ИНТЕГРАЦИЯ (лот. integratio – тикланиш, тўлдирилиш, integer – бир бутун) турли хил қисм ва элементларни бир бутунликка бирлаштириш жараёни. И. жараёнлари ташкиллаштирилган системаларда бўлиши мумкин – бу ҳолда улар система бутунлик даражасини ва ташкиллаштирилган даражасини кўтаради.
И. жараёнлари олдин боғланмаган элементларни бириктириш асосини ҳамда шаклланган системаларда ҳам юз бериб, натижада системани бир бутунлиги ва ташкилланиш даражаси ошишига, элемент ва таркибий қисмлар ўртасида алоқадорликка мураккаблашувига олиб келади. Бир бутунликка бириккан таркибий қисмлар турли хил даражада автономликка эга бўлади.
Герберт Спенсер (1820–1903) фалсафасида сочилган, сезилмайдиган ҳолатнинг ички жараёнларини секинлашуви натижасида зичлашиши ва сезиладиган даражага ўтиши тушунилса, дезинтеграция – бунинг акси, яъни зич жойлашган нарсанинг ҳаракат тезлашиши натижасида сочилган ҳолатга ўтишидир. Спенсер "интеграция» сўзини, кўпинча, агрегация тушунчаси билан тенг маънода қўллайди. Унинг таълимотига кўра, Қуёш системаси, сайёралар, организм, миллат ривожи интеграция ва дезинтеграциянинг бирин–кетин ўрин алмашинувлари натижасидир.
Йенш (1883–1940) психологиясида и. деганда, руҳий ҳаётнинг айрим хусусиятларини бутун маънавий ҳаёт мажмуига таъсир қилиши тушунилади. Сменднинг давлат тўғрисидаги таълимотида интеграция деганда давлатнинг, унинг фаолияти шаклларининг ўзаро таъсири натижасида доимий янгиланиб туриши англанади.
Ижтимий и. индивидлар, гуруҳлар, ташкилотлар ва давлатлар ўртасидаги тартибли муносабатни мавжудлигини англатади. И. жараёнини таҳлил қилишда у Билан боғлиқ система ёки соҳанинг мураккаблиги эътиборга олинади. Мисол сифатида жамиятда интеграциялашув, цивилизацион интеграциялашув, фанда интеграциялашув ва ҳ.к.
Жамият ёки айрим давлатларнинг интеграцияси мажбурий ўзаро манфаат ёки мақсад, интилиш, қадрият кабилар асосида жорий этилади. Ҳозирги даврда давлатлараро и.лашувлар жараёнлари ривожланмоқда.
ИНТЕЛЛИГИБЕЛ (лот. intelligibilis – ақл билан англамоқ) – фалсафий атама. И. атамаси билан сенсибел (лот. sensiuis – ҳиссиёт) атамаси жуфт категорияни ташкил этади. Сенсибел атамаси ёрдамида эса ҳиссиёт билан пайқаладиган объект ифодаланади. Билиш объектлари и. ва сенсибел бўлинишлари тўғрисида биринчи бор Платон (Афлотун) фикр-мулоҳаза юритган. И. хусусиятларига айнанлик, барқарорлик кирса, с.нинг асосий хусусияти ўзгарувчанликдир. Кантнинг фикрича, ақл, фаросатга берилган имконият ҳиссиётларга, умуман, берилмаган, трансцендент ғоялар соф интеллигибел хусусиятга эга ва улар ҳақида мулоҳаза юритиш, уларни ички предикатлари орқали аниқлаш ҳақида бизда ҳеч қандай асос йўқ. Шунинг учун улар фақат хаёлий буюмлар ҳисобланади. Сенсибел объектни билиш эса "имманент" тушунчаси билан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |