Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet214/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ХХ АСР ПСИХОЛОГИЯСИ
СОВЕТ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ БИРИНЧИ ДАВРИДА ИДЕАЛИЗМ ВА МЕХАНИСТИК МАТЕРИАЛИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ
Октябрь социалистик революциясининг биринчи йилларидан бошлаб психология соҳасида тўпланган меросни кўриб чиқиш ҳамда уни ҳақиқий илмий методология асосида – диалектик материализм асосида қайта қуриш ҳақидаги масала кун тартибига қўйилди. Совет психологлари олдида Октябрь революциясигача ҳукм суриб келган идеалистик, эмпирик психологияни ҳар томонлама танқид қилиш вазифаси турар эди.
Эмпирик психологияни танқид қилиш яна шунинг учун ҳам тақозо қилинар эдики, унинг ва умуман идеалистик философиянинг тарафдорлари ўз позицияларидан бирданига воз кечмадилар. Масалан, профессор Челпанов ўзининг мақолаларида эмпирик психология материализмга зид эмас деб кўрсатишга уринди. Ўша вақтларда психологиядаги механистик оқим бўлган бихевиоризм ва рефлексологияга ҳам қарши кураш зарур бўлиб қолди. Революциянинг дастлабки йилларида бу оқимлар анча кенг тарқалган эди. Рефлексология ҳатто олий ўқув юртларига ўқув фани сифатида киритилган эди. Бироқ, у фақат 3-4 йил мобайнида ўқитилди, холос.
Психологиядаги механистик оқимлар билан кураш яна шунинг учун ҳам долзарб эдики, унинг вакиллари ўз назарияларини социалистик жамият қуриш ишида катта амалий аҳамиятга эга бўла оладиган таълимот деб даъво қилдилар. Бихевиористлар ҳамда рефлексологлар инсон психикасини фақат механистик таълимотга мувофиқ тушуниш асосида янги педагогика системасини яратиш лозим деб ҳисобладилар.
Бу психологларнинг таълимотига кўра, меҳнат реакциялар ёки рефлекслар системасидир. Педагогика муҳитга мослашиш реакциялари ёки рефлексларини тарбиялашдан иборатдир. Бундай қонун-қоидаларда биз инсоннинг билиш ва амалий фаолиятида онг ва унинг турли шаклларининг тўлиқ инкор қилинганлигини кўрамиз.
Профессор К.Н.Корнилов бошчилигидаги бир гуруҳ совет психологлари идеалистик ва механистик психологияни танқид қилиб, психологияни диалектик материализм асосида кўришга интилдилар.
1923 йил психоневрология фанлари бўйича биринчи Бутун россия съезди бўлиб ўтди. Шу съездда идеалистик психологияга қарши кескин кураш авж олдирилди. Айниқса бу кураш кейинги 1924 йилги съездда яна кучайтирилди.
1924 йили проф.Корнилов ўзининг «Ҳозирги замон психологияси ва марксизм» номли китобида биринчи бўлиб ўз қарашларини аниқ ифода қилди. У бу китобида эмпирик психологияни танқид қилди, аввало, бу психологиянинг асосий камчиликларига – инсон психик фаолиятида ташқи ҳулқий моментни эътибордан четда қолдирилишига, психологиядаги дуализм ва идеализмга қарши чиқди. Корнилов Бехтеревнинг рефлексология мактабини ва И.П.Павловнинг баъзи бир ўтакетган издошларини (чунки улар психологияни рефлексология билан алмаштирмоқчи бўлдилар) танқид қилар эди, уларнинг инсон ҳулқида онгининг ролига етарли баҳо бермаганликларини, шунингдек психика – онгга нисбатан қарашларидаги механизмни фош қилиб ташлади.
Мустақил фан сифатида психология учун бихевиоризм ва рефлексологияга қарши курашда Москва, Ленинград олий ўқув юртлари ва бошқа тадқиқот муассасаларининг психологлари актив иштирок этдилар. Механистик қарашларнинг яроқсизлигини кўрсатувчи асарлар нашр қилинди.
Психологиядаги механистик оқимларга қарши курашда психологиянинг предмети – онг ҳақидаги масала катта ўрин эгаллади.
Бихевиоризм тарафдорлари, Бехтерев ва унинг издошлари, рефлексологлар онг масаласини ўрганишни эътибордан четда тутган психологияни вужудга келтириш мумкин деб ҳисобладилар.
Бу қарашларга қарама-қарши ўлароқ, профессор Корни­лов раҳбарлигидаги психологлар психология предмети фақат ҳулқнинг ташқи аломатларинигина эмас, балки шунинг билан бирга инсоннинг субъектив кечирикларини ҳам ўрганишдан иборат бўлмоғи керак, деб ҳисобладилар.
Онгни психологлар томонидан ўрганилиши мумкин ва зарур эканлигига айниқса Л.С.Виготский қатъий риоя қилди. Бу борада у «Онг-ҳулқ психологиясининг проблемаси си­фатида» деган маҳсус мақола ёзди.
Психология соҳасида икки фронтга, яъни эмпирик психо­логиянинг субъективизм ва идеализмга қарши, бихевиористлар ва рефлексологларнинг механизмга қарши олиб борган кураши фақатгина психологияга эмас, балки философияга ҳам тааллуқли эди. Бу курашнинг якунлари қуйидагиларда ифодаланди.
Эмпирик психология ўзининг революциядан олдинги мавқеини йўқотди, у ўқитиш предмет сифатида узил-кесил сиқиб чиқарилган эди. Рефлексология вакиллари ўз нуқтаи назарларини янада қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Лекин улар ҳам танқид таъсирида ўзларининг хатоларини тан олишга мажбур бўлдилар. Бу жиҳатдан айниқса философик мунозаралар (1927–. 1929 й.) катта натижалар берди, мунозаралар философия фронтида механицистларнииг батамом тор-мор бўлиши билан тугади.
Бехтерев (у вақтда ўзи маҳрум эди) шогирдларидан бир группаси «Рефлексологиями ёки психологиями» ва «Рефлексология ва унинг ёндош фанларига муносабати» деган иккита брошюра чиқардилар. Бу брошюраларда улар ўзларининг олдинги фикрларининг янглиш эканлигини эътироф этдилар. Улар ўз хатоларини, рефлексология ҳали инсон ҳулқини тўла-тўкис ҳолига яъни уни қилиқлари ва ҳатти-ҳаракатларида олиб мукаммал текшириш даражасига кўтарилганича йўқ, деган баҳона билан изоҳладилар. Улар психиканинг реаллигини эса уни ўрганишнинг зарурлигини эътироф этдилар. 1930–1931 йилларда рефлексология аслида тугатилган эди.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish