Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


«Халқаро денгиз ҳуқуқи» тушунчаси ва чегаралари Халқаро денгиз ҳуқуқи, унинг манбалари ва принциплари



Download 0,56 Mb.
bet67/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

«Халқаро денгиз ҳуқуқи» тушунчаси ва чегаралари Халқаро денгиз ҳуқуқи, унинг манбалари ва принциплари


Халқаро денгиз ҳуқуқи денгиз ҳудудлари мақоми, денгиз қаъри ва захиралари, улардан фойдаланиш тартибини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормалар тизимидан иборат. Бу халқаро ҳуқуқнинг қадимий тармоқларидан бири ҳисобланади.


Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро денгиз ҳуқуқи доктринаси денгиз маконлари режимини ўрнатиш ва халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасида уларнинг жаҳон океанидаги фаолияти билан боғлиқ муноса- батларини тартибга солишга йўналтирилган нормалар ва принциплар мажмуидан иборат бўлган халқаро ҳуқуқнинг мустақил тармоғи сифатида белгиланган.
Халқаро денгиз ҳуқуқи умумий халқаро ҳуқуқнинг таркибий қисми бўлиб, унинг умумий (хусусан, субъектлар, манбалар, халқаро шартнома ҳуқуқи, жавобгарлиги ва бошқа шу каби) қоидаларидан фойдаланса-да, барибир, муайян ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа (халқаро ҳаво ҳуқуқи, космос ҳуқуқи ва шу каби) тармоқлари билан ўзаро узвий боғлиқликда бўлади.
Ер шарининг сув қобиғи денгиз ва океанлардан иборат бўлиб, ер юзасининг қарийб 75 фоизини ташкил этади. «Жаҳон океани» тушунчаси турлича талқинларга эга. Физика-география нуқтаи назаридан жаҳон океани яхлит бир бутунлик ҳисобланади, ҳуқуқий жиҳатдан у турли хил юридик мақомларга эга маконларга бўлинади. Ҳуқуқшунослар учун денгизлар ва океанлар маконларининг айнан ҳуқуқий режими кўпроқ аҳамиятлидир.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, халқаро ҳуқуқда муайян ҳуқуқий мақомга эга бўлган маконлар фарқланади. Булар турли давлатлар суверенитети остида бўлган ва улардан ҳар бирининг ҳудудини
ташкил этадиган макон ҳамда бирор-бир давлат суверенитети дахл қилмайдиган маконлар, демакдир.
Халқаро денгиз ҳуқуқининг асосий манбалари қуйидагилар:

  • халқаро одат нормалари;

  • БМТнинг 1982 йилдаги Денгиз ҳуқуқи бўйича конвенцияси;

  • халқаро денгиз ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган ва кемалар ҳамда денгиз табиий захираларини қазиб олиш учун қўл- ланиладиган стационар иншоотлар қурилишига тааллуқли бир қатор шартномалар;

  • кемалар томонидан ҳамда чиқиндиларни кўмиш ва авария содир бўлиши оқибатида денгиз ифлосланишининг олдини олишни тартибга солувчи конвенциялар;

  • Дунё океанининг турли ҳудудларида балиқ овлашни тартибга солувчи битимлар;

  • Дунё океани ва унинг қаъридан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни чекловчи ёки тартибга солувчи шартномалар.

Халқаро денгиз ҳуқуқи принциплари қуйидагилардан иборат: биринчидан, халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари; иккинчидан, махсус принциплар.
Халқаро денгиз ҳуқуқининг махсус принципларига қуйидагилар киради:

  1. очиқ денгиз эркинлиги принципи, яъни Дунё океанида барча давлатларнинг бошқа фойдаланувчиларга тўсқинлик қилмай ва уму- ман бутун инсониятга зиён етказмай фаолият кўрсатиш борасида тенг ҳуқуқларга эгалиги;

  2. Дунё океанидан оқилона фойдаланиш ва унинг табиий захираларини асраб-авайлаш принципи;

  3. денгиз муҳитини муҳофаза этиш ва асраб-авайлаш принципи.

Халқаро денгиз ҳуқуқининг асосий тушунчалари. Халқаро денгиз ҳуқуқини ўрганишда жуда зарур бўлган айрим тушунчаларини санаб ўтиш лозим. Булар жумласига икки асосий тушунча киради.
Дунё океани - ер куррасидаги бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган жами сувлик, яъни барча океанлар, денгизлар, бўғозлар, бух- талар ва уларнинг қаъридаги бойликларни ифодаловчи юридик ту- шунча. Бунга фақат Каспий ва Орол каби қитъа ичида жойлашган денгиз-кўлларгина кирмайди. Дунё океанининг сайёравий мазмуни халқаро денгиз ҳуқуқи ҳам сайёравий мазмун касб этишини тақозо қилади. Юқорида қайд этилган битимларга деярли барча давлатлар,
ҳатто денгиз қирғоғига эга бўлмаган давлатлар ҳам иштирокчи саналади.
Бошланғич чизиқ - қирғоқнинг юридик чегараси. У денгиз қир- ғоқбўйи мансуб (қирғоқбўйи давлати деб аталувчи) давлат томонидан сув қуйилиши чизиғи бўйича ўтказилади ёки бурунлар ёхуд қирғоқбўйига оролларининг чекка нуқталарини туташтирувчи тўғри чизиқлардан ташкил топади.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish