Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet106/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИМКОНИЯТ –нарса ва ҳодисадаги тараққиёт йўналишини ифодаловчи фалсафий категория. И. айни нарса ва ҳодисанинг ривожланиш қонуниятлари таъсирида пайдо бўлади ва ривожлана оладиган ҳолатидир. И.ни категория сифатида биринчи марта Г.Ихгейзер (1933) қўллаган. Л.Гелен и. тушунчасини категория, деб атайди. И.нинг категория эканлиги Комлах томонидан тан олинган. И. тушунчаси таҳлилининг фалсафий асослари, В. Дильтей томонидан ишлаб чиқилган эди. Дильтей бунинг учун "зиддият" тушунчасини киритди. М.Шеллер, М.Дильтей томонидан киритилган зиддият тушунчасини қўллайди ва зиддиятни объект билан субъектив ҳиссиётнинг умумий хоссаси, деб ҳисоблайди.
И. зиддиятни назарда тутади. Бунинг маъноси шуки, ҳар бир имконият тараққиётда эришилиши мумкин бўлган ҳолат билан бир қаторда, имконсизликни акс эттиради. Имконсизлик бир томондан и.нинг тескарисини (имконсизликнинг объектив олам қонуниятларига зид келишни, унга мос келмаслигини), иккинчи томондан, нарса, ҳодисалар тараққиётидаги ҳолатни ифодалайди.
Эҳтимоллик – и.ни и.сизликдан фарқлашга ёрдам беради. Эҳтимоллик и.нинг ривожланиш даражаси. И.ларни ҳисобга олмай туриб, борлиқни билиш мумкин эмас. Борлиқни билиш и.ларни билиш асосига қурилади. И. категорияси воқелик тушунчаси билан бевосита алоқадордир. (Қ.: воқелик). Воқелик имкониятнинг ифодаланиши шакли саналади. Тараққиёт и.ларнинг пайдо бўлиши ва уларни воқеликка айланишидан иборат бўлган узлуксиз жараёндир. И.лар прогрессив ва консерватив, реал, формал ва абстракт (мавҳум) шаклларда намоён бўлиши мумкин.


ИММАНЕНТЛИК – (лот. immаnens – ички) предмет ва жараённинг ички хусусиятларини ифодаловчи тушунча.
И.Кантнинг трансденталигига қарама-қарши тушунча бўлиб, ўзгармасликни ифодалайди. Билиш назариясида и. мавжуд тажриба доирасидаги ўзгаримасликдир (Кант).
И. ғоялари асосида кейинчалик фалсафий йўналишни пайдо бўлди. мазкур фалсафий йўналиш мавжуд мажрибани билиш билан чеклайди. Бу йўналиш вакиллари тажрибанинг фақатгина онгдагина мумкинлигини эътироф этадилар. Уларча борлиқ бу англанган борлиқдир.
И.нинг шундай хусусияти бўлиб, ўзгармас ҳисобланиб, ўзга хусусиятга ўтмайди. Мисол учун, Спиноза пантеизмида худо ёки табиат ички хусусияти билан бир-бирига хосдир (имманентдир). И. марксизм фалсафасини таърифлашда ҳам ишлатилган: ҳаракат материянинг атрибутидир, унга имманентдир. У анъанавий фалсафанинг марказий тушунчаларидан бири. "И." атамаси, мазмун маъносини ёритилиши, Аристотелга бориб тақалади: у ўзининг айнан маъносида, биринчи марта, ўрта аср схоластикасида татбиқ этила бошланди. И.нинг замонавий тушунчасини Кант киритган эди. Трансцендентликдан фарқли ўлароқ, и. бирор нарсанинг ўзига ўзи сабаб бўлишини билдиради. Кантнинг фикрича, макон ва замон мавжуд материянинг объектив шакллари эмас, балки киши онгининг шакллари, ҳиссиёт мушоҳадасининг, ҳар қандай тажрибадан олдин онгда мавжуд бўлган, априор шаклларидир. Кант ақлу идрок категорияларининг ҳаммасини онгнинг априор шакллари деб ҳисоблайди.
Ушбу анъана Э.Гуссерль феноменологиясида давом эттирилади. Унда имманентликда бевосита онгга берилган феноменларнинг алоҳида феноменологик жиҳатдан "тозалаш" қурилмаси назарда тутилади. Постмодернизм фалсафасида (Р.Барт, Ж.Деррида, Ю.Кристева, М.Фуко ва б.) имманентликни имкон борича кенг таҳлил қилдилар.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish