Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet121/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

КОМПАРАТИВ (лот. comparatius) – қиёслаш, фалсафий-тарихий метод.


КОМПЬЮТЕР (инг. to compute – ҳисобламоқ, computer – ҳисоб-китоб ишларини бажарувчи, ҳисобловчи қурилма). 1937 й.да америкалик физик Ж. Атанасовда диссертация устида ишлаш жараёнида ҳисоблаш амалларини автоматлаштириш ғояси туғилди ҳамда К.Берри билан ҳамкорликда к. моделини яратдилар. Бу моделни улар 1942 й.гача такомиллаштирдилар. Айни шу вақтда бу йўналишда АҚШда А.Фелирс ва Россияда С.А. Лебедев ҳам иш олиб борди. Сал кейинроқ электрон лампаларда ишлайдиган к.лар - АҚШда ЭНИАК ва Англияда КОЛОС к.лари яратилди. 1946 й.да Ж. Фон Нейман к.лар ясашга оид бир қанча янги ғояларни таклиф қилди. Мана шу ғоялар негизида ҳозиргача мавжуд к.лар “архитектураси” яратилди.
К. асосан, иккинчи жаҳон урушидан кейин ишлаб чиқарилиб, улар электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ), деб аталарди. Унинг асосий вазифаси «қўшиш», «айирув», «кўпайтирув» ва «бўлув», яъни тўрт амални бажаришдан иборат. К. асосида ал-Хоразмийнинг алгоритм назарияси ётади.
К.ларнинг биринчи авлодининг асосий унсурлари улкан ҳажмдаги электрон чироқлардан иборат бўлганлиги сабабли, улар ниҳоятда катта жойни эгаллаган ва махсус совутгичлар ишлаб чиқаришни талаб қилган. Уларнинг баҳоси қиммат ва ишлатиш ҳаражатлари катта бўлганлиги боис, улар асосан янги техника ва ҳарбий соҳадаги илмий изланишлар учунгина ишлатилган. Натижада, к.ларнинг биринчи авлодидан халқ хўжалигида кенг фойдаланилмаган ва у оммавийлашмаган.
ХХ асрнинг 60-йилларда к.ларнинг иккинчи авлоди ишлаб чиқилди. Уларнинг асосий унсурлари транзисторлардан иборат бўлганлиги сабабли, улар учун нисбатан камроқ жой ва оз маблағ талаб қилинарди. Натижада, бу к.ларни халқ хўжалигининг турли соҳаларига мансуб и.т. институтлари ва йирик корхоналар сотиб олиш имкониятига эга бўлди. К.лар бозорида уларни кўпроқ сотиш учун рақобат бошланди. Бу эса к. ишлаб чиқаришни ривожлантирди.
К. ишлаб чиқарувчи ҳар бир компания ўз маҳсулотининг ҳажмини (эгаллайдиган жойини) кичрайтиришга, ишда тезкорликни иширишга, нарҳини арзонлаштиришга ва оммабоп қилиб ишлаб чиқишга интилиш натижасида, к.ларнинг учинчи авлоди, яъни асосий унсурлари микросхемалардан иборат к.лар ишлаб чиқилди. Ушбу мини к.лар кам жой эгаллайдиган ва арзон бўлсада, барибир, кўпчилик бўлиб ишлатиладиган ва фақат корхоналардагина фойдаланишга мослашган эди. К. ишлаб чиқарувчи компаниялар шахсий к.лар (ингл. Personal computer, PC) ишлаб чиқариш устида ишлай бошладилар.
1949 йилда Буюк Британияда конструктор М. Уилкс Ж. Фон Нейман ғояларини ЭДАК машинасида техник жиҳатдан гавдалантириб, сақланадиган дастурли биринчи компьютерни яратди. 1951 йилда Россияда МЭВМ к.и яратилди. Сақланадиган дастурли лампали к.ларни серияли ишлаб чиқаришга ўтилиши билан биринчи авлод к.лари даври бошланди. Лампали диодларнинг ярим ўтказгичли диодлар, лампали триодларнинг транзисторли триодлар билан алмаштирилиши, ферритли ўзакларда тезкор хотирани ва магнитли дискларда узоқ муддатли хотиранинг яратилиши, алгоритмик тилларнинг пайдо бўлиши иккинчи авлод к.ларига хос. Учинчи даврнинг бошланиши интеграл схемалардаги IBM-360 к.ларининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ. Кейинчалик мос келадиган периферияли қурилмали компьютерлар, кичик интеграл схемалардаги миникомпьютерлар яратилди. Ҳозир катта интеграл схемалардаги тўртинчи авлод к.ларидан фойдаланилмоқда. Микропроцессорлар яратилмоқда, улар микрокомпью-терлар яратиш имконини бермоқда. Микропроцессорларнинг яратилиши ахборот техникасида шу қадар катта силжиш содир бўлишига олиб келдики, ҳозирда микропроцессор инқилоби тўғрисида кўп сўз юритилмоқда. Шахсий компьютерлар пайдо бўлди ва улар ялпи компьютерлашишга асос солди.
80-йиллар “архитектура” асосида қурилади: Фон Нейман структураси ўзак шаклида сақланади, унинг атрофида янги блоклар жойлаштирилади. Мазкур блоклар, хусусан, фойдаланувчи билан к. ўртасида табиий тилга яқин тилда алоқа боғланишини таъминлайди. Маълум фан соҳасига оид билимлар базаси структурада муҳим ўрин эгаллайди. Сунъий интеллект ғояси негизида ишлаб чиқилган моделлар ва воситалардан кенг фойдаланилади. Аммо сунъий интеллект системаини ишлаб чиқиш бешинчи авлод компьютерлари вазифасидир.
Бешинчи авлод к.лари устида иш 1978 йилда Японияда, амалда эса 1982 йилдан бошланди. Бу иш 10 йилга мўлжалланган эди. Тегишли лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг мақсади – к. системалари ёрдамида кейинги ўн йилликда юзага келиши мумкин бўлган жамиятнинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, чунончи меҳнат унумдорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликда Япониянинг янада кенгроқ иштирок этишини таъминлаш, энергия ва фойдали қазилмаларга бўлган талабни қондириш, ёшларнинг маълумот даражасини ошириш ва ҳ.к.. Лойиҳа машинада таржима қилиш, инсон-компьютер диалоги, мантиқий дастурлаштириш, машинада лойиҳалашни ҳам ўз ичига олди. Инсон учун энг табиий интерфейсни яратиш, машина билан табиий тилда алоқа қилишга эришиш бош вазифа қилиб қўй.ди.
1982 йилда ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш учун Япониянинг 8 фирмаси Токиода янги авлод к.лари институтини ташкил қилди. Ишга “фан самурайлари” - фаол ва ижодий фикрлайдиган ёш олимлар жалб этилди. Улар ҳукумат органлари кўмагида к. ва эксперт системаларини техник ва дастурий таъминлаш воситаларини яратиш устида иш бошладилар. Супержамғаргичлар, эксперт системалари, билим банклари ва 16 мегабайтли чип яратилди. Афсуски, мазкур дастурнинг кўпгина бандларини амалга оширишда олимлар катта қийинчиликларга дуч келдилар ва улар бажарилмай қолди. Аммо, лойиҳа устида ишлаш жараёнида интеллектуал компьютер яратиш имконияти синовдан ўтказилди.
90 йиллардан бошлаб, шахсий к.ларни ишлаб чиқариш анча ривожланди, улар хонадонларга ҳам кириб кела бошлади. Натижада, к.лар жамият ҳаётининг барча йўналишларда қўлланила бошланди. 1991 йилда Японияда “Ахборотга ишлов бериш янги технологияси” янги ўн йиллик дастурининг турли жиҳатлари муҳокама қилинди1. Бу дастур олтинчи авлод компьютерлари лойиҳаси деб баҳоланди.
Японияда амалга оширилган янги авлод компьютерларни яратиш бўйича миллий лойиҳалар бошқа мамлакатларда ҳам шундай ишлар амалга оширилишига туртки берди. Чунончи, 1984 йилда АҚШда 10 йилга мўлжалланган “Стратегик компьютер ташаббуси” дастури қабул қилинди. 2001 йилгача суперкомпьютер имкониятларига эга бўлган интеллектуал компьютер яратилиши ҳақида эълон қилинди. Францияда 1983 йилдан бешинчи авлод компьютерлари яратишнинг энг муҳим йўналишлари бўйича олти лойиҳа устида иш бошланди. Шунга ўхшаш дастурларни Германия ва Европа Иқтисодий Ҳамжамияти ҳам ишлаб чиқди. 1985 йилдан Россияда ҳам Фанлар академиялари ҳамкорлиги доирасида 11 лойиҳа устида иш бошланди, лекин 1987 йилда улар тўхтатилди. К. ишлаб чиқариш ҳажмлари Россияда АҚШдаги даражанинг 1% гача камайди. Ҳозирги кунда к. саноати бўйича жаҳонда, айниқса, АҚШ ва Япония ўртасида кескин рақобат кетмоқда.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, к.ларни қўллашда бурилиш юз берди. Ҳозир республикамизда деярли барча к. ишлаб чиқариш компанияларнинг ваколатхоналари мавжуд бўлиб, улар орқали исталган к.ни сотиб олиш мумкин. Замонавий к.ларни халқ хўжалигида қўллаш ишларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус қабул қилган қарори билан кўриладиган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish