Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


«Халқаро коинот ҳуқуқи» тушунчаси ва ривожланиши



Download 0,56 Mb.
bet71/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

«Халқаро коинот ҳуқуқи» тушунчаси ва ривожланиши.

«Халқаро космик ҳуқуқ» тушунчаси




Халқаро космик ҳуқуқ – космик фазо, шу жумладан самовий жисмлар мақомини белгиловчи, шунингдек космосдан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолиятини тартибга солиб турувчи ҳуқуқий нормалар мажмуи.
Халқаро космик ҳуқуқнинг шаклланишига 1957 йили СССР дастлабки Ернинг сунъий йўлдошини учириши муносабати билан асос солинган. Натижада инсоннинг Ердаги ҳаёти учун катта аҳамият касб этувчи янги фаолият соҳаси очилган.
Давлатларнинг космосдаги фаолиятига нисбатан куч билан таҳдид этишни ёки уни қўллашни тақиқлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, суверен тенглик каби халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари тўғридан-тўғри жорий этилган. 1967 йилдаёқ давлат- ларнинг космик фазони, шу жумладан, Ой ва бошқа самовий жисм- ларни тадқиқ этиш ва улардан фойдаланиш борасидаги фаолияти принциплари тўғрисидаги шартнома қабул қилинган. Унда халқаро космик ҳуқуқнинг махсус принциплари мустаҳкамлаб қўйилган. 1963 йилги Москва шартномасига мувофиқ, атмосферада, космик фазода ва сув остида ядро қуролларини синаш тақиқланган.
Шундан кейин яна бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Улар жумласига:

      1. космонавтларни қутқариш тўғрисида;

      2. космик объектлар томонидан етказилган зиён юзасидан жавобгарлик тўғрисида;

      3. космик фазога учирилаётган объектларни қайд этиш тўғрисида;

      4. давлатларнинг Ойда ва бошқа самовий жисмлардаги фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар киради.

Космосдаги илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳам кўплаб битим- лар мавжудки, улар алоҳида гуруҳни ташкил этади.
Халқаро космик ҳуқуқ шаклланишининг яна бир йўналиши халқаро органлар ва ташкилотларнинг таъсис этилишидир. БМТ томонидан Космик фазодан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича қўмита ва унинг ҳуқуқий кичик қўмитаси тузилган бўлиб, халқаро космик ҳуқуқ нормаларини тайёрлаш билан боғлиқ асосий жараёнлар шу ерда кечади. Космик алоқани тартибга солувчи ташкилотлар, Халқаро телекоммуникациявий сунъий йўлдошлар ташкилоти
(ИНТЕЛСАТ), Халқаро денгиз сунъий йўлдошлари ташкилоти (ИНМАРСАТ) тузилди. Минтақавий ташкилотлар ҳам таъсис этилди. Халқаро космик ҳуқуқ, умуман олганда, халқаро ҳамжамият томонидан яратилса-да, бунда тегишли натижаларни бошқа мамлакатлар билан баҳам кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олган,
космосдан фойдаланаётган давлатлар ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
Космик фазо мақоми. Космик фазо – очиқ халқаро макон. Фазо, шу жумладан, Ой ва бошқа самовий жисмлар, халқаро ҳуқуққа мувофиқ, барча давлатлар тадқиқ этиши ва фойдаланиши учун очиқ бўлиб, уни ҳеч бир жиҳатдан бирор-бир давлат ўзлаштириб олиши мумкин эмас.
Самовий жисмлар ва уларнинг табиий захиралари инсониятнинг умум мулки ҳисобланади. Уларни тадқиқ этиш ва улардан фойда- ланиш барча мамлакатлар фаровонлиги ва манфаатлари йўлида амалга оширилиши ҳамда унинг натижалари бутун инсоният мулки деб ҳисобланиши керак.
Ой ва бошқа самовий жисмлардан фақатгина тинч мақсадлар учун фойдаланилади. Уларда ҳарбий иншоотлар барпо этиш, ядро қуролини синаш ва бошқа ман этилган.
Сайёралараро фазонинг ўзи қисман демилитаризация этилган бўлиб, орбитага ядровий ва бошқа ҳар қандай (кимёвий, бактерио- логик, радиологик ва ҳоказо) оммавий қирғин қуроллари юкланган объектларнинг чиқарилиши тақиқлангандир.
Космосдаги ҳар қандай фаолият зарарли ифлослантиришлардан, шунингдек, ердан ташқаридаги моддаларни келтириш натижасида ер муҳитига номувофиқ ўзгаришлар юз беришидан эҳтиёт бўлган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Космосдаги фаолият учун жавобгарлик. 1967 йилги Космос тўғрисидаги шартнома космосдаги фаолият учун жавобгарликнинг умумий қоидаларини белгилаб берди. Унга кўра, космосдаги ҳар қан- дай фаолият учун, уни ҳукумат ёки унга тегишли жисмоний ва юридик шахслар амалга оширишидан қатъи назар, давлат жавобгар ҳисобланади. Ҳар қандай давлат бундай фаолиятнинг халқаро ҳуқуққа мувофиқлигини таъминлаши шарт. Ҳатто космик фаолият халқаро ташкилот томонидан амалга оширилаётган тақдирда ҳам, ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро жавобгар ҳисобланадилар.
1972 йилги конвенция космик объектлар етказган зиён учун жавобгарлик масалаларига бағишланган. Унда космик объект Ер
юзасига ва парвоздаги ҳаво кемасига етказган зиёни учун ана шу объектни учирган давлат мутлақ жавобгар экани белгиланган. Шундай қилиб, давлат бундай ҳолларда айби бор-йўқлигидан қатъи назар, етказилган зиён учун жавобгар ҳисобланади.
Агар Ер юзасида эмас, балки космосда ёки ҳаво бўшлиғида, бир давлатнинг космик объектига бошқа давлатнинг шундай объекти зиён етказган бўлса, зиён етказган давлат айби мавжуд бўлганда жавобгар саналади. Объектни учиришда бир қатор давлатлар иштирок этган ҳолларда уларнинг барчаси биргаликда жавобгар ҳисобланади.
Ҳатто жисмоний ва юридик шахсларга зиён етказилган ҳолларда ҳам жавобгарлик масаласи давлатлараро даражада ҳал этилади. Зиённи қоплаш тўғрисидаги даъво дипломатик каналлар орқали билдирилади, масала ечимини топмаган ҳолларда эса даъволарни кўриб чиқиш комиссиясига маълум қилинади. Ҳар бир томон тайинлаган аъзо биттадан учинчи аъзони сайлайди. Комиссия, агар томонлар бошқа аҳдлашувга келишмаган бўлса, тавсиявий мазмунда хулоса беради.
Космонавтлар ва космик аппаратлар мақоми. Халқаро космик ҳуқуқ космонавтлар фаолиятига алоҳида аҳамият қаратиб, уларга
«инсониятнинг коинотдаги элчилари» сифатида ёндашади. Шундай экан, авария содир бўлган ҳолларда барча мамлакатлар уларга кўмак бериши зарур. Мажбурий қўниш ҳолларида улар шу аппарат қайд этилган давлатга зудлик билан қайтарилиши шарт. Космик объектлар ҳам уларни қайд этган давлат юрисдикциясида ҳисобланади. Бошқа давлатлар ҳудудида топилган космик объектлар ва уларнинг бўлакларига мулкий эгалик ҳуқуқи сақланиб қолади, улар қайд этилган давлат ҳисобидан қайтарилиши лозим. Бу қоида космик аппаратлар, космик станциялар, геофизик сунъий йўлдошларнинг барча турлари учун тегишлидир.
Амалий космик фаолиятни тартибга солиш. Сунъий йўлдош- лардан фойдаланиш частоталарни тақсимлаш, радиоалоқа муҳофа- заси, тўсиқ (шовқин)ларни бартараф этиш кўплаб жиддий муам- моларни юзага келтирди.
Сунъий йўлдошларнинг геостационар орбитаси чекланган табиий захиралари билан тан олинган шундай орбитаки, унда сунъий йўлдош мунтазам равишда Ернинг бир нуқтаси устида жойлашиб тура олади

ва унинг бундай жойлашувини

яхшилаш учун

саъй-ҳаракатнинг

ҳожати бўлмайди. Геостационар

орбитанинг энг

қулай жойлашув

ўрни экватор устидир. Халқаро

электр алоқаси

иттифоқи электр

алоқаси бўйича сунъий йўлдошларнинг барча тизимларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш вазифасини бажаради.
Бевосита телевизион кўрсатувлар БМТ Бош Ассамблеясининг 1982 йилги декларациясининг боби бўлиб, мазкур ҳужжатда қуйидаги икки принцип ўз тасдиғини топган:

    • узатувчи ва қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар;

    • истиқболдаги қабул қилувчи давлатларни олдиндан хабардор этиш ва улар билан маслаҳатлашувлар.

Ерни масофадан зондлаш жараёнлари Бош Ассамблеянинг 1986 йилги резолюцияси билан тартибга солинади. Унинг мазмун-моҳияти шундаки, бу жараён зондлаш объекти бўлган давлатларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларига зиён етказмаслиги керак. Зондловчи давлатлар зондланаётган давлатларнинг ҳудудларига тааллуқли бошланғич маълумотларни ҳамда тайёрланган ахборотни тақдим этиши шарт. Маълумот ва ахборотлар тегишли миқдордаги тўлов эвазига тақдим этилади. Тўлов миқдорини белгилашда ривож- ланаётган мамлакатларнинг эҳтиёж ва манфаатлари инобатга олинмоғи лозим. Ҳудудлари зондланаётган давлатларнинг илтимо- сига кўра зондловчи давлатлар улар билан маслаҳатлашувларга киришиши зарур.


  1. боб. ХАЛҚАРО НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИЙ ВОСИТАЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК ҲУҚУҚИ




    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish