Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Шахс ва онгнинг баъзи функциялари масалалари



Download 1,71 Mb.
bet218/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Шахс ва онгнинг баъзи функциялари масалалари. Психологларининг текширишларида шахс ва шахснинг ёшга қараб ривожланиши масалалари катта ўрин эгаллайди. 1956 йили (май-июн) Ленинградда шахс психологияси бўйича Бутун Иттифоқ кенгаши ўтказилди. Докладларда киши шахсини тарбиялаш ва шакллантириш масалаларига муҳим эътибор берилди.
Ҳозирги вақтда шахс тушунчасини аниқлашга, унинг энг муҳим белгиларини: ижтимоийлиги, онглилиги, ўз-ўзини англашни таҳлил қилишга бағишланган қимматбаҳо асарлар оз эмас. Шахснинг эҳтиёжларига хос хусусиятларига, унинг онгли ва ижодий фаоллигига, янги жамият қуриш даврида унинг маслак, идеаллари, дунёқараши ва эътиқодларининг йўналишига катта эътибор берилмоқда.
Шахснинг турли ёшда қандай ривожланиши, унинг инди­видуал хусусиятлари, характери, қобилиятлари ҳамда қизиқишлари масаласи инсон психикаси ва онги тараққиётига оид умумий муаммонинг муҳим таркибий қисмидир.
Психологлар онгнинг индивидуал тараққиётини шахс сифатида ўсаётган одамнинг барча томонларидаги, барча психик жараёнларидаги сифат жиҳатдан ўзгаришдир, деб қарайди. Бу ўзгариш – ўсиш организмнинг ривожланишн қонуниятлари ва кишиларнинг турмуш шароитлари туфайли, ижтимоий муҳит ҳамда таълим-тарбия таъсирида рўй беради. Ижтимоий муҳит, таълим ва тарбиянинг таъсири ҳар бир инсоннинг ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бироқ шу нарсани таъкидламоқ керакки, бу ривожланиш ривожланаётган субъект ўзи ҳаёт жараёнида актив иштирок этган тақдирдагина аҳамиятга эга бўлади.
Кейинги йиллар мобайнида психология ва педагогикада «Таълим ва ақлий ривожланиш» муаммоси айниқса фаоллашди. Бу масаланинг ҳал этилиши мактаблардаги таълим жараёнида ўтказилаёттан экспериментларга асосланмоқда.
Ривожланишнинг ўзини қандай тушунишдан қатъий назар, тадқиқотчиларнинг ҳаммаси таълимнинг ҳал қилувчи роли шароитида таълим ва тарбиянинг бир-бири билан боғланлигини эътироф этадилар.
Психологлар алоҳида писихик функциялар ва процессларни ўрганиш соҳасида, хусусан, сезги, идрок, хотира, тафаккур соҳасида кўп ишлар қилдилар. Б.Г.Ананьев, А. В. Запорожец, Н. А. Леонтьев ва бошқалар олиб борадиган сезги ва идрок соҳасидаги текширишлар асосан бу жараёнларнинг рецептив томонларига қаратилган. Текширишлар шуни кўрсатдики, кўрув, эшитув, тери сезгилари, шунингдек, сезги ва идрокнинг бошқа турлари фақат марказга интилув­чи процесснинг, фақат рефлекс бошланғич звеносинингина маҳсули эмас. Улар марказдан қочувчи жараёнларни ҳам, субъектнинг фаоллигини акс эттирадиган қидирув, синов реакцияларини ҳам қамраб олади. Буларнинг барчаси алоҳида, перцептив ҳаракатлар бўлиб, улар ички психик жараёнлар билан бирга, ташқи, биринчи навбатда, озми-кўпми ёрқин ифодаланган ҳаракат компонентларини ҳам ўзига қамраб олади.
Хотира соҳасида хотиранинг маҳсулдорлиги эсда олиб қолиш фаолиятининг нимага қаратилганига боғлиқ эканлиги масаласи кенг ўрганилган. Яхши эсда қолдиришда қайтадан тиклаш (эсга тушириш) ва бошқа психик жараёнларнинг роли аниқланган. А. А. Смирнов ва П. И. Зинченконинг асарларида эсда қолдириш маҳсус хилдаги ички психик фаолият сифатида аниқланган. Бу фаолиятнинг структураси очилган, турли эсда олиб қолиш усулларининг характеристика, унинг таркибига кирувчи ҳар хил мнемоник ҳаракатларнинг алоҳида звеноларнинг характеристикаси берилган. Эсда қолдириш жараёнида иштирок этадиган тафаккур жараёнларига алоҳида эътибор берилган.
Кейинчалик пси­хология соҳасидаги илмий ишлар фаоллаштирилди. 1956 йилдан бошлаб бизда «Вопросы психологии» журналининг чиқа бошлаши бунинг гувоҳидир. Психология масалалари соҳасидаги кўп материаллар, шунингдек «Советская педагогика», «Семья и школа», «Дошкольное воспитание», «Начальная школа», «Психологические журнал», «Вопросы философии» журналларида ва бошқа даврий матбуотда босилиб чиқиб турди. Илмий ишларнинг активлаштирилганлиги, шубҳасиз, 1957 йил Психологлар Жамиятини тузишга ёрдам берди. Шу йиллар мобайнида бизнинг олий ўқув юртларимиз психологиядан зарурий ўқув қўлланмалари билан таъминланди.
Бу қобилиятларга кирувчи эсда олиб қолиш қобилиятларида айрим звеноларнинг характеристикаси берилган. Эсда олиб қолишда қатнашувчи фикрлаш жараёнларига алоҳида эътибор берилган.
Тафаккур тўғрисида С. Л. Рубинштейн ва унинг ходимлари, Ф. И. Шемяқин, шунингдек, С. К. Шорохова ва К.К.Платоновлар раҳбарлигида СССР Фанлар Академияси қошидаги фалсафа институтининг ходимлари жиддий тадқиқот ишлари олиб бордилар.
Техника тараққиёти ва меҳнат политехника ҳамда ишлаб чиқариш –профессионал таълимнинг юксалиши туфайли кўпгина психологлар (С. Н. Архангельский, В. В. Чебишева, К. К. Платонов, Г. В. Кирия, Б. П. Никитин, Г. Ф. Ломов, В. Н. Пушкин, С. Г. Геллерштейн, Т. В. Кудрявцев, И. С. Яки­манская, П.И.Иванов ва бошқалар) конструктив техника ва оператив тафаккур масалаларига, шунингдек бу тафаккурнинг ўқувчиларда тараққий этиши масалаларига жуда қизиқдилар.
Кейинги йилда психология ва педагогикада «Таълим ва ақлий жиҳатдан ўсиш» масаласи долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Бу масалага оид ишлар мактаблардаги таълим жараёнидаги тажрибалари асосида олиб борилмоқда. Барча тадқиқотчиларнинг ақлий ўсиш тўғрисида турлича фикрларда бўлишларига қарамай (Л. В. Занков, К. И. Менчинская, Д. К. Боголявленский, П. Я. Галперин ва бошқалар) таълим ва ақлий ўсишнинг, таълимнинг етакчи роль ўйнаши билан бирлиги тан олинади. Шуни айтиш керакки, психология соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар жуда ҳам жонланиб кетди. Бу жонланишга 1956 йилдан чиқа бошлаган «Вопросы психологии» номли маҳсус жур­нал далил бўла олади. Бундан ташқари психология масалаларига оид мақолалар «Советская педагогика», «Семья и школа», «Дошкольное воспитание», «Начальная школа», «Вопросы философии» ва бошқа даврий нашрларда босилиб чиқди. Психология соҳасида олиб борилаётган илмий ишлар­нинг жонланиб кетишига 1957 йилда ташкил қилинган Психологлар Жамияти ёрдам берди.
Бу йилларда Олий ўқув юртлари психологияга оид зарур қўлланмалар билан таъминланди.
Психологларининг фаоллиги ва улар олиб бораётган ишларнинг сермазмунлиги Москвада 1966 йил август ойида бўлиб ўтган психологларининг халқаро XVIII Конгрессида ёрқин намоён бўлди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish