Минтақавий коллектив хавфсизлик тизими. БМТ Уставида минтақавий битимлар ҳамда минтақадаги ҳаракатларга мос равишда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга тааллуқли масалаларни ҳал этувчи органлар тўғрисида махсус боб мавжуд. Бобда ана шу битим- лар ва органлар, шунингдек, уларнинг фаолияти БМТ мақсадлари ва принципларига мос келиши зарурлиги қайд этилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бундай битимлар ва органлар доирасида низо- ларнинг тинч йўл билан ҳал этилишини рағбатлантиради. У ўз раҳбарлиги остида мажбурий ҳаракатларни амалга оширишда минта- қавий битимлар ва органлардан фойдаланади. Кенгаш ваколатисиз улар мажбурий ҳаракатларни амалга ошира олмайди, коллектив тарзда ўзини ўзи ҳимоялаш мақсадига қаратилган ҳаракатлар бундан мустасно. Кенгаш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган ёки амалга ошириш мўлжалланган барча ҳаракатлардан хабардор қилиниши шарт.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилган 1994 йилги Будапешт ҳужжатида қайд этилишича, ташкилотнинг мақсади минтақада хавфсизлик, барқарор- лик ва ҳамкорликни таъминлашга ҳисса қўшишни кучайтириш, шу йўл билан Хельцинки якунловчи акти принципларига мувофиқ равишда, ЕХҲТнинг ялпи хавфсизлик маконини ривожлантириш борасида асосий ўринни эгаллашига эришишдан иборатдир.
1994 йилдаёқ олий даражадаги кенгашда Хавфсизликнинг ҳарбий-сиёсий жабҳалари бўйича муомала кодекси қабул қилинган. Унда хавфсизлик бўлинмас экани ўз тасдиғини топган. Ҳар бир давлатнинг хавфсизлиги бошқа барча давлатлар хавфсизлиги билан ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Иштирокчилар ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги эвазига мустаҳкамламаслик мажбуриятини зиммасига олган. Улар якка тартибда ёки коллектив тарзда ўзини ўзи мудофалаш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда кўмакка муҳтож давлатлар билан тезда маслаҳатлашиш мажбуриятини олганлар. Иштирокчилар мавжуд таҳдид ва умумий қадриятларини ҳимоялаш мақсадида тақозо этиладиган хатти-ҳаракатларнинг мазмун-моҳиятини бирга- ликда кўриб чиқишга келишиб олганлар.
Қуролли кучлар якка тартибдаги ёки коллектив хавфсизлик талаблари даражасига мос бўлиши зарур. Назорат қилиш, қуролсиз- ланиш, ишонч ва хавфсизлик чораларини кучайтириш соҳаларидаги мажбуриятлар тасдиқлаб олинган. Конституциявий ҳокимият назоратида бўлмаган кучларга тоқат қилмаслик ва уларни қўллаб- қувватламаслик борасидаги мажбуриятлар, айниқса, диққатга ло- йиқдир. Агар давлат бундай кучлар устидан ўз ҳукмронлигини ўрна- тишга қодир бўлмаса, у зарур ҳаракатларни белгилаб олиш учун ЕХҲТ доирасида тегишли маслаҳатлашувларни бошлаб юбориши мумкин.
МДҲ Низомида ҳам хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, унда халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш, қурол-яроғлар ва ҳарбий сарф- харажатларни камайтиришга қаратилган самарали чоралар қўллаш, ядровий ва бошқа хил оммавий қирғин қуролларини бартараф этиш, ялпи ва тўла қуролсизланишга эришиш, баҳс ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш бу борадаги асосий мақсадлар сифатида қайд этилган. Кўриниб турибдики, вазифаларнинг кўлами жуда кенг ва узоқ истиқболга мўлжаллангандир.
Бу вазифаларни бажариш учун иштирокчилар хавфсизлик соҳасида якдил сиёсат юритишга келишиб олганлар. Хавфсизликка таҳдид юзага келган вазиятларда дарҳол БМТ Уставига мувофиқ якка тартибдаги ва коллектив мудофаланиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш тартибидаги қуролли кучлардан фойдаланишни кўзда тутувчи таҳдидни бартараф этиш чораларини қўллаш мақсадига қаратилган ўзаро маслаҳатлашувлар механизми ишга тушади. Қуролли куч- лардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор МДҲ давлатлари раҳбарлари
кенгаши ёхуд фақат бевосита манфаатдор давлат томонидан қабул қилинади.
Бундай қоидалар Араб Давлатлари Лигаси, Америка Давлатлари Ташкилоти, Африка Бирдамлиги Ташкилоти каби минтақавий тузилмаларнинг низомларига ҳам киритилган.
«Қўшилмаслик» ҳаракати ва унинг фаолияти. Қурол-яроғларни чеклаш ва назорат қилиш.
Қуролсизланиш инсониятнинг азалий орзуси. Қуролсизланиш хавфсизликнинг энг ишончли кафолати, демакдир. БМТ Уставида Бош Ассамблеяга «халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш бўйича ҳамкорликнинг умумий принципларини, шу жумладан, қуролсизланиш ва қурол-яроғларни тартибга солишни белгилаб берувчи принципларини кўриб чиқиш» ваколати берилган. Бу ғоя бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган бўлса-да, барибир, қуролсизланиш ғояси ҳалигача позитив ҳуқуқ нормасига айланмаган.
Амалда қисман қуролсизланиш, қурол-яроғларни қисқартириш ҳақида гап боради. Аввало, ўта хавфли қуроллар турлари қисқаришга юз тутди.
Кимёвий ва бактериологик қуроллар. Заҳарловчи газларнинг илк бор Биринчи жаҳон уруши даврида қўлланилиши шу қадар даҳшатли оқибатларга олиб келдики, натижада 1925 йилнинг ўзидаёқ Женева протоколи асосида урушда бўғувчи, заҳарловчи ва бошқа хил газлар ҳамда бактериологик воситаларни қўллаш тақиқлаб қўйилди.
Кимёвий ва бактериологик қуролларни қўлламасликни таъмин- лаш борасида Бактериологик (биологик) ва токсин қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда уларни йўқ қилиш тўғрисида 1972 йилда қабул қилинган БМТ конвенцияси муҳим қадам бўлди. Конвенцияда ҳарбий мақсадлар йўлида бундай воситаларни ва уларни ташиш воситаларини ишлаб чиқариш тақиқланган, тегишли воситаларни бошқа давлатларга бериш чеклаб қўйилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши муайян давлатнинг биологик ёки бактериологик ҳужум объектига айланганини тан олган тақдирда, унга тегишли кўмак кўрсатиш кўзда тутилган. Мазкур конвенцияни рўёбга чиқариш билан боғлиқ қийинчиликларни ҳам ҳисобга ол- маслик мумкин эмас. Зеро, бундай қуроллар захираларини бартараф этиш катта сарф-харажатларни тақозо этади.
Химиявий қуролни яратиш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллашни тақиқлаш ҳамда уни йўқ қилиш тўғрисида 1993 йилда қабул қилинган
конвенцияга мувофиқ, кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича махсус халқаро ташкилот тузишгача бўлган чораларни ўзида қамраб олган мураккаб миллий ва халқаро кафолатлар тизимини яратиш кўзда тутилган. Конвенцияда ҳатто кўздан ёш оқизадиган газлар каби вақтинчалик таъсир кучига эга заҳарловчи моддаларни қўллаш ҳам тақиқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |