Халқаро ҳуқуқнинг ривожланиш тарихи
Халқаро ҳуқуқ тарихи давлат ва ҳуқуқ умумий тарихининг ажралмас қисми бўлиб, давлатнинг дастлаб вужудга келиши билан бошланган.
Қадимги тарих, энг қадимги давр тарихи - ибтидоий ва қадимги жамият ишлаб чиқариш муносабатлари ҳукм сурган даврдир. У пайтларда ҳали ягона халқаро ҳуқуқ тизими шаклланмаган эди.
Халқаро ҳуқуқ ривожланган асосий минтақалар икки дарё оралиғи ва Миср, Ҳиндистон, Хитой, Қадимги Юнонистон ҳамда қа- димги Рим бўлган. Буни Миср фиравни Рамзес II Хетлар шоҳи Хаттешул III билан эрамиздан аввалги 1300 йилда тузилган халқаро шартнома мисолида яққол кўришимиз мумкин. Бу шартнома исён- ларни бостириш, қочоқларни тутиб эгаларига қайтариш ва шунга ўхшаш қоидаларни кўзда тутган эди.
Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари ҳарбий ҳаракатларни тартибга солиш зарурлиги ва уруш қонунлари ҳамда одатлари инсонпарварликка йўналтиришга қаратилган халқро ҳуқуқ доктринасининг ривожланишига прогрессив таъсир кўрсатди.
Чунончи, ХV аср бошларида Амир Темур Испания ва бошқа давлат элчиларини қабул қилаётиб, ўрта аср дипломатиясида расмий
қабул ва тантанали маросимларда элчилар учун белгиланган имтиёз- лар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига асос эканлигини кўрсатиб берди.
Халқаро ҳуқуқни ҳозирги давр нуқтаи назаридан тушуниш юз йиллар давомида шаклланган. ХVII асрда инглиз олими Зёч (1650) биринчи бор «халқлар ўртасидаги ҳуқуқ» иборасини қўллаган. Ке- йинчалик ундан анъанавий «халқлар ҳуқуқи» ўрнига «халқаро ҳуқуқ» ибораси келиб чиққан.
Умуман олганда, халқаро ҳуқуқ тарихий, ижтимоий-ҳуқуқий амалиёт ривожланиши натижасидир. Инсонларнинг (гуруҳлар, таба- қаларнинг) ўз миллий манфаатларини англаш воситаси сифатида пайдо бўлиши, айниқса, халқаро муносабатларнинг доимий ўзгариб туришига алоқадорлиги билан халқаро ҳуқуқ миллий давлатлар ва халқларнинг тараққиётига муҳим таъсир кўрсатган ва кўрсатиб келмоқда.
Халқаро ҳуқуқнинг келиб чиқиши табиий объектив жараёндир. Халқаро ҳуқуқ пайдо бўлишининг умумий шарт-шароити давлат- ларнинг хоҳиш-иродаси эмас, балки инсоният ҳаётининг шароити, унинг тарихий тараққиёти, инсоннинг атрофдаги дунё билан ўзаро муносабати, ижтимоий меҳнат тақсимоти, давлатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишидир.
Халқаро ҳуқуқ муҳим ҳуқуқий категория бўлиб, халқаро муно- сабатлардан, уларнинг иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, маданий ва бошқа хусусиятлардан ўсиб чиққан.
Шундай қилиб, халқаро ҳуқуқнинг пайдо бўлиши бевосита дав- латларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан боғлиқ. Давлатлар тараққиётининг объектив шарт-шароити улар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш заруриятини келтириб чиқаради. Бунинг натижаси ўлароқ ҳуқуқнинг мустақил тизими сифатида халқаро ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланишидир.
Ҳозирги давр халқаро ҳуқуқи учун халқаро ташкилотлар, атроф- муҳитни ҳимоя қилиш каби янги халқаро ҳуқуқ соҳаларининг вужудга келиши билан характерлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |