Давлатлар халқаро ҳуқуқнинг бирламчи субъектларидир. Улар- нинг халқаро ҳуқуқий лаёқати ташкил топганлик факти билан бирга
пайдо бўлади. Халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари эса бундай мақомга давлатлар туфайлигина эришадилар.
Давлатлар халқаро ҳуқуқнинг универсал субъектлари ҳисоб- ланади. Улар ҳар қандай халқаро ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Халқаро ҳуқуқ субъекти давлат номидан вакил ҳисобланган тегишли органлар ёки мансабдор шахслар эмас, балки давлатнинг ўзидир. Шу боис «ҳукуматлараро ташкилотлар», «ҳукуматлараро би- тимлар» каби ибораларни қўллашда чалғимаслик керак. Бундай ҳол- ларнинг барчасида давлат халқаро ҳуқуқнинг субъекти ҳисобланади ва унинг зиммасига ўзига тегишли органлар фаолияти учун тўла жавобгарлик масъулияти юклангандир.
Халқаро ҳуқуқда давлатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уларнинг халқаро ҳуқуқий мақомини ташкил этади.
Халқаро ҳуқуқ назариясида давлатлар ва мустақил давлат тузиш йўлида курашаётган миллатлар ва халқларнинг ҳуқуқ субъектли- лигини эътироф этиш борасидаги муносабатлар турлича бўлса-да, бирламчи субъектлар ҳисобланади.
Халқаро ҳуқуқнинг бирламчи субъектларини ҳеч ким шундай ҳолида яратиб қўймайди. Уларнинг пайдо бўлиши – объектив реал- лик, ижтимоий тараққиётнинг табиий-тарихий жараёни натижа- сидир.
Суверен давлат халқаро ҳуқуқнинг асосий субъекти ҳисобланади. Давлат аҳолига халқаро ҳамжамиятда иштирок этиши, вакиллигини намоён қилиши ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўладиган ташкилот шаклидир. Давлат мақомини белгилайдиган нор- малар биринчи навбатда унинг ҳуқуқ субъектлилигига нисбатан жорий этилади. Бир мунча чекланган ва вакиллик йўли билан ҳуқуқ субъектлилик белгиланган мавжуд «қарам» давлатларнинг масаласи қуйидаги тартибда ҳал этилади: давлатчилик шартларига жавоб берадиган «қарам» давлат ўзининг ҳуқуқ субъектлилигини сақлаб қолади. Шу тариқа давлатларнинг ҳам халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва тегишли салоҳияти белгиланади.
Халқаро ҳуқуқий адабиётларда азалдан қуйидаги учта элементга эга тузилмаларга нисбатан «давлат» тушунчаси қўлланиб келинади:
Суверен ҳокимият.
Ҳудуд.
Аҳоли.
Халқаро ҳуқуқ назариясида суверенитет деганда, давлатнинг мустақиллиги, мамлакат ичкарисида унинг ҳокимияти устунлиги ва чекланмаганлиги, шунингдек, бошқа давлатлар билан ўзаро муноса- батлардаги мустақиллиги ва тенг ҳуқуқлилигининг юридик ифодаси тушунилади. Давлат суверенитетининг халқаро ҳуқуқий ва ички жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
биринчидан, суверенитетнинг халқаро ҳуқуқий жиҳати деганда, шу нарса англашиладики, халқаро ҳуқуқ ўз субъекти ва халқаро му- носабатлар иштирокчиси сифатида давлат органларини ёки алоҳида мансабдор шахсларни эмас, балки яхлит ҳолда давлатни кўзда тутади. Бунда давлатнинг тегишли ваколатга эга мансабдор шахси томонидан бажарилган барча халқаро ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар шу давлат томонидан бажарилган, деб ҳисобланади;
иккинчидан, суверенитетнинг ички жиҳати давлат ҳокимиятининг мамлакат ичкарисида ва хорижда ҳудудий устунлиги ва сиёсий мустақиллигини кўзда тутади.
Давлат ўз суверен ҳуқуқларини рўёбга чиқаришида «юрис- дикция» тушунчаси суверенитетнинг намоён бўлиши сифатида муҳим аҳамият касб этади. Кўлами жиҳатидан - тўлиқ ва чекланган юрисдикция, фаолият соҳаси бўйича - ҳудудий ва экстра ҳудудий, ҳокимиятга хослик мазмунига кўра, қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд юрисдикциялари фарқланади.
Ҳудудий устунлик мавқеидан келиб чиққан ҳолда, давлат ўз ҳудуди доирасида тўлиқ юрисдикцияни амалга оширади. Шахсий устунлик мавқеи нуқтаи назаридан эса хорижда ўз фуқароларига нисбатан чекланган юрисдикцияни амалга оширади.
Табиийки, юрисдикция халқаро ҳуқуқда тан олинган иммуни- тетлар сақлаган ҳолда амалга оширилиши керак. Иммунитет суверен тенглик принципидан келиб чиқади. Илгари иммунитет мутлақ бўлиб, хорижий давлатнинг ҳар қандай фаолиятига ва унинг мулкига тааллуқли ҳисобланарди. ХIХ аср охирларидан бошлаб, то бугунга қадар чекланган иммунитет концепцияси кенг эътироф этила бош- ланди. Ушбу концепцияга кўра, давлат суверен ҳокимият ташувчиси (соҳиби) сифатида ўз давлат ҳокимияти мавқеидан келиб чиқиб, содир этадиган муносабатлар доираси билан чекланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |