Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ИНДИВИДУАЛ (лот. individium-бўлинмас) ОНГ



Download 2,81 Mb.
bet109/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИНДИВИДУАЛ (лот. individium-бўлинмас) ОНГ - муайян, гуруҳ, элат, миллатга мансуб бўлган айрим кишининг онги бўлиб, жамиятдаги воқелик ва реал борлиқнинг алоҳида олинган шахснинг онгида акс этишдир.
И.о.нинг соҳиби, субъекти алоҳида олинган индивиддир. И.о. тараққиётига ижтимоий онг билан бир қаторда шу шахсгагина хос бўлган темперамент, характер каби хусусиятлар, моддий аҳволи, оилавий, диний, миллий-маданий мансублиги каби омиллар ҳамда у бевосита тортилган ижтимоий муносабатларнинг характери ҳам муайян даражада таъсир кўрсатади. И.о. айрим индивиднинг туғилиши билан шаклланиб, тараққий қилиб боради ва унинг вафоти билан барҳам топади. Аммо бу ҳамма вақт ҳам индивид онгининг бутунлай барҳам топишини англатавермайди. Чунки индивид онги у яратган асарлар, кашфиётлар шаклини олиб, кейинги авлодлар томонидан мерос сифатида қабул қилиниб олиниши мумкин.
И.о. айрим соҳаларда ижтимоий онгдан ўзиб кетиши ёки орқада қолиши мумкин. Фан тарихида кескин бурилишлар ясаган олимларнинг, жамият тараққиётининг истиқболларини олдидан айтиб берган мутафаккирларнинг қарашлари индивидуал онг баъзан ижтимоий онгдан нечоғлик илгарилаб кетишига ёрқин мисол бўлади.


ИНДУСТРИАЛ ЖАМИЯТ – ҳозирги замон файласуфлари, социологлари, политологлари ва иқтисодчилари таҳлил қилаётган «анъанавий», «аграр» (уруғ–қабила, феодал) ва б. жамиятлардан фарқ қилувчи «ривожланган» жамиятни ифодаловчи тушунча.
«Индустриал жамият» атамаси илк бор XIX асрда социологиянинг йирик намояндалари Кант, Спенсер, Дюргеймлар томонидан қўлланилган.
XX асрнинг 50–60 йиллар Ғарбда «индустриал жамият» назарияси шаклланди. Технологик детерминизм тамойилларига асосланган бу назария аввал бошданоқ, икки вариантда шаклланди: биринчиси 1956–1959 йиллардан Ароннинг Сарбоннадаги маърузаларида ва иккинчиси– Ростоунинг «Иқтисодий ўсиш босқичлари. Нокоммунистик манифест» китобида.
«Индустриал жамият» назариясининг моҳияти шундан иборатки, ижтимоий тараққиёт жараёнидаги туб ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ва маданий ўзгаришлар «анъанавий» аграр жамиятларнинг «индустриал» жамиятга трансформацияси натижасида юз беради. Бундай трансформация саноат революцияси ва у билан боғлиқ тезкор ва кенг миқёсда техникани жамиятнинг барча соҳаларига кириб бориши натижасида амалга ошади.
Айнан техниканинг тез ривожланиши ижтимоий–иқтисодий тараққиёти-нинг асосий детерминанти, сабаби бўлиб қолади. И.ж. шаклланишининг асосий таркибий қисмларига унинг пайдо бўлиш жараёнида йирик машина ишлаб чиқариши (Ростоу) эркин савдо ва умумий бозорга асосланган иқтисодиётнинг миллий системаи (Арон), тимсоли корхона меҳнатнинг корхоналашган шаклда ташкил этилиши (Тоффлер) киради.
Беллнинг фикри, и.ж.нинг ижтимоий динамикасини белгиловчи асосий ўзгарувчан кўрсаткичлари - меҳнат ва капитал бўлиб қолади. Бу тезисга асосланиб, Дарендорф бундай жамиятдаги асосий ижтимоий конфликт (келишмовчилик)нинг сабаби пролетариат ва капиталистлар ўртасидаги зиддиятдир, деб ҳисоблаган.
«Анъанавий» жамиятларга хос бўлган қатъий ижтимоий чегаралар и.ж.даги фаол ижтимоий ҳаракатчанликнинг ошиб бориши билан бузилади, анъанавий наслий имтиёзларнинг ўрнини имкониятларнинг тенглиги эгаллайди. Бу эса фуқаролар ҳуқуқларининг кенгайиб ва бойиб боришига, ижтимоий–сиёсий ҳаётнинг демократлашувига олиб келади.
Индустриализм қудратининг ошиб бориши ҳамда мутахассисларнинг бошқа соҳаларни бошқаришдаги мавқеи ўсиши билан и.ж.да мулкчиликнинг бошқарув жараёнидан ажралиши содир бўлиб, ҳақиқий ҳокимият, «техноструктура» – олимлар, муҳандис ва техниклар, савдо, реклама, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислардан ташкил топган махсус ижтимоий ташкилот қўлига ўтади (Блбрейт). Шундай қилиб, индустриал жамият таркибига кейинги тараққиёт жараёнида барҳам топган, хусусий ҳодиса сифатида «капиталистик жамият» ҳам кирадиган кенг қамровли ижтимоий категория сифатида намоён бўлади. ХХ асрнинг 70–90 йиллари давомида индустриал жамиятга оид фикрларда танқидий баҳо кўпроқ ўрин олди.
Хусусан, ҳозирги ижтимоий–сиёсий тараққиёт индустриал жамият қадриятларининг инкор этилишига олиб келгани, бу жамият ҳозир инқирозга юз тутаётгани, инсоният эса «индустриал жамиятга нисбатан ўзини ўзи кўпроқ ўзгартириш қобилияти билан фарқ қилувчи», шартли равишда «постиндустриал жамият», деб аталадиган ижтимоий системага қараб ривожланиб бормоқда, деб кўрсатилади.


ИНКОР – бу бирор нарсанинг айнан шу нарса эмаслигини таъкидловчи ҳукмдир. И. логика фанида қўлланилиб бирор ҳукмнинг ёлғон эканини тасдиқлаш маъносини берган. Мас., А нинг и.и "А эмас" тарзида берилган. "А эмас" тушунчаси "Бу А эмас", яъни, бу объектнинг «А эмас»лигини тасдиқловчи ва айни пайтда бу объектнинг «А эканини» и. этувчи ҳукм тарзида қўлланилмоқда. Бирор нарсанинг и.и агар тўғри бўлса, ўша нарсанинг тасдиғини билдирувчи ҳукмнинг ёлғон эканини билдиради. Агар бундай и. ёлғон чиқса, унинг тасдиғини билдирувчи ҳукм тўғри бўлади. Диалектик таълимотда инкор тараққиётнинг зарурий ҳолати тарзида талқин этилади. Бу талқинга кўра, ҳамма нарса бетўхтов ўзгаришда, ривожланишда экан, демак ҳар бир янги лаҳзада объект ўзининг илгариги ҳолатини инкор этиб боради, яъни А энди А эмас, у ўзгарган А дир, дегани. Ўзгарган А ўзининг бу ўзгаришдан илгариги ҳолатига айнан мос келмайди, яъни А энди А эмас балки қандайдир бошқа А.дир. Бу А ҳам доимо шундай қолавермайди, кейинги лаҳзада у А эмасга айланади ва шу тарзда олам ва ундаги нарсалар тўхтовсиз ўзгаришда ва ривожланишда бўлади.
И. деструктив ва конструктив кўринишларда бўлиши мумкин. Деструктив инкор объектнинг нисбатан тартибсиз, нисбатан қуйи даражага ўтиши ёки ҳалокатини ифодалайди. Бу, асосан, ривожланиш ниҳоясида, қаришда, ҳалокатда намоён бўлади. Конструктив и. эса объектнинг гуллаб–яшнаши, тараққий этиши, ўсиши, такомиллашиши, мукаммаллашиши тарзида юзага келади. И. фалсафий таълимотларда ҳодиса ва жараёнларнинг вақти билан кетма–кет келишида, бирининг ўрнини иккинчиси эгаллашида, кейинги ҳолатнинг дастлабки ҳолат ўрнини олиши қонунияти сифатида қаралади. Бунда кейинги ҳолат олдинги ҳолатнинг и.и бўлиб келади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish