Ҳаво бўшлиғида ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида махсус конвенция мавжуд эмас. Уришаётган томонлар бетараф давлатнинг ҳаво бўшлиғи дахлсизлигини ҳурмат қилишга мажбур. Уришаётган давлатга мансуб самолёт бетараф давлатнинг ҳаво бўшлиғига кирган тақдирда, бетараф давлат уни чиқариб юбориши ёки унинг бортидаги шахсларни келгусида муайян ҳудудга жойлаштириш учун самолётни қўнишга мажбур қилиш мақсадида ўз имкониятидаги чораларни ишга солиши шарт. Муайян ҳудудга жойлаштириш чораси самолётнинг мажбурий қўниш ҳолларида ҳам қўлланилади. Ҳатто очиқ денгизда бетараф кема бортига чиқариб олинган ҳалокатга учраган самолёт экипажига нисбатан ҳам муайян ҳудудга жойлаштириш чораси амал қилади.
Бетараф давлат уришаётган давлатларга авиация техникасини етказиб бериш ҳуқуқига эга эмас, аммо у хусусий фирмаларнинг бундай фаолиятини тақиқлашга мажбур эмас.
Уришаётган давлатларнинг бетараф давлатлар фуқаро авиация- сига нисбатан назорат фаолияти бетараф давлатларнинг денгиз кема- ларига нисбатан қўлланиладиган назоратга ўхшашдир. Фуқаро самолёти текшириш учун қўнишга таклиф этилиши мумкин. Агар самолёт бетарафлик қоидаларига мос келмайдиган фаолият билан машғул бўлса, уни мусодара этиш мумкин.
Уришаётган давлат ҳудудида жойлашган бетараф давлат фуқаро- лари халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ, маҳаллий аҳолига нисбатан алоҳида имтиёзларга даъво қила олмайдилар. Шу ўринда уларни бетараф давлат дипломатик ҳимояга олиш имконияти мав- жудлиги ҳам катта аҳамият касб этади.
Халқаро бўлмаган тусдаги можаролар сонининг ортиб бориши ва улар ўзига хос шафқатсизликларга эга эканлиги муносабати билан бундай можароларга нисбатан муайян гуманитар нормаларни жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади. Халқаро бўлмаган тусдаги можароларга тегишли, умумеътироф этган нормалар ҳамма учун бир хил бўлган 1949 йилги Женева конвенциясининг 3-моддасида кўзда тутилган.
Конвенциянинг 3-моддаси минимал талаблардан иборат. Унга кўра ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаётган, шу жумладан, иштирок этишни тўхтатган шахслар инсоний муомалага лойиқдир. Бундай шахсларнинг ҳаётига ва жисмоний дахлсизлигига суиқасд қилиш, гаровга олиш, инсоний қадр-қимматини оёқости қилиш, судловсиз айбдор қилиш ва жазолаш ман этилади. Ушбу моддада қайд этилишича, ундаги қоидалар қўлланилиши низолашаётган томон- ларнинг юридик мақомига дахл қилмайди ва шу сабабли қуролли қўзғолон иштирокчилари қўлга олинганидан кейин судга берилиши мумкин.
Женева конвенциясига 1977 йилги қўшимча протокол халқаро бўлмаган тусдаги можароларга бағишланган. Унда инсон ҳуқуқлари халқаро бўлмаган тусдаги қуролли можароларда ҳам ҳурмат қилиниши зарурлиги таъкидланади.
Ички можароларга ўсмирлар тобора кўпроқ жалб этилмоқда. Иккинчи қўшимча протоколда 15 ёшгача бўлган болалар қуролли можароларда иштирок этишининг тақиқланиши кўзда тутилган. Маълумки, Чеченистонда ушбу қоидага амал қилинмади. Агар, ўсмир можарода иштирок этган ва қўлга олинган бўлса, у ҳолда унга зарур кафолатлар, шу жумладан, таълим олишни давом эттириш имконияти берилади.
Аҳолини мажбурий кўчиришга фақатгина уларнинг хавфсиз- лигини таъминлаш нуқтаи назаридангина йўл қўйилади. Маданият муассасалари ва ёдгорликлар сақланиши зарур, бу қоида диний объектларга ҳам тааллуқлидир. Ички можаролар чоғида бундай муассаса ва объектлар кўпинча оммавий тарзда вайрон этиб юбори- лади.
Ҳарбий ҳаракатлар олиб боришнинг усуллари ва воситаларига келсак, бунда халқаро можароларга тааллуқли тегишли нормаларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Ироқ ҳукумати 1980 йилда курдлар қишлоқларига қарши кимёвий қурол ишлатгани дунё миқёсида кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлди.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий ҳамжамиятлари можаро қурбонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишлари мумкин. Фуқароларнинг ярадорлар ва беморларни йиғиб олиш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳаракатлари рағбатлантирилади. Агар аҳоли зарур таъминотнинг етишмаслигидан жабрланаётган бўлса, у ҳолда давлатнинг розилигига кўра, хорижий ёрдам барча аҳоли учун бир хил асосдаги таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин.
Низолашаётган томонлар ярадорларни қидириш ва қутқариш, уларга инсоний муомала қилиш, шу жумладан, тиббий ёрдам кўр- сатиш борасида барча зарур чорларни қўллашга мажбур. Тиббиёт ва дин ходимлари ҳурмат ва ҳимоядан фойдаланадилар. Тиббиёт муассасалари ва транспорти ҳужум учун нишон бўлмаслиги керак. Масалан, Будённовскда Дудаевчилар касалхонага ҳужум қилгани ва беморларни гаровга олинганини эслаш кифоя. Тиббиёт муассасаси ёки транспорти ҳарбий мақсадларда фойдаланилганда уларга ҳомийлик тўхтатилади. Тиббиёт муассасаларини белгилашда халқаро можаролар даврида қўлланиладиган белгилардан фойдаланилади.
Халқаро бўлмаган тусдаги можароларда «ҳарбий асир» атамасини қўллаш ҳам юридик, ҳам сиёсий жиҳатдан нотўғридир. Бу ерда гап «ушлаб турилганлар» ҳақида бормоқда ва улар ҳарбий асир мақомига эга эмас. Шу билан бирга, уларнинг муайян ҳуқуқлари бор. Уларни сақлаб туриш ва мажбурий мазмун касб этиши мумкин бўлган ишларга жалб этишнинг умумий шарт-шароити маҳаллий аҳоли фойдаланадиган шароитлар билан бир хил бўлмоғи даркор.
Қамоқда сақлаш жойларининг шарт-шароити халқаро можаро- ларда ҳарбий асирлар ва муайян ҳудудга жойлаштирилган шахслар лагерлари учун кўзда тутилган шароитларга ўхшаш бўлиши, хусусан, жанг майдонидан узоқда жойлашиши ва тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилиши зарур. Ёзишмалар учун рухсат этилади, аммо у чеклаб қўйилиши ҳам мумкин. Ушлаб туриш тугаган пайтдан эъти- боран озод этилганларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Тинч аҳоли ички можаролар чоғида жиддий хавф-хатар остида қолади. 1977 йилги қўшимча протоколда бунга алоҳида эътибор қаратилган. Протоколга мувофиқ, аҳолига ҳужум қилиниши мумкин эмас, аҳолини қўрқитиш мақсадида бирор-бир хатти-ҳаракатни амалга ошириш, шунингдек, таҳдид қилиш ман этилади. Тинч аҳоли ҳаёти учун зарур бўлган объектларга, шу жумладан, озиқ-овқат
захираларига, уларни ишлаб чиқариш жойларига, сув манбаларига ҳужум қилиш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, хатарли кучларга эга объектларга, масалан, дамбалар, ядро электр станциялари ва таби- ийки, нефть саноати иншоотларига ҳужум қилишга йўл қўйил- маслиги кўзда тутилган.
боб. ХАЛҚАРО ҲАВО, ДЕНГИЗ ВА КОИНОТ ҲУҚУҚИ
Do'stlaringiz bilan baham: |