Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet99/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИДЕАЛИЗМ – (фран.–– idealisme, юнон. idea – идея, ғоя) моддийликни инкор этиб, оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар ётади, дунёнинг мавжудлиги ва ривожланиб боришида ғоялар белгиловчидир, деб таъкидловчи фалсафий қараш, таълимот.
Метафизик маънода, и. – объектив борлиқни ғоя, руҳ тарзида кўрувчи, ҳатто, моддийликни ҳам руҳнинг шаклий намоён бўлиши, деб, кўпроқ уни ғоя, идеяга боғловчи объектив и.га (Платон, Шеллинг, Гегель.) ёки инсон ақли билан боғловчи субъектив идеализмга (Декарт, Мальбранш, Фихте) бўлинади.


ИДЕАЛЛАШТИРИЛГАН ОБЪЕКТ – фан услубияти тушунчаси бўлиб, эмпирик ва назарий билимнинг шаклланиши ва амалга ошишининг ўзига хослигини ифодалайди.
И.о. – фикрий тузилма бўлиб, идеаллаштириш жараёни орқали амалга ошади, реалликда нарса ва ҳодисаларга хос бўлмаган ҳусусиятларни тушунчаларда акс эттиради. (Мас., моддий нуқта и.о.да жисмнинг катталиги ҳисобга олинмайди ва ҳ.к.). И.о.лар тушунчаларнинг ривожланиши, қўлланиши у ёки бу фаннинг назарий даражаси, эмпирик билиш услубларининг аниқлик даражаси тўғрисида таассурот қолдиради. Геометрия, физика каби фанларда и.о. азалдан қўлланиб келинади, ижтимоий фанларда эса ушбу тушунча XIX–XX асрларда қўлланила бошланди. Ушбу ёндашувнинг ривожланишига М.Вебер катта ҳисса қўшди. Фан тараққиёти учун идеал нусханинг мавжудлиги муайян ёндашув вазифасини бажаради. Ушбу идеал нусҳа борлиқни солиштиришга имкон яратади. Турли даражада и.о. билиш жараёнида кенг қўлланилади, у замонавий фаннинг услубиятидан бири ҳисобланади.


ИДЕАЛЛАШТИРИШ – тажрибада ва воқеликда яратиш амалга ошириб бўлмайдиган баъзи мавҳум объектларни тузиш билан боғлиқ бўлган фикрий ҳаракат. Идеаллаштирилган объектлар бирон–бир аниқ объектларнинг илмий таҳлил қилиш учун восита бўлиб, мазкур аниқ объектлар назариясини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, идеаллаштирилган объектлар объектив предметлар, жараёнлар ва ҳодисаларнинг инъикоси сифатида майдонга чиқади. Математикадаги – "нуқта", "тўғри чизиқ", "актуал чексизлик" тушунчалари, физикадаги – "мутлақ қаттиқ жисм", "идеал газ", "мутлақ қора жисм" тушунчалари, химиядаги "идеал эритма" тушунчаси идеаллаштирилган объектларга мисол бўлиши мумкин. И. ўзи чамбарчас боғлиқ бўлган "мавҳумлик" билан бир қаторда, воқелик қонунларини билишнинг муҳим воситаси сифатида юзага келади.
И. – фан услубияти тушунчаси бўлиб, назарий ва эмпирик билим тузилиши хусусиятини, унинг ўзига хослиги ва вазифаларини ифодалайди.


ИЖОД – инсоннинг янгилик яратишга қаратилган конструктив фаолияти. Замонавий фалсафада ижод талқинига икки хил ёндашув мавжуд бўлиб, улардан биринчисида ижодиёт жараёнидаги интеллектуал феноменга алоҳида аҳамият берилса (Н.Гартман, Э.Гуссерль, Уайтхед ва б.), иккинчи ёндашувда шахснинг эркинлиги асосида ётадиган экзистенциал феноменга алоҳида урғу берилади.
И. жараёнида инсон руҳиятининг ҳиссий (ҳиссий қабул қилиш, идрок, тасаввур, туйғу, иштиёқ ва ҳ.к.лар), рационал (ақл, англаш, фаросат, диққат, хотира) ва норационал (онг ости руҳий жараёнлар, интуиция, руҳий кўрсатма ва ҳ.к.лар) унсурлари фаол ўзаро муносабатда бўлиб, бунда тадқиқотчининг билими, малакаси, тажрибаси ва истеъдоди намоён бўлади.
Моддий борлиқнинг ўзлаштиришнинг амалий ва маънавий фаолият соҳасига қараб ижод ҳам бир неча кўринишга эга бўлади: илмий, бадиий, техник ва ҳ.к.. Илмий ижодиёт – бу билиш билиш шакллари уйғунлигида янги, бетакрор назарий ва технологик қадриятларни яратишга қаратилган тадқиқот фаолиятидир. Бадиий ижодиёт табиий ва инсон ҳаётидаги турли оҳанглар, манзаралар, туйғуларни нозик идрок қилувчи, ҳиссиётли кишиларга хос бўлиб, унда воқеа ва ҳодисалар, образлар, тимсоллар орқали ифодаланади.
Кашфиёт ва ихтиро ижодиёт жараёнининг маҳсули ҳисобланади. Кашфиёт жараёнида фанда номаълум бўлган объектив қонуниятлар, ҳодиса ва хусусиятлар очилиб, мавжуд билимлар системасига туб ўзгаришлар киритилади. Ихтиро жараёнида кашф этилган ёки маълум бўлган қонунлар асосида янги системалар яратилади. Кашфиёт реал дунёда мавжуд бўлган нарса ва ҳодисаларга тегишлидир (мас., буюк географик кашфиётлар). Ихтирода эса айни вақтда мавжуд бўлмаган нарсалар яратилади.
И.нинг асосий белгиси инсон ва инсониятнинг идеаллари, мақсад ва манфаатларига мос келишидир.
Инсон томонидан табиий борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш ижодий фаолият орқали содир бўлади. Шу боис и. инсон фаолиятининг ажралмас хусусияти сифатида эътироф этилади. И. жараёнида нафақат янги нарсалар яратилади, балки инсон қобилияти ҳам такомиллашиб боради. Инсон и. жараёнида ташқи муҳитни ўзгартира бориб, ўзини ҳам ўзгартиради. Ижодиёт жараёни ижтимоий ҳодиса бўлиб, у аввало ижтимоий эҳтиёжлар ва жамиятдаги заруриятлар туфайли содир бўлади. Шу жиҳатдан ижод фан, техника ва маданиятни бойитади, билимни ривожлантиради.
Ҳозирги вақтда илм-фан, техниканинг ривожланишида ижтимоий муносабатларни ўзгариши натижасида, и. масалалари долзарб бўлиб, ижодкор шахсларни тарбиялаш, турли хил ижодий масалаларнинг ечимини топиш учун ижодни фаоллаштиришнинг махсус методлари ишлаб чиқилмоқда, махсус ўқув юртлари ташкил қилинмоқда. И.ни фаоллаштиришда ўқув юртларидаги ислоҳотлар катта аҳамият касб этади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish