Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet96/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЖАЙНИЗМ милоддан аввалги бир мингинчи йилнинг ўрталарида вужудга келган таълимот. Бу таълимотнинг асосида материя ва жон ётади. Жайнистларнинг кўрсатилишича, инсоннинг асосий мақсади ташқи оламнинг ҳукмронлигидан қутилиш ва ўз камолига эришишдир. Инсон табиати ҳам моддий, ҳам руҳийдир. Жон бир вақтнинг ўзида нафис жон (Жива) ва дағал материя (ажива)нинг бирлигидан иборат. Инсоннинг жони (живаси) қандай бўлса, шундай бўлади, бу ҳолат қарма –нафис материяга боғлиқ. Карма жон (жива) ўз навбатида инсонларнинг турли шахсий сифатларини аниқлайди.
Ж. (ғолиблар) таълимотининг тарафдорлари инсон комилликка эришиши мумкин. Бунинг учун инсон ўз кармасига риоя қилиши керак ва ўз эҳтиросларидан қутилишга интилиши керак. Инсон ёвуз кармадан халос бўлиши эзгу ишларни бажариши ва оддий ҳаёт кечириши орқали содир бўлади. Инсон ўз мақсадига эришишда тўғри ишончга, тўғри билимга, камтарона ҳаётга итилиши лозим. Ташқи дунёнинг азоб-уқубатидан ўзи халос бўлиши мумкин. Унга ҳеч ким ёрдам бермайди. Инсон ҳар доим кечириш тамойилига амал қилиши, тақдирга тан беришга, ҳалол ва ҳақ бўлиши, ўзини тия билиш ва ўзига нисбатан талабчан бўлишликка, ташқи дунёга боғланиб қолмасликка, сабр-тоқатли бўлишга интилиши керак.
Ж.да дунё абадий ҳеч ким томонидан яратилмаган ва у йўқ қилиб ташланмайди деб кўрсатилади. Оламда зиналар мавжуд, яъни кетма-кетлик тартиби мавжуд, қуйи дунёда жинлар ва гуноҳкорлар яшайди, ўрта дунё бу бизнинг дунёмиз, кейинчалик худолар дунёси ва ундан юқори худоларга ўхшашлар жойлашган. Инсоният тарихи ўз ичига ўтмишни, ҳозирги замонни ва келажакни мужасамлаштирган. Инсоният бахтдан бахтсизликка ёки аксинча ҳаракат қилади. Мазкур таълимотнинг асосчиси Вардхамана бўлиб, қаландарона ҳаёт кечирган. Тушида Нирвананинг ёруғ йўли унинг йўлини ёритган. Ўшандан бошлаб, у ўзини ғолиб «Жинна» деб танитган.
Жайнизм буддизм сингари ўз даврида ва кейинги даврларда ижтимоий ҳаётда муҳим роль ўйнаган. Жайнизм таълимотининг раҳбарлари ўз мавқеъларини мустаҳкамлаш йўлида турли ташкилотлар, иттифоқлар тузганлар. Ана шундай ташкилотлардан “Дигамбар – жайнларнинг бутун Ҳиндистон” ассоциациясини ва «Шветамбар жайнларнинг бутун иттифоқи»ни кўрсатиш мумкин.


ЖАМИЯТ. Ж. тушунчасини таҳлил этишда бир қанча таъриф ва ёндашувларни учратиш мумкин. Мас., ж. бу кишилар орасидаги ижтимоий муносабатларнинг тарихий тараққиёти натижасида вужудга келган ижтимоий борлиқдир.
Яна бир таърифга кўра, жамият бу ўз ҳаётий зарур эҳтиёжларини қондиришда ўзаро алоқадор бўлган кишиларнинг биргаликда яшашини муайян системасидир.
Бошқа бир таърифга кўра жамият бу ақл идрокка эга бўлган кишилар ўртасидаги моддий ва маънавий муносабатлар ва табиат билан ўзаро боғланишларга асосланган мураккаб динамик системадир. Шунингдек ж. тушунчасига қуйидаги ёндошувларни кузатиш мумкин: ж. кишилар орасидаги шундай ўзаро ижтимоий маҳсулот бўлиб, алоқадорликки бу ижтимоийликнинг натижаси ҳисобланади (М.Вебер); ж. бу кишилар ўртасидаги шундай муносабатлар системасини, унинг бирлаштирувчи асоси қадрият ва нормалар ҳисобланади (Т.Парсонс).
Ж. бир бутун система сифатида ўз структурасига эга. Бундай структурани микроареал, макроареал ва метаареал тарзида кўриш мумкин.
Микроареал фаолиятда бўлган шахслар, гуруҳлар институт ва ташкилотларни қамраб олади.
Макроареал давлатлар ва регионал муносабатларни қамраб олади.
Мегаареал – планетар ижтимоийлик – бир бутун глобал ж. (цивилизация)ни қамраб олади. Ижтимоий борлиқ, яъни ж. бир қанча таркибий қисм, соҳалардан иборат бўлади (уларга иқтисодий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, диний, маданий).
Иқтисодий соҳа моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни ўз ичига олади. Иқтисодий соҳада мамлакатнинг хўжалик ҳаёти ташкил этилади, иқтисодий тараққиётнинг барча объектив ва субъектив омилларининг ўзаро алоқадорлиги турли тармоқларнинг ўзаро боғлиқлиги таъминланади ва халқаро ҳамкорлик амалга оширилади.
Ижтимоий соҳада жамиятнинг ижтимоий гуруҳлар – касбий, ижтимоий-демографик табақалар, тоифалар ҳамда миллий бирликлар, уларнинг ижтимоий ҳаёти ва фаолияти уйғунлаштирилади.
Сиёсий соҳа – турли ижтимоий тоифа ва гуруҳлар, миллий бирликлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, турли жамоат ташкилотларнинг ўз сиёсий фаолиятини амалга ошириш маконидир. Уларнинг фаолияти жамиятда ўрнатилган сиёсий муносабатлар асосида ўз сиёсий манфаатларини амалга оширишга қаратилгандир.
Маънавий соҳага кишиларнинг турли маънавий қадриятларга, уларнинг яратиш, тарқатиш ва адабиёт, санъат, мусиқа асарлари билан бир қаторда, кишиларнинг билим савияси, фан, ахлоқий меъёрлар ва б., умуман олганда, ижтимоий ҳаётнинг маънавий мазмунини ташкил қилувчи ҳодисалар киради. Ижтимоий ҳаётнинг маънавий соҳаси тарихан шаклланади. У ўзида жамият тараққиётнинг географик, миллий ва б. хусусиятларини акс эттиради.
Мустақил Ўзбекистонда жамияти тараққиётини таъминлашнинг устувор йўналиши инсонларнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини шакллантириш ва бойитиш, уларни миллий ғоя ва мафкура асосида тарбиялаш, халқимизнинг бой маданий ва маънавий мероси, қадриятлари, анъаналари ҳамда урф-одатларини эгаллашлари учун зарур шарт-шароитларни яратишдир.


ЖАРАЁН – муайян вақт оралиғида бўлиб, ўтган ҳодисанинг давомийлигидир. Ж.лар узлукли ва узлуксиз, табиий ва сунъий, такрорланувчи ва бетакрор, бошқарилувчи ва б.рилмас бўлиши мумкин. Улар табиатда рўй берувчи ж.лар, жамиятда рўй берувчи ж.ларга бўлинади. Ж.лар сифат жиҳатдан фарқланади. Тафаккур жараёни муайян мантиқий қонуниятларга бўйсунади. Оламдаги ҳар бир ҳаракат шаклига хос бўлган ж.лар ҳам бўлиши мумкин: механик, физик, химявий, биологик ва ижтимоий жараёнлар шулар қаторига киради. Жараён фазо ва вақтда рўй беради.


ЖОН (лот. anima – жон) – инсоннинг ички дунёсини ифода этувчи тушунча. Динда ва диний-идеалистик фалсафий системаларда, у тандан алоҳида, мустақил ҳолда мавжуд номоддий субстанцияни акс эттирувчи тушунчадан иборат. Ж. ҳақидаги тасаввурлар фалсафа тараққиёти давомида ўзгариб борган. Энг қадимги даврда у инсонлар ва ҳайвонлар (баъзан ўсимликлар) танасида яшайдиган, уйқуга кетганда ёки ҳалок бўлганда уларнинг танасини тарк этадиган кучдир, деган анимистик тасаввурлар пайдо бўлган. Қадимги Ҳиндистондаги метемпсихоз (жоннинг кўчиши) ҳақидаги таълимот, Юнонистондаги пифагорчилар концепциялари ана шундай анимистик тасаввурларга асосланган. Ҳиндистондаги ведаларга таянадиган, фалсафий таълимотларда, жон тўғрисидаги тасаввурлар, бошланғич субъектив маънавий асос – атмана ёки живалар ҳақидаги қарашлар билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланган. Буддизмда жоннинг мавжудлиги ҳақидаги фикрлар танқид қилиниб, унинг ўрнига дхармалар, мавжудликнинг психофизик элементлари оқими, ҳақидаги таълимот яратилган.
Юнон натурфалсафасида гилозоизм – барча мавжудотлар, бутун Коинот жонга эга, деган ғоя мустаҳкам ўрин эгаллаган. Платон ва неоплатониклар таълимотида дунёвий жон борлиқнинг умумий тамойилларидан бири сифатида ифодаланади. Аристотель жонни тирик мавжудотлар танасидан ажратиб бўлмайдиган фаол бошланғич асос (шакл, энтелехия), деб билди.
Ўрта асрлар Ғарб ва Шарқ диний ва фалсафий таълимотларида жон худо томонидан яратилган, ўлмас маънавий асос сифатида кўрсатилади. Ибн Рушд таълимотида, унинг кантеистик қарашлари таъсирида жон бироз бошқачароқ, яъни ягона маънавий субстанциянинг индивидуал шаклда намоён бўлиши тарзида талқин қилинади.
Янги давр фалсафасида жон инсоннинг ички оламини акс эттирувчи тушунча сифатида ишлатилади. Декарт тана ва жонни иккита, бир-биридан мустақил бўлган субстанция, деб асослайди. Декартдан кейин жон ва тана ўртасидаги муносабат психофизик масала сифатида тадқиқ қилина бошланди. Лейбниц жонни ёпиқ субстанция – монада, Кант – инсон тажрибасидан ташқарида мавжуд бўлган трансцендентал ғоялар тарзида тасаввур қилдилар. XIX аср ўрталаридан бошлаб, янги шаклланган экспериментал психологияда жон тушунчаси ўз ўрнини психика тушунчасига бўшатиб берди.
Ҳозирги пайтда жон масаласи психоанализ фалсафасида шунингдек диний-фалсафий системаларда кенг муҳокама қилинмоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish