Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet113/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИНТУИЦИЯ (лот. intueri – тикилиб қарамоқ) - қаралаётган объектдаги муаммо бўлган ҳолат тўғрисида, ҳеч бир мушоҳада ва исботга таянмасдан туриб, бирданига, яхлитлигича қамраб олиш асосида янги билимга эга бўлиш жараёни. И.нинг ҳиссий, ақлий, яъни интеллектуал, эмоционал ва мистик турлари фарқланади. Ақлий мушоҳада ва б. сезги образларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, тушунчадан олдин, келадиган интуитив сезиш – ҳиссий и. дейилади. Гуссерлнинг фикрича, ҳодисаларнинг моҳиятини бирданига ақлий жиҳатдан илғаб олиш ҳодисаси интеллектуал и. дейилади. Шелернинг фикрича эса, бирор нарсанинг қадр–қимматини ҳиссиёт орқали англаб етиш жараёнида эмоционал и. намоён бўлади.
Маритеннинг таъкидлашича, и. илоҳий қудрат билан мулоқот жараёнида вужудга келадиган, мутлақо онгсиз, илоҳий илҳом ва кашфиётдир. Интуитивизмда эса интуиция субъектнинг объект билан бевосита қўшилиб кетиши оқибати, деб тушунтирилади (А. Бергсон). "Ҳаёт фалсафаси" вакиллари эса и.ни инстинктив билиш, деб тасаввур этишади. Психоанализда и. ижоднинг онгсизликдаги илк тамойилидир, деб талқин этилади (Фрейд). Шарқ фалсафасида и.ни "илоҳий илҳом" ёки "илоҳий зеҳн", деб аташган (Ибн Сино). И.ни ўрганиб ҳам бўлмайди, бошқариб ҳам бўлмайди. У тўсатдан, тасодифан мияга келиб қолувчи фикрдир. Инсон миясида рўй берувчи рефлектив жараёнлар шу қадар мураккаб занжирли боғланишлар ҳосил қиладики, баъзан, турли сабаб–оқибатли занжирлар системаидаги ҳалқалар бир–бирига туташиб кетади. Ана шундай жараёнда инсон миясига «ярқ» этиб янги фикр келиб қолгандай бўлади. Мана шу ҳолат интуициянинг асаб–физиологик асоси ҳисобланади. Бу кутилмаганда, беҳосдан рўй берганлиги учун кишилар и.ни илоҳий ва ғайри табиий моҳиятга боғлаб тушунтиришга уринишади, лекин унинг замирида ётган асл сабаб – онг замиридаги психик жараёнлар номаълумлигича қолаверади.
И. инсон миясида рўй берувчи ўз–ўзини созлаш, ўз–ўзини мувофиқлаштириш механизми билан боғланган. Миядаги жараёнлар муайян пайтда автоматик тартибда ишлашга ўтади ва ўз–ўзича, янги билимни ишлаб чиқади. Бу жараённи онгли назорат қилмаганимиз туфайли миямизга тўсатдан янги фикр қуйилиб келгандай туюлади. Аслида эса, бу фикрни миямизнинг ўзи автоматик тартибда ҳисоблаб чиққан бўлади.
И. муаммосини тадқиқотчиларини, дунёқараш ориентациясидан қатъий назар и.ни пайдо бўлиши онгсизлик билан боғлиқлиги ва уни онгсизлик назариясига асосланиб рационал тушунтириш мумкинлигини эътироф этади. Ҳозирги вақтда и.ни синергетик нуқтаи назар асосида тушунтиришлар шаклланмоқда.
Бу механизм социал билиш жараёнида содир бўлиши мумкин. Ижтимоий жараёнларни бирданига онгда қамраб олиш қийин, шунингдек, ижтимоий ҳодисалар нисбатан узоқ вақт давомида шаклланиши, ўзгариши ва ривожланиши мумкин. Бундай узоқ давом этувчи жараённи бевосита бошидан кечиришга бир одамнинг умри етмаслиги мумкин. Шу сабабли, узоқ вақтни қамраб олувчи тарихий манбаларни синчиклаб ўрганиш асосида, бу ҳодисага турли хил нуқтаи назарлардан баҳо берган тарихчиларнинг фикрларини бир–бирига таққослаш натижасида тадқиқотчи миясида бўлиб ўтган жараённинг хаёлий манзараси ҳосил бўлади ва маълум бўлган ижтимоий жараённинг ривожланиш қонуниятларига таянган ҳолда у хулосалар чиқариши, мазкур жараённинг келажаги тўғрисида башорат қилиши мумкин. Ана шундай ижодий жараёндагина баъзан кутилмаганда ижтимоий воқелик тўғрисида янги билимларни пайқаб қолиш ҳодисаси социал интуиция ҳисобланади.
Баъзи фалсафий оқимларда и. мантиқ ва амалий ҳаёт амалиёти билан сиғишмайдиган, худодан берилувчи онгсиз жараён сифатида ҳам талқин этилади. И.ни турлича талқин этишлар мантиқий тафаккурнинг бевосита билиш табиатидан фарқ қилувчи, билиш жараёнидаги бевоситаликни таъкидлашлари билан умумий жиҳатларга эгадир.
Ҳозирги файласуфлар интуициянинг рационал мағзи, унинг билишдаги бевоситалик жиҳати бу – ҳиссий ва ақлий фаолиятнинг бирлигидир, деб эътироф этмоқдалар.
Илмий билиш жараёни оламни бадиий образлар орқали ифодалаш доимо ҳам мантиқий далил ва далилларга асосланиб бормайди. Кўпинча мураккаб ҳолатларда субъект тез ва ақлан фикрлаш орқали жараённи тўғри англаб етади.
И.нинг вазифаси, айниқса, номаълум ҳолатларда мавжуд билиш воситалари чегарасидан чиққан ҳолда объектни билишда муҳимдир.
И.сезги, тасаввур ва тафаккурда эмас, балки субъект онгида тафаккур маҳсули ҳақиқатга тез эришиш жараёни бўлиб, бу баъзида англаб ҳам етилмайди. И. ҳақиқатни англаш учун етарли бўлмайди. Бу мақсадлар учун мантиқий далиллаш ишлатилади.


ИНЪИКОС – воқеликни акс эттириш. Фалсафий маънода эса инъикос, объектларнинг ўзаро таъсирлари натижасида таъсирланувчида ўзгаришлар пайдо бўлишидир. И.нинг энг содда шакли – механик ўзаро таъсирдир. Кўзгули и. деб объект таъсирининг кўзгуда акс этишига айтилади. Бунда и. этилувчи объектга тушган ёруғлик нурлари кўзгу юзасига урилади ва ундан қайтади. Ушбу концепцияни Ибн Сино яратган ва бу ғоя оптика фанида қўлланилиб кўзойнак ихтисосига олиб келган.
Акс этирувчи ва акс этувчи объектлар структараларининг расида изоморфизм ёки гомоморфизм муносабат шаклланади. И. категорияси Маърифат фалсафаси доирасида (Дидро, Руссо ва б.) ва марксизмда фаол тадқиқ қилинган. И. назариясини тадқиқида атрибутив ва функционал концепциялар мавжуд.
Борлиқнинг ташкилий тузилиш даражаларига мос равишда и.нинг ҳам турли даражалари бўлади. Анорганик даражада механик, физик ва химик и. турлари учраса, органик даражада эса биологик и. сесканувчанлик, мураккаб рефлектив жараёнлар, инстинктлар, ирсий ўзгаришлар кўринишида намоён бўлади. Ижтимоий даражада эса инсоннинг руҳий, ижодий ҳолати юз беради. Интеллектуал фаолият билан боғлиқ жамоавий хатти–ҳаракатларда, ижтимоий ўзгаришларда, и. умумбашарий миқёсдаги (глобал) муаммоларнинг вужудга келиши шаклида рўй беради. Мас., ҳозирги замонда бутун сайёрамиз миқёсида вужудга келган экологик вазият ҳам жамият фаолиятининг табиатдаги и.дир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish