1940–1965 ЙИЛЛАРДА ПСИХОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИ
Кенгайган иккинчи жаҳон уруши, немис босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураши психологиянинг бир қанча янги муаммоларини илгари сурди, ҳарбий психологиянинг маҳсус муаммоларини ишлаб чиқаришни кун тартибига қўйди. Бизнинг аскарларимизнинг, командирларимизнинг қаҳрамонликлари инсон психикасининт намоён бўлиши, айниқса ирода ва эмоциялар соҳасидаги шундай далилларни кўрсатдики, булар психологияда қарор топган қоидаларни, хусусан, ирода ҳақидаги, шахснинг психик табиати ҳақидаги, унинг фаоллиги, кучи ва имкониятлари ҳақидаги масалаларни янгичасига қайтадан кўриб чиқишга мажбур қилди. Уруш тамом бўлиши биланоқ, бу асосий масалаларни ҳар томонлама ва чуқур ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилди.
Психик жараёнларнинг физиология асослари ҳақидаги масала.
1950 йил 28 июндан 4 июлгача СССР Фанлар Академияси ва СССР Медицина Фанлари академиясининг Павлов физиологияси бўйича ўтказилган сессияси совет психологияси тарихида катта воқеа бўлди.
Сессия материалистик психологияни барпо қилиш учун И. П. Павлов асарлари қандай катта аҳамиятга эга эканлигини ва бу асарларга кейинги йилларда совет психологлари томонидан етарли баҳоланмаётганлигини кўрсатди.
Бунинг сабаби шундан иборатки, Павлов таълимотини баъзи психолог ва физиологлар механистик таълимот деб ҳисоблардилар. Ҳақиқатан ҳам Павлов шогирдлари ва издошларининг баъзилари механистик, биологизаторлик қарашларга берилиб: психик ҳодисаларни физиологик ҳодисалардан иборат қилиб, психологияни эса олий нерв фаолияти физиологиясига тенглаштириб қўйдилар. Лекин, юқорида айтилгандай, бу қарашлар философик ва психологик фронтдаги мунозаралар давридаёқ, танқид қилинган ва қораланган эди.
Бу сессиянинг иши шуни кўрсатдики, И.П.Павлов ўз текширишлари билан психик жараёнларнинг нерв-физиологик механизмларини, психик ҳодисаларнинг юксак нерв-физиологик жараёнлар билан бўлган бирлигини очган.
Икки Академия бирлашган сессиянинг якунлади, психологиянинг Павлов таълимоти асосида янада тараққий эттириш учун туртки бўлди. Сессиядан кейин, кўп ўтмай психик жараёнлар – сезги, идрок, ҳиссиёт кабиларнинг нерв-физиологик механизмлари ҳақидаги масалага бағишланган кўплаб асарлари майдонга кела бошлади.
Айниқса Павловнинг бош мия пўстида янги муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши ҳақидаги таълимоти, қўзғалиш ва тормозланиш қонуниятлари ҳақидаги таълимоти психология учун жуда самарали бўлди. Павловнинг инсон бош мияси пўсти фаолиятидаги икки сигнал системаси ҳақидаги таълимоти ҳам қимматлидир. Бу таълимот инсон онгининг тафаккур ва нутқ сингари юксак формаларининг нерв физиологик механизмларини аниқлаш имкониятини беради. И.П.Павловнинг олий нерв фаолиятининг типлари ҳақидаги таълимоти темпераментнинг нерв-физиологик асосларини, унинг муҳит ва тарбия таъсири туфайли ўзгарувчанлигини аниқлаш имкониятини берди.
Психологиянинг методлари ҳақидаги масала, хусусан ўз-ўзини кузатиш методи ҳақидаги масала, психологияда методнинг объективлигини қандай тушунмоқ кераклиги ҳақидаги масала жуда ҳам кескин қўйилди. Методнинг объективлигини фақат ташқи кузатиш, ташқи эксперимент дебгина тушунмаслик керак, аксинча бу яна бихевиоризм ва рефлексологияга олиб келади.
Икки Академиянинг Павлов физологиясига бағишланган сессиясидан кейин ҳар хил психик ҳодисаларнинг нерв-физиологик механизмларини ўрганиш бўйича кўплаб маҳсус тадқиқотлар ўтказилди. Бу ишлар Москва ва Ленинград академиясининг психология институтида, Педагогика Фанлари академиясининг психология институтида, шунингдек СССР нинг бошқа шаҳарларидаги олий ўқув юртларининг баъзи бир кафедраларида ва лабораторияларида ўтказилди. Психологияни Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти асосида қайта ташкил қилиш В.А.Артемов, Т.П.Егоров, А.В.Запорожец, П.И.Ивановларнинг психологиядан ўқув қўлланмаларида ҳам ўз аксини топган. Мана шуларга биноан ўрта ва олий ўқув юртларида психологияни ўқитиш ишлари ҳам қайта ташкил қилина бошлади.
1962 йили май ойида СССР Фанлар Академиясинииг ҳузурида олий нерв фаолияти ва психологиянинг философик масалалари бўйича Бутун Иттифоқ кенгаши ўтказилди. Бу кенгашда. И.П.Павлов таълимоти психик жараёнларнинг нерв-физиологик асоси эканлиги яна бир марта асосли равишда тасдиқланди ва унинг тадқиқотлари юксак даражада ташкил топган материянинг – миянинг маҳсули бўлган психика ҳақидаги таълимотни тасдиқлади.
Кейинги йилларда физиологлар томонидан инсон психикасидаги айрим ҳодисаларни тушунтириш учун катта аҳамиятга эга бўлган ишлар қилинди. Масалан, акад. П. К. Анохин 1932 йилдаёқ бошлаган тескари афферентация (тескари боғланиш) нинг аҳамиятини аниқлади.
Рефлектор жараёнлар организмнинг фақат жавоб ҳаракати билангина тугалланиб қолмас экан. Организмнинг ҳар бир жавоб ҳаракати мия пўстига марказга интилувчи тескари (афферент) импульс юбориб туради, бу импульс жавоб ҳаракатнинг натижасидан мия пўстига сигнал бериб турар экан. Шу рефлекснинг структураси ёй шаклида эмас, балки ҳалқа шаклида экан деб ҳисоблашга асос беради. Демак, рефлекснинг тескари боғланишни амалга оширадиган яна 4-қисми (орқага қайтарувчи крани) ҳам бор экан. Тескари афферентация ҳақидаги бу таълимот «олдиндан акс эттириш» (жавоб ҳаракатни мақсадга мувофиқ қилишни билиш) деб аталган ҳодисага боғланган текширишлар ўтказишга имконият берди. Анохиннинг шу тадқиқоти мақсадга мувофиқ йўналтирилган ҳатти-ҳаракатларнинг физиологик асосини очиб беради.
Бир қанча психик ҳодисаларни тушунтириш учун Бернштейннинг организмнинг биологик фаоллиги масаласи соҳасидаги текширишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Бу текширишларнинг маълумотларига қараганда организм муҳитга мослашмайди, балки шу муҳитда пайдо бўлган тўсиқларни бартараф қилишга «тиришади» мақсадга эришмоқ учун курашади.
А.Р.Нуриянинг бош мия пўстида психик функцияларнинг локализациялашуви ҳақидаги ишлари психик фаолиятнинг физиологик асосларини текширишга қўшилган қимматли ҳиссадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |