18-Маъруза. Электр занжирларининг ўтиш ва импульс тавсифлари
Ўткинчи жараёнларни ҳисоблашнинг классик ва оператор усулларини ташқи таъсирнинг шакли содда бўлганда қўллаш қулайдир; аммо ташқи таъсир вақт бўйича мураккаб қонун билан ўзгарганда бу усулларни амалда қўллаш мумкин бўлмайди.
Мураккаб шаклга эга бўлган ташқи таъсирли электр занжирларининг ўткинчи жараёнларини таҳлил қилишда суперпазиция (устлаш) усулини қўллаш қулайликларга олиб келади. Бундай усул фақат нолли бошланғич шарти бўлган чизиқли занжирларда қўлланиши мумкин.
Масалан, мураккаб шаклдаги сигнални элементар сигналларнинг йиғиндиси сифатида тасвирлаш мумкин бўлган ҳолларда, ҳамда занжир киришидаги бу элементар сигналлар таъсирининг занжир чиқишидаги реакцияси (акс таъсирини) қандайдир бир йўл билан аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда, қўйилган масаланинг ечими шундай реакцияларнинг оддий йиғиндисини аниқлаш билан бажарилади.
18.1. Электр занжирларига импульслар таъсирлари
Чекланган вақт оралиғида кучланиш ёки токнинг бирламчи қийматидан оғиши электр импульси дейилади (18.1-расм).
К учланишнинг берилган қийматидан оғиши кўриладиган АВ қисми-имульснинг фронти дейилади. Кучланишнинг берилган қийматига қайтиши кузатиладиган СD қисми-имульснинг қирқими дейилади. Импульснинг ВС қисми-импульс чўққисси дейилади; АD қисми-импульс асоси; импульс амплитудаси; импульс кенглиги; фронт кенглиги; tқ-қирқим кенглиги 18.1-расм
дейилади.
Кетма-кет тарқалувчи импульслар, импульслар кетма-кетлигини ташкил этади (18.1-расм). Оний қийматлари бир хил вақт оралиғида такрорланувчи импульслар кетма-кетлиги импульсларнинг даврий кетма - кетлиги дейилади. Бунда импульсларнинг такрорланиш даври дейилади; импульслар такрорланиш частотаси; импульсларнинг зичлиги дейилади.
Телекоммуникация тизимларида учрайдиган импульсларнинг шакллари 18.1-расмда келтирилган.
“ Тасвир импульси” атамасининг ишлатилишига сабаб шу бўлдики, бундай импульс биринчи марта телевидение техникасида қўлланилади.
Суперпозиция усулини элементар қўллаганда сигналнинг стандарт шакли сифатида одатда бирлик сигнали ёки уланиш сигнали (бирлик поғона сигнали, бирлик поғона) ишлатилади.
1 8.2-расм
18.3-расм
Бирлик поғона сигнали деб шундай кучланиш ток сигналига айтиладики, ихтиёрий t<0 бўлганда сигналнинг қиймати нолга тенг, t≥0 бўлганда эса 1 га тенг бўлади.
t<0 бўлганда 1(t)=0
1(t)= t≥0 бўлганда 1(t)=1
Бирлик поғона сигнали ёрдамида электр занжирига таъсири вақтнинг бирор онидан бошланадиган ихтиёрий сигналларни тасвирлаш мумкин. Масалан, агар бўлса, у ҳолда кўпайтма уланиш кучланиши (18.3,а ва б-расмлар) дейилади.
t<0 бўлганда, 0,
U1(t)= t≥0 бўлганда, U.
бунда поғонанинг баландлиги.
18.4-расм
Электр занжирларига таъсир этувчи барча сигналлар вақтнинг аниқ бир онида содир бўлишини эътиборга олсак, бу сигналларни тасвир этувчи математик ифодаларнинг барчасида, аниқлик учун, кўпайтмани киритишимиз шарт. Бироқ, ифоданинг ёзилишини соддалаштириш мақсадида бирлик функцияни тушириб қолдирилади.
Икки поғонасимон функцияни қўшиш ёрдамида давомийлиги га тенг бўлган тўғри бурчакли импульсни ҳосил қилиш мумкин (18.4, в ва г-расмлар)
U(t)=U·1(t)-U(1(t-tu).
Бирлик импульс функцияси. (Дирак функцияси). Уни баъзан функция ҳам деб атайдилар.
Дирак функцияси физик амалга ошириб бўлмайдиган математмик ҳаёлий функиця бўлиб, қизи-қарли ҳусусиятга эга ва назарий тадқиқотларда муҳим 18.5-расм
аҳамиятлидир.
Аргументнинг нолдан фарқли бўлган барча қийматларида функция нолга тенг ва нкқтада чексиз катта қийматга тенг (18.5-расм).
Электр занжирлари назариясида бу функция қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
t<0 бўлганда, 0,
δ (t)= t=0 бўлганда, ∞, (18.1)
t>0 бўлганда, 0.
Шундай қилиб, функция ёки импульс деб шундай сигналга айтиладики, унинг амплитудаси чексиз катта, давомийлиги чексиз кичик ва унинг юзаси бирга тенг:
функция аргументнинг жуфт функциясидир
функциянинг қизиқарлилиги шундаки, у фильтирловчилик хусусиятга эга:
(18.2)
бунда узлуксиз функция.
функция бирлик функциясидан вақт бўйича ҳосиласига тенг:
0>0>0>
Do'stlaringiz bilan baham: |