Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet68/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Давлатлар суверенитети остидаги денгиз ҳудудлари. Ички сувлар – бошланиш чизиғидан қирғоққача бўлган сувлар, шунингдек, портлар ва рейдлар сувларидан иборат. Бунга «тарихий» қўлтиқлар ва денгизлар, яъни узоқ даврлардан буён шу қирғоқбўйи давлати аҳолисигина фойдаланиб келган ва бу ҳолни бошқа давлатлар (сукут сақлаш йўли билан бўлса-да) тан олган қўлтиқлар ва денгизлар суви киради. Россиянинг қирғоқбўйларида иккита йирик «тарихий сувлик»

  • Узоқ Шарқдаги Буюк Пётр қўлтиғи ва Европа қисмининг шимоли- даги Оқ денгиз мавжуд.

Ички сувлар давлат ҳудудининг таркибий қисмини ташкил этади ва унинг узил-кесил суверенитети остида бўлади. Ички сувларда ҳар қандай хорижий фаолият қирғоқбўйи давлатининг рухсати билангина амалга оширилиши мумкин. Чет элнинг тижорат мақсадларида фойдаланилаётган (яъни савдо ва балиқчилик) кемалари белгиланган йўналиш бўйича портларга боришда ички сувлардан ўтиш ҳуқуқига эга ва улар портда тўхтаб туриш даврида ички қонунчиликка амал қилишга мажбурдирлар.
Давлатларнинг нотижорий мақсадларда ишлатиладиган кемалари (илмий тадқиқот, почта, ҳарбий кемалар) фақат суверен давлатнинг ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича ёки узоқ муддатга бериладиган рухсати асосидагина ички сувларга кириши мумкин.
Давлатларнинг маъмурий ва жиноий юрисдикцияси ички сув- ларда тўла миқёсда амал қилади. Фуқаролик юрисдикцияси одатда қирғоқбўйи давлатига дахлдор ишлар билан чекланади.
Ҳудудий денгиз (ҳудудий сувлар, деб ҳам аталади) - денгиз ҳу- дудининг қирғоқбўйи давлати томонидан бошланиш чизиғидан бошлаб ўлчанган муайян кенгликдаги қисми. У давлат ҳудудига те- гишли қисм ҳисобланади.
БМТнинг 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясида денгиз ҳудудини 12 денгиз мили (қарийб 20 километр)дан иборат кенгликда ўрнатиш мумкинлиги белгиланган. Аксарият давлатлар ана шу кенгликни тўлалигича қабул қилган. Шу билан бирга, 32 давлат,
асосан, денгиз бўйидаги давлатлар илгари мавжуд бўлган ўлчов - 3 мил кўламидаги кенглик билан кифояланиб тургани ҳолда, ўндан ортиқ давлат 200 милдан зиёд кенгликдаги сувларга даъвогарлик қилаётир. Россия Федерациясининг 1993 йилдаги «Россия Федерация- сининг Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунида 12 милдан иборат кенглик тасдиқланган (5-модданинг 3-қисми).
Қирғоқбўйи давлатининг ҳудудий денгиздаги суверенитети барча давлатлар кемаларига тинч-осойишта ўтиш учун йўл бериш билан чеклангандир. Ўтиш узлуксиз ва тезкор ҳамда қирғоқбўйи давлати- нинг халқаро ҳуқуққа мувофиқ равишда белгилаган қоидаларга амал қилган ҳолда аниқ йўналиш бўйича амалга оширилади. Ҳарбий кемаларга нисбатан олдиндан хабардор этиш тўғрисидаги қоида ўрнатилган бўлиши мумкин. Сувости кемалари сув юзасига чиқади ва байроғини кўтаради. «Алоҳида мазмундаги» кемаларга, яъни ядровий двигателли ёки заҳарли ёхуд хавфли юкларни ташиб ўтаётган кемаларга, шунингдек, йирик тоннажли танкерларга нисбатан қўшимча хавфсизлик чоралари ҳавола этилиши мумкин.
Агар чет эл кемаси ҳудудий денгиз орқали давлатнинг ички сувларидан чиққанидан кейин ўтса, у ҳолда мазкур давлат ҳибсга олиш ёки кема бортида текширув ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай чорани қўллаши мумкин. Бошқа ҳолларда давлатга тегишли ҳудудий денгиз бўйлаб ўтадиган чет эл кемаси бортида содир этилган жиноят шу давлат манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда унинг жиноий юрисдикцияси ушбу кемага нисбатан таъсир кучига эга бўлади. Бунга, шунингдек, кема капитани, дипломатик вакил ёки консулнинг ёрдам сўраб мурожаат этиши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Гиёҳванд моддалар билан савдо-сотиққа чек қўйиш билан боғлиқ ҳаракатлар алоҳида асослардан ҳисобланади.
Фуқаролик юрисдикциясига келсак, агар қирғоқбўйи давлати сувлари бўйлаб ўтиш билан боғлиқ мажбурият ёки масъулият ҳақида гап борган ҳолларда бундай юрисдикция таъсир кучига эга бўлиши мумкин.
Давлатларнинг нотижорий мақсадларда ишлатилаётган кемалари муайян иммунитетга эга бўлади. Улар етказган зарар учун байроқ эгаси бўлган давлат масъул ҳисобланади. Ҳарбий кема, масалан, қирғоқбўйи давлатининг миллий қонунларини бузган тақдирда, шу давлат ундан ҳудудий денгизни зудлик билан тарк этишини талаб қилиши мумкин.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish