Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet69/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Архипелаг сувлари ёхуд архипелаг-давлатлар сувлари тегишли давлатлар (Индонезия, Малдив ороллари, Филиппин, Фиджи ва бошқалар) жами ҳудудини ташкил этувчи ороллардан четдагисининг энг чекка нуқтаси билан бошланиш чизиғи ўртасидаги ҳудудлардир. Бу ҳудуд ороллар ўртасида жойлашган сувлар, сув қаъри, бойликлар ва ҳаво ҳудудидан иборатдир. Бунда оралиқдаги сув ҳам, қуруқлик (орол) ҳам юридик маънода оролдаги давлатнинг яхлит бутунликдаги ҳудуди ҳисобланади.
Архипелаг давлат суверенитети барча чет давлатлар кемаларига архипелаг сувлари бўйлаб фақат белгиланган йўналиш бўйича тран- зит (тез ва тўхтамасдан) ўтиш учун йўл бериш билан чекланади.
Қирғоқбўйи давлати алоҳида назорат этиш ҳуқуқига эга бўлган денгиз ҳудуди. Ён-атрофдаги зона – очиқ денгизнинг қирғоқбўйи дав- лати ҳудудий денгизига туташ бўлган ва шу давлат ўз ҳудуди доирасида тегишли божхона, молиявий, иммиграция ва санитария қоидаларининг бузилишига барҳам бериш мақсадида алоҳида назорат этиш ҳуқуқига эга бўлган қисми. Қирғоқбўйи давлати бу ҳудудда тегишли тартибда божхона, молиявий, иммиграция ва санитария қоидаларини ўрнатади. Ён-атрофдаги зонанинг кенглигини давлат- нинг ўзи белгилайди, аммо у бошланиш чизиғидан ҳисоблаганда 24 денгиз милидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Қирғоқбўйи давлати табиий захиралардан фойдаланиш учун суверен ҳуқуққа эга бўлган денгиз ҳудуди. Алоҳида иқтисодий зона бошланиш чизиғидан ҳисоблаганда 200 денгиз мили кенглигидаги ҳудудни ва ундаги сувликларни, сув қаъри ва ер ости бойликларини қамраб олади. Алоҳида иқтисодий зона доирасида қирғоқбўйи дав- лати сувдаги, сув қаъридаги жонли ва жонсиз захираларни ҳамда ер остидаги бойликларни тадқиқ этиш, ишлов бериш ва сақлаш бора- сида алоҳида ҳуқуқларга эга ҳисобланади.
Давлат, шунингдек, сунъий ороллар (асосан нефть платфор- малари) барпо этиш ва улардан фойдаланиш, денгиз муҳитини муҳофаза этиш ҳуқуқига эгадир. Алоҳида иқтисодий зонадаги сунъий ороллар байроқ эгаси саналган давлат юрисдикцияси остида бўлади. Сунъий ороллар ва иншоотлар орол мақомига эга бўлмагани боис, уларнинг ҳудудий денгизи, алоҳида иқтисодий зонаси ва контенентал шелфи мавжуд эмас. Улар атрофида кенглиги 500 метрдан ошмай- диган хавфсизлик зонаси ўрнатилиши мумкин.
Қирғоқбўйи давлатининг зикр этилган барча ҳуқуқлари алоҳида ҳисобланади ва бу бошқа барча давлатлар алоҳида иқтисодий зонада
худди шундай фаолият юритиши учун уларга фақат қирғоқбўйи давлати рухсати асосида ҳамда унинг ички ҳуқуқида белгиланган тартибдагина ижозат этилиши мумкинлиги билан изоҳланади. Шунинг учун 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенцияда қирғоқбўйи давлати алоҳида иқтисодий зона табиий захираларини тадқиқ этиш ва улардан фойдаланишда суверен ҳуқуқларга эга экани қайд этилган.
Алоҳида иқтисодий зонада қирғоқбўйи давлати ўз ҳуқуқларини амалга ошириш баробарида кўздан кечириш, назорат қилиш, қамоққа олиш, ишни судда кўриш каби чоралардан ҳам фойдаланиши мумкин. Аммо бунда қамоққа олинган кема ва унинг экипажи гаровни ёки бошқа таъминотни тўлаганидан кейин зудлик билан озод этилиши зарур. Қўлланиладиган жазо чоралари сирасига қамаш ёки шунга ўхшаш шахсий жазо чоралари киритилиши мумкин эмас. Бундан бошқача қоида фақат шартнома орқалигина белгиланиши мумкин. Масалан, Япония билан тузилган битимга мувофиқ, Россия томони ноқонуний равишда балиқ овлаётган япон кемасини ушлаган тақ- дирда, ушбу кемани унинг устидан судлов ёхуд маъмурий иш қўзға- тишга мажбур бўлган япон маъмурларига топширади.
Айни вақтда барча давлатлар учун алоҳида иқтисодий зонадан табиий захираларни ишлатишдан бошқа мақсадларда фойдаланиш эркинлиги, хусусан, кема қатнови, кабеллар ва трубопроводлар ётқизиш эркинлиги, фундаментал илмий тадқиқотлар эркинлиги сақ- ланиб қолади.
Континентал шелф қуруқлик ҳудудининг материк сувости чекка ҳудудининг ташқи чегараларигача табиий равишдаги давоми. Континентал шелф чегараси, юридик жиҳатдан ёндашганда, бош- ланиш чизиғидан ҳисоблаганда 350 денгиз милидан ортиқ узоқликда жойлашмаслиги керак.
БМТнинг 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига мувофиқ, қирғоқбўйи давлати табиий захираларни, масалан, сув қаъри минерал ресурсларини ва унинг бошқа бойликларини, шунинг- дек, «турғун турлар» сирасига кирувчи жонзодларни тадқиқ этиш ва йиғиб олиш борасида континентал шелф устидан суверен ҳуқуқни амалга оширади.
Қирғоқбўйи давлатининг континентал шелфдаги ҳуқуқи уни ўраб турган сувлик ва унинг устидаги ҳаво ҳудуди ҳуқуқий мақомига таъсир этмайди. Давлатнинг ўз суверен ҳуқуқларини амалга оши-
риши кемалар қатновига, шунингдек, кабеллар ва трубапроводлар ётқизишга халал бермаслиги зарур.
Халқаро ҳуқуқнинг барча субъектлари умумий тарзда фойдала- надиган ҳудудлар - Очиқ денгиз денгизнинг давлат ҳудудига кирмай- диган жами қисмини ташкил этади.
Очиқ денгиз барча мамлакатлар учун очиқдир. Бирор-бир давлат унинг қайсидир қисмини ўз суверенитетига бўйсундиришга даъво қилиши мумкин эмас.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish