Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


-МАВЗУ: «Халқаро ҳуқуқ субъектлари ва манбалари» тушунчаси



Download 0,56 Mb.
bet4/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

2-МАВЗУ: «Халқаро ҳуқуқ субъектлари ва манбалари» тушунчаси


Халқаро ҳуқуқ субъекти - ўз имкониятлари ва юридик хусу- сиятлари туфайли халқаро ҳуқуқ бўйича муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишга ва унинг нормаларини яратиш ва амалда татбиқ этишда қатнашишга қодир мустақил тузилмадир. Субъект халқаро ҳуқуққа бевосита бўйсуниши ва мустақил халқаро мақомга эга бўлиши зарур. Халқаро ҳуқуқ субъектлари мақомининг ўзига хослиги шундаки, улар нафақат ҳуқуқ ва мажбуриятларни ташувчи, балки халқаро - ҳуқуқий нормаларни яратиш ва амалда татбиқ этишда асосий таъсир этувчи куч вазифасини ҳам ўтайди.


Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро ҳуқуқ субъектлари жумласига халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ҳамда уларни халқаро ҳуқуқ асосида ва доирасида рўёбга чиқарадиган халқаро муносабатлар иштирокчисини киритиш қабул қилинган. Халқаро ҳуқуқ субъекти – ўзининг имкониятлари ва юридик хусусиятлари эвазига халқаро ҳуқуқ бўйича ҳуқуқ ва маж- буриятларга эга бўлишига, ушбу нормаларни яратиш ва амалга ошириш жараёнида иштирок этишга қодир мустақил тузилади.
Халқаро ҳуқуқ субъектлари қуйидаги қирралари билан ажралиб туради:
биринчидан, халқаро оммавий муносабатлар иштирокчилари жамоавий тузилма ҳисобланади. Халқаро муносабатларнинг ҳар бир ана шундай иштирокчиси ташкилотга хос элементларга: давлат – ҳокимият ва бошқарув аппаратига; курашаётган миллат – мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда унинг вакил- лигини намоён этадиган сиёсий органга; халқаро ташкилот – доимий ишловчи органга ва ҳоказога эга бўлади. Ҳокимият ваколатларини амалга ошириш чоғида халқаро ҳуқуқ субъектлари нисбатан мустақил ва бир-бирининг иродасига тобе эмас. Улар- нинг ҳар бири мустақил халқаро ҳуқуқий мақомга эга, халқаро ҳуқуқий муносабатларда ўз номидан иш юритади;
иккинчидан, барча субъектлар халқаро нормаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда мустақил иштирок этиш лаёқатига эга.
Шартномавий-ҳуқуқий лаёқатлилик халқаро ҳуқуқ субъектига хос муҳим элементлардан саналади. Халқаро ҳуқуқ назариясида (ак- сарият давлат ички ҳуқуқи субъектларидан фарқли ўлароқ) субъектлар шунчаки халқаро ҳуқуқий нормалар адресатлари эмас, балки уларни яратишда иштирок этувчи шахслар ҳамдир.
Шуни таъкидлаш зарурки, ҳуқуқнинг алоҳида тизими сифа- тида халқаро ҳуқуқ ўзига хослиги халқаро ҳуқуқ субъектига хослиги хусусиятини ва ниҳоят, халқаро ҳуқуқ-субъектликнинг ўзига хос жиҳатларини белгилаб бериши билан ажралиб туради. Халқаро ҳуқуқ-субъектлик мазмун-моҳияти бундай субъектнинг халқаро ҳуқуқий нормаларидан келиб чиқадиган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил этади.
Халқаро ҳуқуқ назариясида халқаро ҳуқуқ-субъектлик келиб чиқишига кўра, фактик ва юридик қисмларга бўлинади. Шунга мос равишда халқаро ҳуқуқ субъектларининг икки хил - бирламчи (суверен) ва ҳосила (носуверен) категориялари фарқланади. Шу- нинг учун назариётда халқаро ҳуқуқ субъектларини катта иккита: бирламчи (асосий) ва иккиламчи (ҳосила) гуруҳга таснифлаш қабул қилинган.
Халқаро ҳуқуқ барча субъектларининг умумий халқаро ҳуқуқий мақоми уларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини характерлаб беради. Муайян турдаги субъектларга (давлатларга, халқаро ташкилотларга ва бошқаларга) хос ҳисобланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ушбу тоифага мансуб субъектларнинг алоҳида халқаро ҳуқуқий мақомини ташкил этади. Аниқ бир субъектнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мужассамликда ана шу субъект индивидуал халқаро ҳуқуқий мақомини ташкил этади.
Шундай қилиб, турли хил халқаро ҳуқуқ субъектларнинг ҳу- қуқий ҳолати бир хил эмас, чунки уларга тааллуқли халқаро нор- малар қўллаш ва ўз навбатида, улар иштирок этадиган халқаро ҳуқуқий муносабатлар доираси турличадир.
Жиноий шахслар ва давлат ичидаги ташкилотлар (шу жумла- дан, миллатлараро, савдо-сотиқ, саноат компаниялари ва корпора- циялари) халқаро ҳуқуқ субъектлари ҳисобланади. Улар давлат- нинг фавқулодда юрисдикциясида бўлади ва уларнинг халқаро майдондаги мақоми ички қонунчиликда белгилаб қўйилди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish