Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet114/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИОНИЯ ФАЛСАФАСИ ёки милет мактаби. И.ф. деганда, асосан милет мактаби вакиллари ва Гераклит фалсафаси назарда тутилади. И.ф. дейилишига сабаб шуки, дастлабки фалсафий фикр Иония денгизи қирғоғида жойлашган Милет шаҳрида милоддан олдинги VII – VI асрларда вужудга келган. Даставвал, қадимги Юнонистондаги қулдорлик муносабатлари Иония оролида пайдо бўла бошлади. Бу ерда ишлаб чиқариш, савдо муносабатлари ҳамда маънавий маданият тез тараққий эта бошлади. Милет шаҳри бу даврда Юнонистон билан Эрон, Миср, Вавилон ва Қора денгиз мамлакатлари ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларнинг маркази эди.
И.ф.си, умуман олганда, кузатувчанлик табиатига эга эди. Афсонавий тимсолларнинг кўплиги, антропоморфизм, пантеизм унсурларининг мавжудлиги, мажозий ибораларнинг қўлланилиши, ахлоқий муаммоларга кенг ўрин берилиши – буларнинг ҳаммаси И.ф.нинг муҳим хусусиятини белгилайди. Унинг вакиллари ҳамма нарсаларнинг ибтидоси руҳ эмас, балки бирон–бир жисмнинг шакли, деган фикрда эдилар. Улар монист бўлиб, борлиқнинг асосида ягона нарса ётади, деб фикр юритганлар. И.ф.да мифологик тимсоллар мавжуд бўлишига қарамасдан, у рационалистик руҳ билан суғорилган эди. Зероки, уларда сув, тупроқ, ҳаво, олов, логос, зарурият каби тушунчалар қўлланилган.
И.ф. ҳокимият учун зодагонларга қарши кураш олиб бораётган ш. савдогар ва хунармандларининг дунёқарашидир.
И.ф. антик Юнонистоннинг ижтимоий–фалсафий фикри ривожида муҳим аҳамият касб этган. М. мактабининг йирик вакиллари –– Фалес, Анаксимен, Анаксимандр ҳамда Гераклит И.ф.ини янги ғоялар билан бойитдилар.


ИРРАЦИОНАЛИЗМ (лот. irracionalis - онгсизлик, номаълумлик (ақлсизлик)) – онгсизлик афзаллигини оламнинг ва билиш жараёнининг асосий хусусияти, деб ҳисобловчи фалсафий таълимот.
Иррационалистик оқимлар қуйидаги билиш усулларини: экстаз (неоплатониклар), ваҳий (ислом), ғойибдан билиш (христианлик), нирвана (буддизм), ишроқ (сўфийлик), мистик интуиция, муҳаббат (дин, экзистенциализм)ни тарғиб қиладилар.
Иррационалистик фикрларнинг кенг тарқалишига жамият ривожлани-шидаги инқирозий белгилар сабаб бўлди. Бир қанча иррационалистик таълимотлар ва аввало, "ҳаёт фалсафаси "пайдо бўлди. Кейинчалик ХХ асрнинг 30–йилларида и.нинг бошқа бир тури – экзистенциализм пайдо бўлди. Фрейдизмда ҳам иррационалистик мотивлар, оҳанглар яққол кўринади.
Ҳозир олдинги иррационализм қарашларидан фарқли равишда иррационал ва рационал бўлмаган соҳаларни рационаллаштириш жараёни вужудга келди, яъни олдин умуман, билиш мумкин эмас деб қаралган соҳалар рационаллик объектига айланади. Бу оқим структурализм билан боғлиқ бўлиб, унга кўра, инсон онги ва фаолиятининг ижтимоий асосланганини объектив ифодалайди.


ИРСИЯТ – жонли организмларнинг хоссаларини тўғридан–тўғри, ота–онадан авлодларга ўтказиш қобилияти. Бу қобилият биологик эволюция жараёнида пайдо бўлди ва ривожланди. Организмлар и.нинг ўзгаришлари ташқи муҳит таъсири натижасида юзага келади. Бундай ўзгаришлар мутациялар деб аталади. Зарарли мутациялар организмнинг ҳалок бўлишига олиб боради, фойдалилари эса табиий танланиш билан мустаҳкамланиб қолади. Мутация ва табиий танлашиш – биологик эволюциянинг асосий омиллари ҳисобланади. Организмларнинг ҳозирги турлари ана шу биологик эволюциянинг натижасидир.
Замонавий биологиянинг кашфиётига кўра, молекулалари етарли даражада барқарор бўлган, ўз–ўзини қайта ҳосил қиладиган ва оқсиллар синтезини регуляция этадиган моддалар организмда и.нинг моддий омиллари бўлиши мумкин. Ядровий нуклеин кислоталар молекулалари хоссаларнинг ана шу комплексига эгадир. И. моддий омилларининг аниқланиши тирик вужудларнинг бу қобилиятини ғайри табиий сабаблари ҳақидаги тасаввурларни рад этмоқда. Замонавий генетика и.нинг маълум мақсадга қаратилган ўзгаришининг муайян йўлларини очишга яқинлашиб қолди. Бу кашфиёт тирик табиатни билишда ва ўзгартиришда муҳим босқич бўлади.


ИСБОТ – бирон–бир даъвонинг чинлигини ёки ёлғонлигини асослаб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган муҳокама. И. таянадиган ва улардан мантиқий равишда тезис келиб чиқадиган ҳукмлар и.нинг далиллари (асослари) деб аталади. Далиллар чин деб қабул қилинади, аммо уларнинг и.и тезисга таянмаслиги лозим, йўқса исботда мужмаллик, деб аталадиган хато келиб чиқади. Тезиснинг чинлигини аниқлаб берувчи и. оддийгина и. деб аталади. Тезиснинг ёлғонлигини аниқлаб берувчи и. эса раддия деб аталади.
И. бевосита, яъни бир қатор хулосалардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Бу хулосаларнинг асослари далиллар ёки улардан келтириб чиқариладиган қоидалар ёинки, қўшимча фаразлар ёрдамида, амалга ошириладиган и.дир. Бу – сўнгги и. қуйидагича тузилади: фаразлар ёрдамида айрим қоидалар и. этилади, сўнг, бу қоидаларнинг и.и, махсус қоидалар ёрдамида, ўзгартирилиб (фаразларсиз), дастлабки и.шаклига солинади. И.да хатолар бўлиши мумкин, бу хатолар ё тезисни сохталаштиришдан, ё асоссиз ёхуд хато далилларни қабул қилишдан, ёинки и.нинг нотўғри усулидан келиб чиқади. Хатоси бўлган и. асоссиз ҳисобланади. Бироқ, и.нинг асоссизлигининг очилиши ҳали тезиснинг ёлғонлигининг и.и дегани эмас. Тезиснинг чинлигини ишончли далиллар билан эмас, балки бирон–бир эҳтимоллик билан аниқлаб берувчи и.лар ҳам бўлиши мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish