Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги


Халқаро жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги



Download 0,56 Mb.
bet60/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

Халқаро жиноятчиликка қарши кураш борасида халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги




Давлатларнинг халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишлари.
Давлатларнинг оддий ва умумий жиноятчилик билан кураш соҳасидаги ҳамкорлиги. Бундай халқаро ҳамкорлик асосан фуқа- ролик, оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.
1985-1990 йиллар мобайнида БМТнинг Бош Ассамблеяси жиноий ишлар бўйича ўзаро ёрдам тўғрисидаги бир қанча намунавий шартномаларни маъқуллади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси 20 га яқин ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги икки томонлама битимга эга. Судланганларни жазо ўташ учун топшириш масалалари бўйича битимлар ҳам мавжуд.
Ана шу битимлар асосида одатда қуйидаги масалалар тартибга солинади:

  1. жиноят содир этувчи шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашлаш;

  2. тайёрланаётган ва содир этилган жиноятлар ҳақидаги ахборотларни алмашлаш;

  3. судлар қарорлари ижросига кўмаклашиш;

  4. бошқа давлат ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган фуқароларга, шу жумладан ўз фуқароларига қарши жиноий таъқибни амалга ошириш;

  5. шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида қидириш;

  6. шахсларни топширишни таъминлаш мақсадида қамоққа олиш.

Халқаро жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳуқуқий муам- молар. Интерпол фаолияти. Халқаро ва давлатнинг ички жиноят ҳуқуқи.
Халқаро жиноят ҳуқуқининг ўзига хос жиҳати унинг давлат- ларнинг ички жиноий қонунчилигига кенг миқёсда сингиб боришида намоён бўлади.
Халқаро жиноят ҳуқуқининг конвенциявий нормаларида миллий ҳуқуқнинг тегишли нормалари учун алоҳида андозалар яратилади. Аммо кўпинча миллий ҳуқуқ айрим давлатлар жиноий қонун- чилигини байналмилаллаштириш тенденцияларини ўзида акс эттир- увчи умумий халқаро жиноят ҳуқуқининг нормаларини ҳам синг- дириб олаверади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида «Тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар» деган алоҳида бўлим мавжуд бўлиб, унда умумий халқаро жиноят ҳуқуқи бўйича асосий жиноятлар таркиби қайд этилган. Гарчи Жиноят кодексида халқаро ҳуқуқ устуворлиги тўғрисидаги конституциявий нормалар мавжуд бўлмаса-да, у Конституцияга ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принциплари ва нормаларига асосланади. Бундан ташқари, унда тўғридан-тўғри айтилганки, хатти-ҳаракатларнинг жиноийлиги, шунингдек, унинг жазоланиши ва бошқа жиноий-ҳуқуқий ҳолатлар фақатгина мазкур кодекс билан белгиланади.
Шу билан бирга, умумий халқаро ҳуқуқ нормалари мазкур нормалар тегишли жиноят қонунчилиги мавжуд ёки мавжуд эмас- лигидан қатъи назар, қўлланилиши зарур ҳисобланади. Констит- уцияга мувофиқ, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этган принциплари ва нормалари миллий қонунчиликка нисбатан устувор аҳамиятга эга.
Жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқ нормаларини тегишли ўринларда қўллаш чоғида халқаро ҳуқуқ нормалари эътиборга оли- ниши шарт. Яққол бир мисол, Жиноят кодексида ҳуқуқнинг умумий принципи қуйидагича ифодаланган: «Ҳеч ким бир марта содир этган жинояти учун икки марта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас». Бу ифода оқланган кишиларнинг қайта жавобгарликка торти- лишига йўл қўймасликка қаратилган муҳим ҳужжат – 1966 йилги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни ҳисобга олган ҳолда талқин этилиши зарур.
Шу муносабат билан муайян хатти-ҳаракати туфайли бошқа давлатда судланган ёки оқланган шахсни худди шу ҳаракатлари бў-
йича такроран жавобгарликка тортиш мумкинлиги масаласи юзага келади. Кўпчилик ҳуқуқшуносларнинг фикри, шунингдек, судлов амалиётига асосланадиган бўлсак, юқорида зикр этилган принцип му- айян бир давлат ҳудудида амал қилади. Бундан бошқачароқ мазмун- даги қоида халқаро шартномада белгилаб қўйилиши мумкин.
Худди шу жиҳатдан 1972 йилги Жиноят ишлари бўйича процессуал функцияларни топшириш тўғрисидаги Европа конвен- циясида тегишли масаланинг ҳал этилиши эътиборни тортади. Унга кўра, ўзига нисбатан якуний судлов қарори чиқарилган шахс айнан шу хатти-ҳаракати учун бошқа аҳдлашаётган давлатда таъқиб остига олиниши мумкин эмас, агар:

  • у оқланган бўлса;

  • қўлланган жазо чораси тўлиқ амалга оширилган ёки амалга оширилаётган бўлса ёхуд тегишли шахс тўла ё қисман амнистияга тушган ёки афв этилган бўлса ва ё муддати ўтгани боис, унга нисбатан жазо қўлланилиши мумкин бўлмаса.

Айни вақтда ушбу қоидадан истиснолар ҳам мавжуд. Ушбу қоида бошқа давлатнинг фуқароси оммавий аҳамиятга молик ёки муасса- сасига қарши қаратилган ёхуд худди шундай аҳамиятга молик шахс томонидан содир этилган жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларга таал- луқли эмас. Ҳар қандай шароитда ҳам янги чиқарилган ҳукмда ўтаб бўлинган жазо ҳисобга олиниши шарт.
Қайд этилган муаммо халқаро жиноят суди юрисдикцияси амал қилиши билан боғлиқ ҳолларда ҳам юзага келиши мумкин. БМТ Хавфсизлик Кенгаши таъсис этган трибуналлар низомларида бу масала қуйидаги тартибда ҳал этилган:
биринчидан, миллий суд шахсларни уларнинг халқаро трибунал томонидан судланишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари учун жавоб- гарликка тортиши мумкин эмас;
иккинчидан, гуманитар ҳуқуқни жиддий равишда бузгани учун миллий суд томонидан судланган шахснинг тегишли хатти-ҳаракат- лари одатий жиноят сифатида квалификацияланган ёки судлов иш- лари айбланувчини халқаро жиноий жавобгарликдан ҳимоялаш учун мўлжалланган ҳоллардагина бундай шахс халқаро трибунал томонидан судланиши мумкин.

    1. Download 0,56 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish