Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


ПСИХОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ МУНОЗАРАЛАР 30- ЙИЛЛАРДА



Download 1,71 Mb.
bet216/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ПСИХОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ МУНОЗАРАЛАР 30- ЙИЛЛАРДА СОВЕТ ПСИХОЛОГИЯСИДА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР.
Инсон ҳулқини ўрганиш бўйича чақирилган съезди совет психологияси тараққиёти биринчи босқичининг якуни бўлди. Бироқ, съезднинг якунлари совет психологиясини кўриш соҳасида ҳамма нарса ўз ўрнида эмаслигини кўрсатди. Хусусан, инсоннинг бутун психик фаолиятини реакцияларга тенглаштириб қўйишга бўлган уринишлар очиқдан-очиқ кўриниб турарди, бу эса психологияни амалда реактологияга айлантириб қўярди, бу реактологияни марксистик психологиянинг конкрет гавдаланиши деб айтишга, демак, марксис­тик психологияни эмпирик (субъектив) ва объектив психоло­гияни, яъни бихевиоризм билан рефлексологиянинг «синтези» деб тушунтиришга уринишларидан ойдин далолат берар эди.
Съезддан кейин, кўп ўтмасдан, (1929 – 1931 йилгача) буларнинг ҳаммаси психология фани соҳасидаги методология мунозаранинг кучайишига олиб келди.
Психология соҳасидаги мунозаралар философик (умуметодологик) фронтдаги курашнинг конкрет ифодаси бўлди, Философиядаги мунозара механизмни антимарксистик оқим деб қоралади. Бу методологик мунозара фаннинг бошқа соҳаларига, яъни сиёсий иқтисод, адабиётшунослик, табиатшунослик кабиларга ҳам тарқалди.
Дискуссия, бизнинг психологиямизда бир қанча жуда қўпол методологик оғмачилик ва бузғунчиликларнинг мавжудлигини очиб берди, Масалан, психология соҳасида механистик қарашлар йўли билан синфий – душман бўлган таъсирни кучайтиришга уриниш борлиги аниқланди. Идеалистик назариялар билан чирмашиб кетган бу оғмачилик ва механистик қарашлар ўша вақтда чинакам диалектик-марксистик қарашлар деб тарғиб қилинарди.
Шунингдек, мунозара, рефлексология ва реактологик пси­хология асосида совет педагогика системасини кўриш мумкин эмаслигини, социалистик жамият кўраётган кишиларни қайси усуллар билан, қандай йўналишда тарбиялаш ва қайта тарбиялаш мумкин деган масалани ҳал қилиш мумкин эмаслиги­ни кўрсатди.
Рефлексология ва реактология асосида фақат ҳайвонларни дрессировка қилиш (ўргатиш) усуллари ҳақидагина гапириш мумкин.
Мунозара жараёнида бизда буржуа идеалистик психологиясининг турли оқимлари, чунончи: В.Штерн персонализми, структура психология, фрейдизм бошқа-бошқа оқим тарқалганлиги аниқланди.
Бу оқимларнинг ҳаммаси бизда танқидий асосда кўриб чиқилмасдан қабул қилиниб, социалистик қурилиш вазифаларига тўлиқ жавоб берадиган илмий назариялар деб тақдим қилинарди. Масалан, структура,– Гештальт – психология асосида таълимнинг «комплекс системаси», савод ўргатишда бутун сўзлар методи каби мутлақо яроқсиз ва зарарли методлар ишлаб чиқилди. Психотехникани, яъни меҳнатни социалистик асосда уюштириш амалиётини Штерн психологиясига биноан ривожлантирмоқчи бўлдилар. Совет педагогикаси ва психиотриясини фрейдизм психологиясига таянган ҳолда асослашга интилдилар.
30-йил идеологик фронтда янада авжига чиққан синфий курашнинг кучайган даври эди, ўша вақтда бу соҳада янгидан-янги йўллар қидирила бошлади.
Ўша вақтда янги психология учун курашга бошчилик қилган профессор Корнилов, гарчанд хатоларга йўл қўйган бўлса ҳам, унинг тарихий хизматлари шундан иборат эдики, бихевиористлар ва рефлексологларнинг авжига чиққан сиқиғи ос­тида кураш олиб борди ва психология фанининг мустақиллигини ҳимоя қилиб қола олди.
Мунозараларнинг энг муҳим якуни ҳақиқатан ҳам илмий психологияни яратиш вазифаси эди. Мунозаралар шу нарсани кўрсатдики, бунинг учун совет методологик меросини, психология соҳасига бевосита даҳлдор бўлган таълимотини пухта ўрганиш ва эгаллаб олмоқлари керак эди, иккинчидан, психологлар психология соҳасидаги барча тарихий мерос ва ютуқларни ўрганиш билан шуғулланишлари ва бу ютуқларни танқидий ўзлаштириб олишлари керак эди ва учинчидан, ўтмишда эришилган ютуқларга асосланиб туриб, илмий пси­хология муаммоларини ишлаб чиқишни илгари сурмоқлари керак эди.
Мунозара натижасида совет психологиясида ҳақиқатан ҳам қайта кураш ишлари бошланди. Психологиянинг методологик ва асосий муаммолари бўйича асарлар ёзилди, бир қанча буржуа психологияси назариялари танқидий равишда ёритилди. Бир қанча экспериментал ишлар қилиниб, уларда психик жараёнлар сифат жиҳатидан ўзига хос ҳодисалар деб тушунилди, улар организмнинг рефлекслари ва реакцияларига тенглаштириб қўйилмади.
Иккита ўқув қўлланмаси мунозаралардан кейин психологиянинг қайта кўрилганлигини кўрсатувчи яққол далил эди. Булардан бирини профессор Корнилов («Психология» 1-нашри 1934 ва 2-нашри 1935 йилларда) иккинчисини эса профес­сор С. Л. Рубинштейн («Основы обшей психологии» 1935 йил) тузган эди.
Бу асарларда психология масалалари мунозараларгача бўлгандан бошқачароқ талқин қилинди. Хусусан, профессор Корнилов, бу китобида психология предметини тушунишни кескин ўзгартирди, айрим психик жараёнлар эса энди орга­низм реакцияларининг комбинацияси деб талқин қилинмайди. Бу психологияда эмоциялар, ирода ва характер психологиясига ҳам ўрин берилади.
Психология соҳасидаги қайта кўрилиш ҳали унчалик тўлиқ эмас эди. Психологларнинг асарларида ҳали механистик, биологизаторлик ҳамда идеалистик хатолар ҳам учраб турарди. Бу хатолар ВКП(б) Марказий Комитетининг 1936 йил 4 июлдаги «Халқ маорифи Комиссарликлари системасидаги педологик бузғунчиликлар ҳақида» деган тарихий қарорини келтириб чиқарди.
ВКП(б) Марказий Комитетининг тарихий қарори барча психологларга бирдай тегишли эди. У совет психологиясининг аҳволини яна бир марта танқидий равишда қараб чиқишга мажбур қилди, айни вақтда психология соҳасидаги ишларни янада кенгайтириш учун ҳаракат омили бўлди.
Шу қарордан кейин кўпчилик педалоглар ўз касбларини ўзгартириб психолог бўлиб олдилар. 30- йилларда психологлар психикани экспериментал ўрганиш юзасидан кўп маҳсус лаборатория ва кабинетлар ташкил қилдилар.
Бундай лабораториялар фақат марказий шаҳарлар (Моск­ва, Ленинград)дагина эмас, балки олис вилоятлар ҳамда миллий республикалар, шаҳарларида ҳам ташкил қилинди.
Шу даврда Ўзбекистонда ҳам экспериментал лаборатория ва кабинетлар ташкил қилина бошлади. Тошкентда Ўрта Осиё Давлат университети ҳузурида, Ўрта Осиё Коммунистик университети, темир йўл транспорти бошқармасида ва Магнат институти ҳузурида лабораториялар ташкил қилинган. Самар­қанд шаҳридаги ўзбек пединститутида ҳам бой жиҳозланган лаборатория ташкил қилинган эди.
Бу даврда совет психологлари профессор Лазурский кашф этган жуда фойдали табиий экспериментни қўллаб, болалар психологияси ва экспериментал психология соҳасида кўплаб экспериментал тадқиқотлар ўтказдилар.
Айрим психик жараёнлар ва уларнинг функцияларини ўрганиш соҳасида ҳам бир қанча ишлар қилинди. Масалан, В.А.Артемовнинг идрок соҳасидаги, Е. А.Рибников ва А.Н.Леонтҳевлариинг хотира соҳасидаги, Л.С.Виготскийнинг тафаккур соҳасидаги тадқиқотлари ва бошқалар шулар жумласидандир.
Меҳнат психологияси соҳасида ҳам жуда кўп ишлар қилинди. Улар фақат кабинет ва лабораториялардангина эмас, балки бевосита ишлаб чиқаришнинг ўзида, завод, фабрика ва колхозларда, шу жумладан, Ўзбекистон пахта далаларида ҳам ўтказилди.
Бу даврда ҳайвонлар психикасини ўрганиш соҳасидаги ишлар ҳам кучли суръатда авж олдирилди. Бу жиҳатдан Ладнгина Кот Войтонис ва бошқаларнинг ишлари, айниқса, қимматлидир.
Совет психологияси тараққиётидаги биринчи даврнинг манзараси мана шундай эди.
Шу йиллари психологиянинг деярли ҳамма соҳаларини: психика, психика ва онг тараққиёти ҳақидаги, сезги, идрок, хотира кабилар ҳақидаги таълимотларни қамраб олувчи бир қанча катта асарлар нашр қилинди. Булардан энг муҳимлари қуйидагилардир; «Психология», проф. К.Н.Корнилов, Б.М.Теплов ва Л.М.Шварцлар тахриридаги жамоа асар; проф. С.Л.Рубинштейн «Основы обшей психологии»; «Пси­хология», Костюк таҳририда (украин тилида), «Обшая психо­логия» Д. Н. Узнадзе (грузин тилида).
Шу нарсани таъкидламоқ керакки, бу асарларнинг кўп­чилик қисми совет психологларининг тадқиқотлари материаллари асосида ёзилган. Урушгача даврда совет психологияси манзараси мана шундан иборат эди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish