Ёлланмажиноятчиларкомбатант мақомига эга бўлмайди ва ҳарбий асирлар учун мўлжалланган режим уларга нисбатан жорий этилмайди. Ёлланма жиноятчи қуролли можарода фойдаланиш учун ёлланган ва амалда моддий фойда олиш мақсадида ҳарбий ҳаракат- ларда иштирок этадиган шахсдир. У низолашаётган мамлакат фуқароси бўлмаслиги ва шу мамлакат ҳудудида доимий яшаб турмас- лиги шарт, низолашаётган мамлакат қуролли кучлари таркибига кирмайди.
Можарода моддий манфаатдорлик эмас, балки бошқа мақсад- ларда (сиёсий ҳаммаслаклик, мафкуранинг, диннинг умумийлиги нуқтаи назаридан) иштирок этадиган шахслар ёлланма жиноят- чилардан фарқ қилади.
Ёлланма жиноятчилик кичикроқ ва энди ривожланаётган дав- латлар учун жиддий хавф солади. БМТ Бош Ассамблеяси 1989 йилда Ёлланма жиноятчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиявий таъминлаш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисида конвенция қабул қилган. Конвенцияда ёлланма жиноятчилик барча давлатлар манфа- атларига дахл қиладиган жиддий жиноят сифатида тан олинган ва барча иштирокчилар зиммасига айбдорларни суд қилиш ёки топ- шириш масъулияти юкланган. Айрим жиноят кодексларида ҳам ёлланма жиноятчиликка бағишланган қоидалар мавжуд.
Асир олинган пайтидан эътиборан ҳарбий асирлар учун жавоб- гарлик уларни қўлга олган командирларнинг эмас, балки бевосита давлатнинг зиммасида бўлади. Ҳарбий асирларга инсоний муомала қилиш талаб этилади. Асирнинг ўлимига ёки соғлиғига жиддий зиён етказишга сабаб бўладиган ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят ҳисобланади.
Асирлар лагерлари қуруқликдаги хавфсиз жойларда жойлашган бўлиши зарур. Оддий асирларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, меҳнатга жалб этиш мумкин. Офицерлар бундай ишларга раҳбарлик қилишдагина иштирок этади.
Асирлар уларни асир олган давлат армиясида амал қиладиган қонунлар ва қоидаларга бўйсунади.
Ҳарбий ҳаракатлар барҳам топганидан кейин асирлар тезкорлик билан ватанига қайтарилиши керак.
Уришаётган томонлар хавфсизлик талаблари жиддий тақозо этган ҳолларда хорижий фуқароларни муайян ҳудудга жойлаш- тириши мумкин. Форс кўрфази уруши даврида, яъни 1991-1992 йилларда Қувайт Ироқ томонидан истило этилганидан кейин ғарб давлатлари фуқаролари ҳарбий нуқтаи назардан муҳим саналган жойларга ҳужум қилинишининг олдини олиш мақсадида бу жойлар
«меҳмон» сифатида сақлаб турилган. Бу тахлит «тирик қалқон» усули ҳар қандай вазиятда ҳам ғайриҳуқуқийдир.
Халқаро гуманитар ҳуқуқ тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уришаётган томонларнинг розилиги асосида хавфсизлик зоналари ва госпитал зоналар ташкил этишни қўллаб-қувватлайди. Бу борадаги битимлар ХҚХҚ воситачилигида тузилади.
Одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ёки маданий бойликларни қутқариш мақсадида «ҳимояланмайдиган ҳудуд»лар (одатда бу ҳудуд шаҳар ёки қўриқхона, фронт чизиғига яқин бўлган ҳудуднинг чекланган бир қисми бўлади) эълон қилиниши ҳам мумкин. Улар
жангсиз равишда душман томон истило этган ҳудуд ҳисобланади. Уришаётган томонлар розилиги бўйича қуролсизлантирилган зоналар ҳам белгиланиши мумкин.
Қуролли можаро давомида уришаётган томонлардан бири иккин- чисининг ҳудудини қисман ёки тўлалигича ўз назорати остига олиши, яъни уни истило этиши мумкин. Истило туфайли истилочи суверен ҳуқуқларга эга бўлмайди. У мазкур ҳудудни аннексия қилиши (забт этиши) ёки бошқа давлатга топшириши мумкин эмас. Бу ҳудуд тақдири тинч йўл билан узил-кесил барқарорлаштиришлар орқали- гина ҳал этилади. БМТ Уставига мувофиқ, босиб олиш ҳудудга эга бўлишнинг қонуний йўли эмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Қувайтни истило этганидан сўнг Ироқ ўзининг 19-провинцияси деб эълон қилиб, унинг ҳудудини аннексия қилишга интилган эди. Ушбу аннексияни бирор-бир давлат тан олмади. Истило этилган ҳудудда тегишли тартибни таъминлаш йўлида истило фактининг ўзиёқ (ҳатто ноқонуний бўлса ҳам) аҳоли зиммасига истилочига нисбатан муайян мажбуриятларни юклайди, истилочи эса аҳоли ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасида жавобгар ҳисобланади.
Истилонинг хилма-хил турлари мавжуд. Халқаро гуманитар ҳуқуқнинг таъсир кучи, аввало, ҳарбий террорни, яъни қуролли мо- жаро давомида душман томон ҳудудларини вақтинча эгаллаб олиш ҳолатини қамраб олади.
Истилонинг навбатдаги тури ҳам қуролли можаро билан боғлиқ бўлиб, бу босқин учун жавобгар ҳисобланган давлат ўз мажбурият- ларини бажаришни таъминлаш воситаси сифатида амалга ошира- диган урушдан кейинги истилодир.
Истилонинг яна бир тури уришаётган томоннинг бетараф давлат ҳудудини эгаллаб олишидир. Бундай ҳолларда ҳам халқаро гуманитар ҳуқуқ қўлланилади.
Истило этилган ҳудуд устидан назоратнинг амалда ўрнатилиши, истилочи маъмурият тузилиши билан бошланиб, ҳудуд устидан амалдаги назорат барҳам топиши билан тугайди.
Истилонинг тугаши у билан боғлиқ юридик муносабатларга чек қўймайди. Айниқса, кўпинча истило оқибатида етказилган зиённи қоплаш ва жиноят юстицияси билан боғлиқ масалалар юзага келади. Масалан, 1991 йили Ироқ истилоси тугаганидан кейин Қувайт етказилган зиённи қоплашни талаб қилиб чиқди. БМТнинг Хавф- сизлик Кенгаши ана шу индивидуал даъвони қондириш мақсадида Ироқ нефтини чекланган миқдорда экспорт қилишга рухсат берди.
Қувайт ҳудуди озод этилганидан кейин душман билан ҳамкорлик қилишда айбланган Фаластин вакилларининг судловсиз оммавий равишда жазоланганлиги инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш прин- ципига зид эди.