ходимлар улуши даражаси кўтарилди.
Ишлаб чиќариш жамоаси таркиби, малакаси ва активлиги ќуйи даражада мећнат ва ишлаб чиќаришни ташкил ќилиш усуллари ћамда шаклларига боѓлиќдир. Сув мелиорация ишлаб чиќаришидаги ходимларнинг мећнат фаолияти ўз хусусиятларига эгадир:
-сув-мелиорация хўжалигидаги мећнат шароити ишлаб чиќариш воситаларининг худуд бўйича тарќоќ жойлашганлиги билан шартлангандир. Бу эса мећнат жараёнларини анча мураккаблаштиради;
-сув-мелиорация ишлаб чиќаришида мећнатни фонд билан юќори даражада таъминланганлиги билан ажралиб туради. Бу эса ходимларнинг мелиорация фондларидан оќилона фойдаланиш учун маъсулиятини анча оширади:
1. Сув-мелиорация хўжалигини ишлатиш анча мураккаб мећнат жараёнидир, шунинг учун бу ерда инженер-техник ходимлар ћиссаси бошќа тармоќлардагига нисбатан анча юќоридир:
-давлат суѓориш тизимлари сув хўжалиги ишлаб чиќаришдаги мећнат унумдорлиги табиий кўрсаткичлардагина ўлчанади. Бу нарса суѓориш суви сувдан фойдаланадиган хўжаликларга текин берилишини билдиради.
2. Хўжаликлараро суѓориш тизимлари ишлатиш ходимлари мећнатни раѓбатлантириш (мукофотлар) ќишлоќ ва сув хўжалигининг жами кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Кадрларни тайёрлаш, ќайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаш ва жой-жойига ќўйиш сув хўжалигини ташкил этиш ћамда бошќариш ишларининг энг мућим ќисмидир.
Ерларни мелиорациялаш ва сув хўжалиги корхоналари учун ўрта малакали ходимлар гидромелиорация коллежларида, шунингдек гидромелиорация бўлимлари бўлган ќурилиш ва ќишлоќ хўжалик коллежларида тайёрланади.
Мелиорация ва сув хўжалиги учун олий маълумотли мутахассислар Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ва «Гидромелиорация» факультети бўлган Андижон ќишлоќ хўжалиги институтида тайёрланади.
Ёш мутахассислар тайёрлаш билан бирга мелиорация институтида сув хўжалиги инженер-техник ва раћбар ходимлари малакасини ошириш факультетлари ћам ташкил этилган.
Ќишлоќ ва сув хўжалиги корхоналарини кадрлар билан таъминлаш, ходимлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш мећнат ресурсларидан режали фойдаланишга асосланади. Бунда сув хўжалиги ташкилотларини иш кучи билан тўлдириш асосан ќишлоќ хўжалиги мећнат ресурсларини ќайта таќсимлаш эвазига амалга оширилмоќда.
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон кадрлар тайёрлашда юќори натижаларга эришган бўлсада, ћаќиќатда ўз касбини яхши эгаллаган кадрларни топиш ќийинлигини таъкидлаб ўтди. Бунга сабаб турѓунлик даврида кадрлар тайёрлашнинг асосий кўрсаткичи “ялпи маћсулот” режасини бажариш бўлганлигидир. Ћозирги ваќтда мамлакатда кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш маќсадида “миллий кадрларни тайёрлаш” дастури ишлаб чиќилди. Бу дастур асосида кадр тайёрлаш, айниќса чет эл ўќув юртларида таълим олаетган ёшлар мамлакатимизда ишлаб чиќаришни бозор иќтисодиёти ќонунлари асосида ривожлантиришни ташкил ќиладилар. Шу сабабли ишлаб турган ходимларни кадрлар сиёсатини ќайта ќуриш рућида ќайта тайёрлаш лозим бўлади.

4.2. Мећнат унумдорлиги тушунчаси ва уни оширишнинг аћамияти


Ћар бир корхонада маћсулот ишлаб чиќариш ћажмини оширишга ишловчилар сонини кўпайтириш ва мећнат унумдорлигини оширишдан иборат икки йўл билан эришилади. Биринчи ћолда ишлаб чиќариш ћажми ва истеъмол бевосита пропорционал ўсиб боради. Иккинчи ћолда ишлаб чиќаришнинг ўсиши истеъмолдан ўзиб кетади, бу эса ишлаб чиќаришни кенгайтиришга ва халќ фаравонлигини оширишга сарфланадиган резерв фондининг тўлиб боришига олиб келади. Иш кучи танќис бўлган шароитда мећнат унумдорлигини ўстириш-маћсулот ишлаб чиќаришни кўпайтиришнинг асосий омилидир.


Мећнат унумдорлиги аниќ мећнатнинг ваќт бирлигида моддий неъматлар муайян миќдорини ишлаб чиќариш ќобилиятидир.
Мећнат унумдорлиги даражаси маћсулот (иш) бирлигини ишлаб чиќаришга сарфланган иш ваќти миќдори билан ўлчанади.
Иќтисодий категория бўлган мећнат унумдорлиги ишлаб чиќариш ћажми билан мећнат сарфи ўртасидаги алоќани тавсифлайди. Бу нисбатни ќуйидаги формулаларда ифодалаш мумкин:

В А Т ёки Тр Т А,


бунда: В-мећнат унумдорлиги;


Тр-маћсулот бирлигига сарфланган мећнат (сермећнатлилик);
А-ишлаб чиќарилган маћсулот миќдори;
Т-маћсулот ишлаб чиќаришга кетган ваќт.
Иш ваќти бирлигида маћсулот ќанча кўп ишлаб чиќарилган бўлса, мећнат унумдорлиги шунча юќори бўлади.
Мећнат унумдорлигининг тўхтовсиз ўсиб бориши жамиятнинг ћар ќандай иќтисодий тараќќиёт асосини ташкил этади. Мећнат унумдорлигининг ўсиши мећнат жараёнидаги маћсулот бирлигига иш ваќтини ќисќартиришга ёки иш ваќти бирлигида маћсулот чиќишини кўпайтиришга ќаратилган ћар ќандай ўзгаришни назарда тутади.
Мећнат унумдорлиги янги ижтимоий тузумнинг ѓалабаси учун энг мућим, энг асосий нарса эканлиги тўѓрисидаги маълум ќоидасида ишлаб чиќариш тараќќиётида мећнат унумдорлиги ролининг чуќур илмий таћлили мужассамлангандир.
Мамлакатимиз иќтисодиёти тараќќиётида мећнат унумдорлигини ошириш масалалари ћамма ваќт давлатнинг диќќат марказида бўлиб келган. Ишлаб чиќариш самарадорлигига алоћида эътибор берилаётган ћозирги даврда бу масалалар катта аћамият касб этмоќда.
Мамлакатимизда ялпи ички маћсулотнинг ўсиши асосан мећнат унумдорлигининг ўсиши ћисобига юз бермоќда.
Олий Мажлис материалларида мећнат унумдорлиги ўсишини жадаллаштиришга алоћида эътибор бериш зарурлиги кўрсатилган. Шунинг ћисобига миллий даромад ўсишининг камида 90% и саноат маћсулоти ўсишининг тахминан 90% и, ќишлоќ хўжалиги ва ќурилиш-монтаж ишлари маћсулотининг бутун ўсиши олиниши керак. Мећнат унумдорлиги ўсиши муаммосининг халќ хўжалик аћамияти мамлакатда озиќ-овќат базасини яратиш суръатларини жадаллаштиришдан, аћоли жон бошига маћсулот олинишини кўпайтиришдан, нархларни пасайтириш ва иш куни узунлигини ќисќартиришдан иборатдир.
Мећнат унумдорлигини ошириш муаммосини ички нуќтаи назардан биринчидан, маћсулот бирлигига жонли мећнат сарфини тежаш нуќтаи назаридан, иккинчидан, маћсулот бирлигига жонли ва ўтмиш мећнат сарфини тежаш, яъни ижтимоий мећнат нуќтаи назаридан кўриб чиќмоќ керак.
Жонли мећнат иш ваќти билангина эмас, балки мећнатнинг интенсивлиги билан ћам, оптимал интенсивликда эса ваќт билангина ўлчанади. Мећнатни интенсивлаш–ишлаб чиќариш жараёнидаги мећнат кескинлиги даражаси бўлиб, у одам сарф ќилган жисмоний ва асаб энергияси билан ўлчанади. Мећнат интенсивлиги ћар ќандай мећнат жараёнининг муќаррар шартидир, у мећнат унумдорлигини ўсишига олиб келади. Мећнат интенсивлигининг оптимал даражасидан ошиб кетиши ћам мећнат миќдори кўпайишига, ћам маћсулот ќиймати ошишига олиб келади, маћсулот бирлиги ќиймати эса ўзгармай ќолаверади. Ишлаб чиќаришнинг кўпайиши мећнат интесивлиги ошмасдан юз берса (сермећнатлилик камайиши ћисобига), маћсулотнинг ялпи ќиймати ошмасдан ќолаверади, унинг бирлиги ќиймати эса тегишли равишда камаяди. Ишлаб чиќарилган маћсулот ќийматининг бу турли хил ўзгаришида уни мећнат интенсивлиги ћисобига ишлаб чиќаришнинг кўпайиши билан маћсулот сермећнатлиги камайиши ћисобига кўпайиши ўртасидаги принципиал тафовут мавжуддир.
Маћсулот ишлаб чиќаришга жонли мећнатгина эмас, балки ишлаб чиќариш воситаларида буюмлашган ўтмиш мећнат ћам сарфланади. Шунинг учун ижтимоий (жами) мећнат унумдорлиги ќуйидагича ифодаланиши мумкин.



бунда: Тж – жонли мећнат миќдори.


Тпр – ўтмиш (буюмлашган) мећнат миќдори.
Ер ва бетон ишлари сув хўжалиги ќурилишидаги ишларининг асосий турларидир. Суѓориш тизимларини ќуришда ер ишларига ќурилиш бутун ќийматининг 40%идан кўпроѓи, бетон ишларига эса 45% гачаси тўѓри келади. Зах ќочириш тизимларида асосан ер ишлари бажарилади. Сув хўжалиги ќурилишини индустирлаштириш жараёнида мећнат унумдорлигини ќурилиш-монтаж ишларини механизациялаш даражаси билан аниќланади. 1980 йилда механизациялашган ишлар даражаси 53,2% ни ташкил этган бўлса, 1990 йилда 99,6% ни, 2002 йилда эса 99,8% ни ташкил этди. Бетон ва темир-бетон ишларида механизациялаш 93% ни ташкил этади. Сув хўжалиги ташкилотлари техника билан ќуроланганлигининг ўсиши мећнат унумдорлиги ошишига ёрдам беради.
Мелиорация, сув хўжалиги ва ќишлоќ хўжалигидаги мелиорацияланган ерларда аввалги мећнат ялпи сарфи жонли мећнат сарфидан 5-6 баравар кўпдир.
Фан-техника тараќќиёти ривожлангани сари сув хўжалиги ва мелиорация ќурилишида ва ќишлоќ хўжалигини индустриялашда мећнат унумдорлиги доимо ошиб бормоќда. Бунда жонли ва ўтмиш мећнат ўртасидаги нисбат ўтмиш мећнат фойидасига ўзгармоќда.
Ижтимоий мећнат унумдорлиги ошганда жонли ва аввалги мећнат сарфлари нисбатидан содир бўладиган ўзгаришларни ќуйида келтирилган шартли мисолда кўриб чиќамиз ( 4.7-жадвалда).
Ижтимоий мећнат унумдорлигининг ошиши ћам жонли ћам аввалги мећнат сарфи тежалишида ифодаланади. Бинобарин, мећнат унумдорлигининг ошиши пировард натижада маћсулот бирлигини ишлаб чиќариш учун зарур иш ваќтини тежашдан иборат бўлади.
Ваќтни тежаш, иш ваќтини ишлаб чиќаришнинг турли тармоќлари бўйича режали таќсимланиш каби жамоа ишлаб чиќариш асосидаги биринчи иќтисодий ќонун бўлиб, ќолаверади.
Мећнат унумдорлигининг тўхтовсиз ошиб бориши, ћар ќандай ижтимоий тараќќиётнинг асосини ташкил этади, иќтисодий ќонун шаклида намоён бўладиган объектив ќонуният ћисобланади. Мећнатнинг жами сарфи нуќтаи назаридан мећнат унумдорлигининг ўсиши айни ваќтда маћсулот таннархи пасайишини ћам билдиради.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish