Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


«Коллектив хавфсизлик» тушунчаси ва халқаро хавфсизликни таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий воситалари



Download 0,56 Mb.
bet74/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

«Коллектив хавфсизлик» тушунчаси ва халқаро хавфсизликни таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий воситалари




Коллектив хавфсизлик ва унинг тизимлари. Коллектив хавфсизлик - бу давлатларнинг тинчликка таҳдид солишнинг олдини олиш ва бундай таҳдидларга барҳам бериш ҳамда агрессия ҳаракатларини бартараф этишга қаратилган биргаликдаги чора- тадбирлари тизимидир.
Коллектив хавфсизликнинг ялпи ва минтақавий тизимлари мавжуд.
Ялпи коллектив хавфсизлик тизимининг асоси БМТ Уставидир. Бунда ҳар томонлама тинч ҳамкорлик тизимини барпо этиш ва қўллаб-қувватлаш йўли билан тинчликка таҳдиднинг олдини олишга таянилиши алоҳида эътиборни тортади.
Тинчликка таҳдиднинг олдини олишга таяниш низоли вазиятлар юзага келганда қўлланиладиган усулларга ҳам хосдир. Давлатлар:

  1. куч билан таҳдид этишдан ёки куч қўллашдан тийилиб туришга; 2) низолар ва вазиятларни фақатгина тинч йўл билан ҳал этиш воситалари орқали барқарорлаштиришга;

  2. тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш учун ўз кучларини бирлаштиришга мажбурдир.

Ҳарбий ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган жиддий низолар ўчоғи алангаланган вазиятларда БМТ Хавфсизлик Кенгаши, вазиятни тинчликка хавф солиши, тинчликни бузиши мумкин бўлган ёки агрессия ҳаракати сифатида баҳолар экан, даставвал, БМТ Уставининг 39-моддаси бўйича тегишли чораларни кўришга кири- шади. У 40-модда бўйича вазиятнинг қалтис тус олишига йўл қўймай- диган муваққат чораларни жорий этиши мумкин. Шундан сўнг қуролли кучлардан фойдаланмай санкция қўллаш ҳақидаги 41-модда кучга киради. Яъни иқтисодий муносабатларни, транспортлар қатновини тўхтатиш, дипломатик муносабатларни узиб қўйиш шулар жумласидандир. Кейин эса қуролли санкциялар тўғрисидаги 42- моддани қўллаш мумкин бўлади.
БМТнинг тинчликпарвар операциялари (тадбирлари) тинчлик ва осойишталикни сақлаб туришда муҳим ўрин тутади. Кейинги
йилларда бундай амалиётларнинг кўлами тобора кенгаймоқда. Айни вақтда улар Уставда тўғридан-тўғри кўзда тутилмаган, балки БМТнинг умумий мақсад ва принципларидан келиб чиқади. Шу боис бундай амалиётлар ҳаракати тинчликпарвар амалиётлар тўғрисидаги масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқадиган Бош Ассамблеянинг БМТ Уставига мувофиқ қабул қилган бир қатор резолюциялари билан тартибга солинади.
Тинчликпарварлик дегани, қуролли кучларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳолларини истисно этганда, қурол ишлатмасдан ва уришаётган томонлар розилиги асосида бажарадиган ҳамда сулҳ ҳақидаги битимга амал қилинишини кузатиб туриш учун мўлжалланган ама- лиётларини англатади. Бундан мақсад - халқаро низонинг сиёсий йўл билан ҳал этилишига эришиш йўлида дипломатик ҳаракатларни рағбатлантиришдан иборат.
БМТнинг тинчликпарвар кучлари илк бор 1948 йилда, Исроил давлатининг ташкил топиш даврида қўлланилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида улардан бир неча марта фойдаланилган. Эндиликда БМТнинг тинчликпарвар кучлари тинчликни ва давлат яхлитлигини хавф остида қолдирадиган турли диний, этник негизлардаги маҳал- лий низоларга барҳам беришда катта вазифаларни бажармоқда. БМТ кучларининг халқаро бўлмаган тусдаги низоларни барқарор- лаштириш борасидаги роли ортиб бормоқда. Бу унинг фаолиятида янги йўналиш ҳисобланади.
Амалиётларни молиялаштириш БМТ барча аъзоларининг маж- бурияти саналади. БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияларида низоли ҳудуддаги минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг аҳа- миятига алоҳида урғу берилади.
1994 йили БМТ Ассамблеяси БМТ ходимлари ва у билан боғлиқ шахслар хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тасдиқ- лаган. Тинчликпарвар кучлар сафида қурбонлар сонининг кескин ортиб бораётгани ана шу конвенцияни қабул қилишни тақозо этган.
45 йил мобайнида Исроилда жойлашган назоратчилар сафидаги йўқотиш 39 нафар кишини ташкил этган. Икки йил ичида Сомалида БМТ кучлари сафидан 130 нафар киши қурбон бўлган.
БМТ ходимлари сирасига ҳарбийлар, полициячилар ёки фуқаро шахслар контингенти, яъни Бош котиб томонидан БМТ амалиётида қатнашиш учун йўлланганлар шахслар киритилган. БМТ амалиёти деганда, БМТнинг ваколатли органи томонидан Уставга мувофиқ
жорий этган ва БМТ раҳбарлиги ҳамда назорати остида амалга ошириладиган амалиётлар тушунилади.
Конвенцияда БМТнинг тинчликпарварлик амалиётлари ва Уставнинг VII бобига мувофиқ амалга ошириладиган мажбурий ҳаракатларни кўзда тутувчи амалиётлар бир-биридан фарқланади. У халқаро гуманитар ҳуқуқ қўлланадиган уюшган қуролли кучларга қарши ҳарбий ҳаракатларга жалб этилган ходимларга нисбатан қўлланилмайди. Аммо бу мутлақо тинчликпарвар кучлар ходимлари мазкур ҳуқуқ таъсири доирасида эмас экан, деган мазмунни англат- майди. Конвенцияда таъкидланганидек, ундаги ҳеч бир нарса халқаро гуманитар ҳуқуқнинг амалиётларда банд бўлган БМТ ходимларига нисбатан қўлланилиши мумкинлиги ёки бу ходимларнинг мазкур ҳуқуқни ҳурмат қилишга мажбурлиги масалаларига дахл қилмайди.
БМТ ходимлари ўзлари бўлиб турган мамлакат ва транзит билан ўтадиган мамлакатнинг қонун ва қарорларини ҳурмат қилишга, ўз мажбуриятларининг холислиги ва халқаро аҳамиятга эгалигига мос келмайдиган хатти-ҳаракатлардан тийилишга мажбурдирлар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish