1-МАВЗУ: «ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ» ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ ВА МЕТОДЛАРИ
«Халқаро ҳуқуқ» тушунчасини аниқлаш ва унга таъриф бериш халқаро ҳуқуқ фанининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Агар давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлатларнинг миллий ҳуқуқий ти- зимига хос бўлган ҳодисаларни ўрганса, халқаро ҳуқуқ фани эса давлатлараро ёки кенгроқ маънода халқаро муносабатларга хос ҳодиса ва жараёнларнинг ҳуқуқий хусусиятларини кўриб чиқади.
Халқаро ҳуқуқ бу – давлатларнинг дўстлик ва дипломатик муно- сабатларини тартибга солиб турувчи принцип ва нормалардан ташкил топган алоҳида ҳуқуқий тизим.
Бундан ташқари, халқаро ҳуқуққа бир неча таърифлар берилган, уларнинг умумий тушунчасини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Халқаро ҳуқуқ – бу тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш мақса- дида давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи юридик меъ- ёрлар тизими.
Халқаро ҳуқуқ ғоят кенг ва турли тармоқларни ўз ичига олувчи алоҳида ҳуқуқлар тизимидир. Барча миллий ҳуқуқий тизимларга мос бўлган ҳуқуқнинг асосий хусусиятлари халқаро ҳуқуққа ҳам хосдир. У давлат идора характерига эга бўлиб, муайян ижтимоий муносабат- ларни тартибга солиб турувчи юридик нормалар тизимидан иборат. Бу нормаларга риоя қилиш зарур ҳолатларда давлат мажбурияти орқали таъминланади.
Ички давлат субъектлари жисмоний, юридик шахслар ва давлат органларидан иборат.
Халқаро ҳуқуқ субъектлари эса асосан устидан ҳеч қандай ҳукмронлик бўлмаган суверен давлатлардан, халқаро ва давлатлараро ташкилотлар, мустақиллик учун кураш олиб бораётган миллат ва халқлардан иборат.
Халқаро ҳуқуқ ўз ҳаракат предметига эга. Бу давлатлараро муно- сабатлар, умуман олганда, халқаро ҳуқуқ тизимининг барча субъект- лари ўртасидаги муносабатлардир.
Халқаро ҳуқуқ нормалари унинг субъектлари томонидан тузила- диган битимлар орқали яратилади.
Ички давлат ҳуқуқи сингари халқаро ҳуқуқ ҳам халқаро норма- ларга риоя қилишни таъминлаш учун давлат томонидан мажбур қилиш усулининг қўлланишини кўзда тутади.
Халқаро ҳуқуқий меъёрларда миллий давлатларнинг ўзаро муносабатларидаги мураккаб жараёнлар ўз аксини топади. Уларнинг асосида шаклланаётган, халқларнинг субъектив хоҳиш-иродасига эмас, балки ижтимоий тараққиётнинг объектив омилларига мос келадиган ҳуқуқий онг халқаро ҳуқуқда ўз ифодасини топади.
Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи Иккинчи жаҳон урушидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қабул қилинганидан сўнг юзага келиб, ривожланган. «Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи» тушунчаси халқаро муносабатларнинг умум эътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари ривожланишининг янги босқичини акс эттирган ҳолда, халқаро ҳуқуқ ҳаракатининг хронологик доирасини белгилайди.
«Халқаро ҳуқуқ» атамаси халқаро оммавий ҳуқуқни билдиради, ундан халқаро хусусий ҳуқуқни фарқлаб олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |