«Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи» тушунчаси
Халқаро хавфсизлик ҳуқуқида ишонч ва назорат чоралари. Халқаро муносабатларда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чоралари хавфсизлик тизимининг нисбатан янги унсуридир. Бу борада ХХ асрда қабул қилинган дастлабки ҳужжатлар қаторига СССР ва АҚШ ўртасида 1971 йилда имзоланган Ядро уруши юзага келиши хавфини камайтириш бўйича чоралар тўғрисидаги битимни ҳамда 1973 йилдаги Ядро урушининг олдини олиш тўғрисидаги битимни киритиш мумкин. Томонлар ўзаро муносабатларида хавфли кескин- лашувларга олиб келиши мумкин бўлган вазиятларнинг юзага ке- лишига барҳам бериш мажбуриятини зиммаларига олдилар. Қаер- дадир ядровий низо юз бериши хавфи пайдо бўлган ҳолларда томонлар зудлик билан ўзаро маслаҳатлашувга киришадилар.
«Ишончни мустаҳкамлаш чоралари» тушунчасининг ўзи 1975 йилги ЕХҲКнинг якунловчи акти орқали муомалага кириб келган. Унда ҳарбий фаолият ҳақида хабардор қилиш ва унинг устидан назоратни амалга ошириш масалалари кўзда тутилган. ЕХҲК доира- сида томонлар ҳарбий ўқув машқлари ва машғулотлари, машқ ва машғулотларга кузатувчилар таклиф этилиши ҳақида ўз вақтида бир- бирини хабардор этиш, бу борадаги фаолият юзасидан йиллик режаларни алмашиш тўғрисида аҳдлашиб олганлар.
Назорат - жойларда ўзаро назоратни, инспекцияни амалга оширишнинг амалий шакли. Бундай турдаги инспексиядан кенг фойдаланиш масалалари 1986 йилги Европада ишонч ва хавфсиз- ликни мустаҳкамлаш чоралари бўйича ўтказилган Стокгольм ҳуж-
жатида алоҳида қайд этилган. Унга кўра, ҳар бир иштирокчи ишончни мустаҳкамлаш бўйича чора кўриш зонасидаги бошқа иштирокчининг ҳудудида тегишли назоратни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
«Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи» тушунчаси. Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи давлатларнинг ялпи тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, олдини олиш бўйича фаолият кўрсатиш соҳасидаги муносабатларини тартибга солувчи нормалар мажмуидир.
Давлатлар ўртасидаги душманлик сабабларига барҳам бериш ва халқаро тангликнинг олдини олиш халқаро хавфсизликни таъмин- лашнинг энг ишончли воситаси ҳисобланади. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи тўлалигича ана шу мақсадга қаратилгандир. Шу билан бирга, халқаро муносабатларда мазкур йўналишда бошқа бир қатор аниқ чоралар ҳам ишлаб чиқилган.
Бундай халқаро ҳуқуқий чоралар одатда бир неча гуруҳни ташкил этади:
коллектив хавфсизлик тизимини яратиш;
қурол-яроғларни чеклаш ва улар устидан назорат ўрнатиш;
ишонч ва назорат чоралари.
Халқаро амалиётда халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўришнинг ҳозирги босқичида қуйидаги долзарб масалаларга урғу берилмоқда:
қуролланиш пойгаси ва қуролсизланиш жараёни;
қурол-яроғларни чеклаш ва қуролсизланиш тўғрисидаги битимларга риоя этилишини текшириш;
– ишончни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
кафолатланган хавфсизлик чора-тадбирларини ўрнатиш.
Қуролсизланишнинг халқаро ҳуқуқий асоси БМТ Уставида ўз аксини топган. Қуролсизланиш деганда, уруш олиб бориш восита- ларини кўпайтиришга барҳам беришга, уларни чеклаш, камайтириш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. 11- модданинг 1-бандида «қуролсизланиш ва қурол-яроғни тартибга солишни белгилаб берувчи принциплар» халқаро тинчлик ва хавфсиз- ликни сақлаш ишидаги ҳамкорликнинг умумий принциплари сирасига киритилган.
Демилитаризация (қуролсизланиш) муайян ҳудуд ёки макондан тинчлик даврида ҳарбий мақсадлар учун фойдаланишни тақиқлай- диган, аҳдлашув асосида ўрнатиладиган халқаро ҳуқуқий режим
(тартиб)дир. Ушбу чора мазкур ҳудудда ҳарбий истеҳком ва иншо- отларнинг бартараф этилиши ҳамда бу жойда қуролли кучлар сақлаб турилишининг тақиқланишини назарда тутади.
Нейтрализация деганда, муайян ҳудудда ёки маконда ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг ёхуд ушбу ҳудудлардан ҳарбий амалиёт- лар учун база сифатида фойдаланишнинг аҳдлашув асосида ўрна- тилган тартибда тақиқланиши тушунилади. Нейтрализациядан мақсад ушбу ҳудудда ёки ушбу ҳудуддан уруш бошланишининг олдини олиш, мабодо ҳарбий ҳаракатлар яқин келиб қолган ва уни тўхтатиш- нинг имкони бўлмаган тақдирда, бундай ҳудудни ҳарбий ҳаракатлар доирасида чиқариб олишдан иборат.
Қурол-яроғларни чеклаш ва қуролсизлантириш тўғрисидаги битимларга риоя этилишини текшириш жараёнини шартнома маж- буриятларини назорат қилиш ва олинган маълумотларни таҳлил этиш усулларининг мужассамлиги сифатида таърифлаш мумкин. Текшириш шартноманинг ҳар бир иштирокчисига бошқа иштирок- чилар ўз мажбуриятларини қандай бажараётганлиги ҳақида маъ- лумотлар тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Бунда шартнома мақсадларига эришиш, унинг қоидалари бузилишининг олдини олиш ва бундай бузилишларни аниқлаш ҳамда шу қоидаларга риоя этилаётганига нисбатан ишончни кучайтириш имкониятлари ортади.
Ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар – махсус шартномавий ёхуд бошқа йўл билан аҳдлашув асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўлиб, улар бир томоннинг ҳаракат- лари бошқа томоннинг хавфсизлигига зиён етказиш мақсадини кўзламаганлигига ишончни таъминлаш учун қўлланилади (айниқса, агар бундай ҳаракатлар қўққисдан ҳужум қилишга тайёргарлик ёхуд унинг бошланиши ҳамда ростдан ҳам тегишлича зиён етказган деб тушунилса ёки шундай баҳоланса). Бундай чора-тадбирлар реал қуролсизланиш чораси ҳисобланмайди ва уларнинг ўрнини ҳам босмайди, аммо ўз-ўзича ёки қўшимча чоралар сифатида қабул қилинар экан, улар очиқ музокаралар учун қулай шарт-шароит яра- тади ёхуд мавжуд музокаралар олға силжишига кўмаклашади.
Кафолатли хавфсизлик чораларни белгилаш халқаро ҳуқуқ субъ- ектлари ўртасида қурол-яроғларни чеклаш ва қуролсизланиш тўғри- сидаги битимлар бўйича мажбуриятларни зиммага олиш ҳамда бундай мажбуриятларни рўёбга чиқариш ва текшириш механизмини
ўрнатиш демакдир. Халқаро амалиётда хавфсизликнинг позитив (ижобий) ва негатив (салбий) кафолатлари фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |