Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet98/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЗИММЕЛЬ ГЕОРГ (1851–1918) – немис социологи, маданиятшуноси ва файласуфи . Унинг фалсафий қарашлари эволюциясини қуйидаги уч босқичга бўлиш мумкин:1) Натуралистик босқич, бунда олим қарашлари Спенсер ва Дарвин таълимотларининг таъсирида бўлади; 2) Неокантлик босқичи; 3) “Ҳаёт фалсафаси” босқичи.
З.Г.нинг фикрича, “ҳаёт” чексиз ҳаёт турлари ва доимий ўзгаришдаги “ижодий жараён” бўлиб, у умумийлик ва қонуниятлардан холидир. Шу сабабли, “ҳаёт” ва “ақл” ни тенглаштириш мумкин эмас.
З.Г. умумий қонун ўрнига фақатгина интуиция орқали билиш мумкин бўлган “индивидуал қонун” ни ёки инсон тақдирини қўяди. Ҳаётни доимий “ўз-ўзини англаш” сифатида талқин этади. Шунга кўра, З.Г. ҳаётни таърифлашда қуйидаги икки тушунчадан фойдаланади. Улардан биринчиси, “ҳаётдан афзалроқ” (Mehr–Leben”), иккинчиси “ҳаётдан ҳам муҳимроқ” (“Mehr–als–Leben”) тушунчаларидир. Ҳаётниинг биринчи даражаси табиат, оила, жамият кўринишида, иккинчиси, ҳаётнинг олий руҳ даражаси бўлиб, маданият турлари ( дин, санъат ва фан) кўринишида намоён бўлади.
З.Г. “формал социология” асосчиси бўлиб, у жамиятни сон-саноқсиз ижтимоий ўзаро таъсирлар йиғиндиси сифатида таърифлайди. Бу ўзаро таъсирларнинг турлари умумий характерга эгадир, аммо уларнинг мазмуни (мақсад ва мотивлари) ўзгарувчан бўлиб, конкрет-тарихий характер касб этишини эътироф этган.
З.Г. инсонлар ўртасидаги ўзаро таъсирларни уларда иштирок этаётган кишиларнинг миқдорига, муносабатлари ва маконига кўра турларга ажратади. Унинг фикрича, замонавий маданиятнинг асосий хусусиятлари мавжуд ижтимоий “мато”ни бирлаштирувчи ва ажратувчи мақомга эга бўлган интеллект ва пулдан иборатдир.
З.Г. ғоялари ХХ асрнинг файласуф ва социологлари А.Фиркандт, Л.Визе, М.Вебер, Г.Лукач ижодига, шунингдек, Франкфурт мактаби, фалсафий антропология, постмодернизм оқимларига ҳам таъсир этди.


ЗОҲИДОВ ВОҲИД ЙЎЛДОШЕВИЧ (1914-1983). 1933 йилда Озарбайжон Олий педагогика институтини тамомлаган. 1937 йилда Москвадаги Тарих, фалсафа ва адабиёт институтини аспирантурасида таҳсил олган. 1937 йилда «Мирза Фатали Охундовнинг дунёқараши ва ижоди» мавзуида номзодлик, 1946 йилда эса «Навоийнинг дунёқараши ва ижоди» мавзуида докторлик диссертацияларини ёқлаган. Фалсафа фанлари доктори, профессори. Адабиётшунослик ва фалсафа муаммолари бўйича кўплаб номзодлик ва докторлик диссертацияларига илмий раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган. З.В. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, орден ва медаллар, кўплаб Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. ЎзР ФА академиги.
Олимнинг илмий қизиқишлари доираси кенг қамровли бўлиб, унинг марказида санъат, адабий ижод, ижтимоий-фалсафий фикр тарихи эътиборли ўрин эгаллаган. Мазкур соҳаларга оид 500 дан зиёд чоп этилган монографиялар, рисолалар, мақолаларнинг муаллифи.
Биринчилардан бўлиб буюк қомусий алломалар ва мутафаккирлар Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Абу Носир Форобийнинг ижтимоий-фалсафий ва табиий-илмий қарашларига мурожаат этган, Алишер Навоий, Захириддин Бобур, Хожаназар Ҳувайдо, Огаҳий, Нодира, Фурқат ва Ҳамза ижодиёти билан астойдил машғул бўлган.
«Алишер Навоийнинг ғоялар ва образлар дунёси» (Т., 1961. рус тилида), «Ўзбек адабиёти тарихидан» (Т., 1961), «Улуғ шоир ижодининг қалби» (Т., 1971), «Донолар давраси» (Т., 1973), «Навоий дунёқарашининг асосий манбалари. Навоий ва адабий таъсири масалалари» (Т., 1968), «Уч титан. Форобий, Беруний, Ибн Сино» (Т., 1973), «Тарих шуълалари» (Т., 1974, рус тилида) номли монографияларнинг муаллифи. Шунингдек, «Низомий Ганжавий» (Боку, 1947), «Буюк ўзбек шоири» (Т., 1948), «Беруний» (Т., 1950), «Беруний ўрта асрлар буюк ўзбек олими» (Т., 1950), «Комил Яшиннинг ижодий йўли» (Т., 1963) каби жамоавий монографияларнинг ҳаммуаллифи.
З.В. «Ўзбек тили ва адабиёти» (Т., 1963, №3), «Бизнинг меҳмонларимиз» (Олма-ота, 1972), «Ўзбекистон энциклопедияси» (Т., 1973. 4-том.), «Шарқ юлдузи» (1974, №12), «Фан ва турмуш» (1975, №1) каби манбаларда тўла маълумотлар берилган.


ИДЕАЛ - (фран. ideal, лот. idealus қиёфа, мезон, мукаммаллик) – орзу-интилишнинг олий мақсади. И. кенг маънода, у ёки бу нарса, ҳодисанинг энг яхши, энг қадрли, энг мукаммал ҳолати (Мас.: " идеал газ", "масалани ҳал қилишнинг идеал йўли"; тор маънода шахс (инсон) қобилиятларини ифодаловчи, намуна.
И. тушунчаси фалсафага И.Кант томонидан киритилган бўлиб, у ақлнинг зарурий, юксак намунага тўғри келадиган меъёри сифатида тавсифланган.
Идеал Кантнинг фикрича, мақсад қўйиш ва унга эришиш учун интилиш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам, и. тушунчаси, мақсад тарзида қўй.иши мумкин бўлган ҳодисаларга татбиқан ҳам қўлланиши мумкин. И. регулятив (кишилар фаолиятини йўналтириш) табиатига эга бўлган, ғоя сифатида, намоён бўлади. И.нинг ҳақиқатга (воқеликка) айланиши мумкин бўлган ягона соҳа борки, у ҳам бўлса санъатдир (И. Кант). Шу маънода, и. гўзаллик мақомига эга тушунча ҳисобланади.
И. тушунчаси мукаммаллик даражаси ва нуқсонларни баҳолаш имконини беради: "Биз идеаллар ҳаётда мавжуд эмаслигини биламиз, уларга қараб, борлиққа баҳо бериш мумкинлигини, борлиқнинг уни ўзгартира олиш қудратига эга бўлган нарсалар туфайли ўзгаришини таъкидлай оламиз, холос" (Фихте).
Гегелнинг фикрича, и. – мақсаднинг яққол ҳис қилинган образи, мутлақ ғоянинг ифодаси бўлган эмпирик воқеликдан иборат.
И. китобий қаҳрамон, кино юлдузи, бирон буюк шахс, конкрет одам (ота, она, устоз) бўлиши мумкин. И.ни фалсафий тушуниш асосида кишиларнинг комил инсонга хос бўлган хислат, хусусиятлари тўғрисидаги фикрларнинг умумлашма томонлари ётади. И. инсон ёки ижтимоий гуруҳнинг мукаммалликка доир сифат, хусусиятлари, хатти-ҳаракати, фаолиятини ифодалайди. И. ахлоқий (шахсга хос мукаммаллик, ахлоқий сифатлар), ижтимоий-сиёсий (ижтимоий тузум, жамият), эстетик (гўзал инсон) ва ҳ.к. шаклларда намоён бўлади. Кишилар дунёқарашида и., ахлоқий, хуқуқий мезонлар, қонунлар, эстетик қадриятлар тарзида намоён бўлади.
И. бирон-бир инсонга хос хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, фаолият, ижодни намуна тарзида қабул қилишни, ўзи танлаган ғоя (идея)нинг тўғрилигига ишончни ифодалайди. Орзу-интилишлар, фаолиятнинг турли-туманлиги, индивидда, бир қатор (ижтимоий, эстетик, ахлоқий, диний) идеалларнинг шаклланишига олиб келиши мумкин. Ижтимоий-сиёсий и. муайян ижтимоий-сиёсий мақсадларга эришиш йўлидаги ғоялар, хатти-ҳаракатлар, интилишларни ифодалайди. Мас., Платоннинг идеал давлат тўғрисидаги қарашлари, ўрта асрларда Ўрта Осиёда марказлашган адолатли давлат барпо этиш ғояси, интилаётганимиз – Ўзбекистонда барпо этилажак демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ғоялари шулар жумласидандир. Ҳозирда жаҳон миқёсида ижтимоий-сиёсий соҳада и. давлат демократия ва кучли ҳокимият тарзида намоён бўлмоқда. Эстетик и. инсоннинг гўзалликка интилишини ифодалайдиган тасаввурлар асосида шаклланади. Мас., табиат гўзаллиги инсонга хос намунали хулқ–атвор, одоб меъёрлари ва намуналарини ифодалайди.
Ахлоқий и. кишилар хулқ–атворлари, хатти–ҳаракатларини, кўпчилик (жамоа) манфаатлари асосида, муайян тарзда, тартибга солади. "Яхшилик", "ёмонлик" ахлоқий идеалнинг моҳиятини очишга ёрдам берадиган таянч тушунчалардир. Жамият тарихида ахлоқий, эстетик идеални ишлаб чиқишга интилишлар кўп бўлган, лекин улар ҳар доим ҳам жамият томонидан қабул қилинавермаган. Диний и. ахлоқий идеал билан боғлиқ, унда инсоннинг муайян қиёфаси ифодаланади. Илмий и. илмий изланишларнинг асосини ифодаловчи, қарашлар, тамойилларда намоён бўлади. Шахсий и. алоҳида олинган инсон – "мен"ининг мукаммаллик даражасини ва унга етишиш йўллари (тарбия, ўз–ўзини тарбиялаш) ни ифодалайди. Шахсий и.даги мукаммаллик даражаси хилма–хил, ижтимоий аҳамиятга молик хислатлардан тортиб, индивидга хос хислатларгача бўлган жиҳатларни ўз ичига олиши мумкин. И.даги индивидуаллик (алоҳидалик) билан ижтимоийликнинг ўзаро муносабати жамият учун муҳим аҳамият касб этади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish