Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet2/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

П.И.Иванов.
Қайта нашрга сўз боши.


Дарсликнинг янги нашри Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида қайта ишланди .
Унинг мазмуни деярлик шундайлигича сақланди. Лекин унга Шарқ мутафаккирларининг руҳий жараёнлар ҳақидаги фикрлари, Ўзбекистонда психология фанининг тараққиёти ҳақидаги материаллар киритилди ва ҳозирги замон таълими талабларига мослаштирилди.
Зуфарова М. Э.

БИРИНЧИ ҚИСМ


ПСИХОЛОГИЯНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ


I БОБ
ПСИХОЛОГИЯ НИМАДАН БАҲС ЭТАДИ, ПСИХОЛОГИЯНИНГ АҲАМИЯТИ ВА МЕТОДЛАРИ.


ПСИХОЛОГИЯ НИМАДАН БАҲС ЭТАДИ.

Психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. Ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. Шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради.


Психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан аталади.
Психика ўзига алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. Ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. Лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. Одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одамда психик ҳаётнинг юксак формаси – онг бор. Одам онгли зотдир.
Психик ҳаёт ҳодисалари жуда ҳилма-ҳил, аммо бир-бири билан ўзаро боғланган бўлади. Психологиянинг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир. Психик ҳодисалар ва бутун психика ривожланиб келган ва ривожланмоқда. Шу сабабли, психология психиканинг тараққиёт қонуниятларини очиб бериши керак.
Психология фанининг маълумотларидан амалий мақсадда ва аввало таълим-тарбия ишида, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этиш ва ихчамлаштиришда медицинада, санъат ва шунга ўхшаш соҳаларда фойдаланмоқ учун психиканинг тараққиёт қонуниятларини билиш керак.
Шундай қилиб психология психик ҳаёт соҳалари ёки, қисқача қилиб айтганда, психикадан баҳс этади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish