Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet76/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Портловчи ўқ-дорилар ва ёндирувчи қуроллар. 1863 йилда рус армиясида портловчи снарядлар яратилган, 1868 йилда эса халқаро конференция бўлиб ўтган ва унда Портловчи ва ёндирувчи ўқ- дорилардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги Санкт-Петербург декларацияси қабул қилинган. Ана шу машҳур декларацияга му- вофиқ, портлайдиган ёки ёнувчи моддалар жойланган ҳамда вазни
400 граммдан кам бўлган ҳар қандай снарядларнинг қўлланиши тақиқланган. 1899 йилги Гаага конференциясида Ёндирувчи ўқ- дорилар тўғрисидаги декларация қабул қилинган. Унга кўра, нафақат ёндирувчи махсус ўқ-дорилар, балки қаттиқ қопламалар қисмларини кўчиришга мўлжалланган ўқ-дорилар ҳам тақиқланган.
Оддий қуролнинг ҳаддан ташқари кўп зарар келтиради ёки барча нарсага баравар таъсир этади деб ҳисобланадиган аниқ турлари қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисида 1980 йилда қабул қилинган БМТ конвенциясига учинчи протоколда ҳам ёндирувчи ўқ- дориларни қўллаш тақиқлаб қўйилган. Унинг тинч аҳолига қарши ишлатилиши мумкин эмас ва ҳатто турар-жой ҳудудларидаги ҳарбий нишонларни ҳаводан бомбардимон қилиш ёки бошқа ҳар қандай мақсадларда фойдаланиш чоғида ҳужум қилинадиган нишон аниқ ажралиб туриши шарт. Ёндирувчи воситаларнинг ўрмонлар ва бошқа ўсимликларга қарши ишлатилиши ҳам тақиқланади, уларнинг душман томонидан ҳарбий мақсадларда фаол қўлланилиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Лазер қуроллари. 1995 йилда Кўр қилувчи лазер қуроллари тўғрисидаги протокол қабул қилинган. Аммо у ҳозирча кучга кир- маган.
Урушни экологик воситалар ва усуллар билан олиб бориш. Табиий муҳитга таъсир этувчи воситалардан ҳарбий ёхуд ҳар қандай душманлик мақсадларида фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида 1976 йилда қабул қилинган конвенция худди шу масалага бағишланган. Конвенцияда табиий муҳитга нисбатан ялпи, узоқ муддатли ва жиддий оқибатларга эга таъсир кўрсатувчи воситаларни душманларча қўллашга тааллуқли ҳар қандай ҳаракат тақиқланган. Хусусан, об-
ҳаво шароитини ўзгартириб юборадиган, зилзила, тўфон ва тош- қинларга сабаб бўладиган, шунингдек, озон қатламини сийрак- лаштирадиган воситалардан фойдаланиш ман этилади.
Ядровий қуроллар. Халқаро суднинг белгилашича, қурол- яроғнинг мазкур туридан фойдаланиш қонуний эканлигини тасдиқ- ловчи ёки инкор этувчи нормалар мавжуд эмас.
1961 йилдан бошлаб БМТ Бош Ассамблеяси ядровий қуролларни қўллашни тақиқловчи бир қатор резолюциялар қабул қилган. СССР ва АҚШ ўртасида имзоланган битимлар – 1971 йилдаги Ядро уруши юзага келиши хавфини камайтириш тўғрисидаги битим ҳамда 1973 йилдаги Ядро урушининг олдини олиш тўғрисидаги битим катта аҳамиятга эга.
1968 йилдан буён Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома амал қилмоқда. Аксарият давлатлар ана шу шартноманинг иштирокчиларидир. Ядро қуролига эга давлатлар уни ядро қуроли бўлмаган давлатларга бермаслик, ядро қуроли бўлмаган давлатлар эса бундай қуролларни олмаслик ва ишлаб чиқармаслик мажбуриятини зиммасига олган. Шартномани имзолаш олдидан, 1968 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши хавфсизлик кафолатлари ҳақида резолюция қабул қилган. Унга кўра, ядро қуролига эга бўлмаган давлатга қарши агрессия уюштирилиши Хавфсизлик Кенгаши томонидан, аввало, унинг доимий аъзолари томонидан тегишли ҳаракатларни бошлашга олиб келади.
Ядросиз зоналар ядро қуроли тарқалишини чеклаш ва ядро қуролисиз давлатлар хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. 1967 йилда Лотин Америкасида ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (Тлателолко шартномаси) қабул қилинди. Унга кўра, мазкур минтақа ядро қуролидан холи деб эълон қилинган. Унинг иштирокчилари ядро қуролини синамаслик, ишлаб чиқар- маслик ва сотиб олмаслик ҳамда бундай ишларни бошқа мамлакат- ларнинг амалга оширишига йўл қўймаслик мажбуриятини олганлар. Бешта ядровий давлат шартномага қўшимча ИИ протоколни имзолаган ва унга кўра, Лотин Америкасининг ядросиз зона мақомига амал қилиш ҳамда шартнома иштирокчиларига қарши ядро қуролини қўлламаслик ва уни қўллаш билан таҳдид этмаслик мажбуриятларини ўз зиммаларига олганлар.
Иккинчи ядросиз зона Тинч океанида барпо этилган. 1985 йили Тинч океанининг жанубий қисмидаги ядросиз зона тўғрисида шарт- нома (Раратонг шартномаси) қабул қилинди. Тлателолко шартнома-
сидагига ўхшаш қоидалардан ташқари, ушбу шартномада зона доирасидаги денгизда радиоактив моддаларни кўмишни ман этувчи нормалар ҳам ўрин олган. Бешта ядровий давлат бу ҳолда ҳам Лотин Америкасига нисбатан қабул қилинган мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Бундан ташқари, ядро қуролини жойлаштириш жуғрофий жиҳатдан чекланган айрим минтақалар мавжуд:

  1. 1959 йилги Антарктика тўғрисидаги шартнома ўз таъсир доирасида ядросиз зонани ташкил этган;

  2. 1967 йилги Космос тўғрисидаги шартнома ядро қуролларини орбитага чиқаришни ва космик фазода жойлаштиришни ман этган;

  3. 1979 йилги Ой тўғрисидаги шартнома ядро қуролларини самовий жисмларга жойлаштиришни тақиқлаган;

  4. 1971 йилги шартнома ядро қуролларини денгиз тубида ва унинг қаърида жойлаштиришни ман этган.

Ядро қуроли синовига келсак, 1963 йилда Ядровий қуролларнинг атмосферада, космик фазода ва сув остидаги синовларини тақиқлаш тўғрисида Москва шартномаси имзоланган. Айни пайтда синовларни умуман ман этишга қаратилган ҳаракатлар давом этмоқда.
Стратегик қурол-яроғларни чеклаш (СҚЧ) халқаро хавфсизликни таъминлашнинг асосий йўналишларидан биридир. 1972 йили СССР ва АҚШ кейинчалик СҚЧ-1 номини олган битимларни имзолаган. Улар сирасига Ракеталарга қарши мудофаа тизимини чеклаш (РҚМ) тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик ҳужумкор қуролларни чек- лаш соҳасидаги айрим чоралар тўғрисидаги муваққат битим киради.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish