Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet115/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ – умумий маънода ислом дини маданияти ичида шаклланган мусулмон файласуфлари томонидан яратилган фалсафа.
Ўрта асрларда “фалсафа”, “ҳикмат” иборалари кўп ишлатилган бўлсада, кейинчалик ислом маданиятидаги фалсафа тушунчасини ифода этиш учун баъзи тадқиқотчилар “Араб фалсафаси” деб номлаган бўлсалар, баъзилари “Мусулмон фалсафаси”, ёки баъзилари “Исломда фалсафа”, ёки “Ислом фалсафаси” деб таърифлашган. XIX аср ўрталаридан бошлаб илк бор шарқшунослар томонидан “ислом фалсафаси” тушунчаси илмий муомалага киритилган.
Бир томондан ислом жамияти ичида VIII асрдан юзага чиққан сиёсий, ижтимоий ва диний масалаларнинг тортишуви билан, иккинчи томондан, классик юнон ва эллинистик даврга оид фалсафий матнлар таржима қилинишининг бошланиши ҳамда таржималарда баён қилинган фалсафий фикрларни қиёсий ва танқидий ўзлаштириш билан ислом дунёсида фалсафа илмининг шаклланиши ва ривожланиши учун замин ҳозирланди.
Ислом маданиятида файласуф деб, юнон илмлари билан, хусусан, мантиқ, табиатшунослик, илоҳиётшунослик, аҳлоқ илми ва айниқса Аристотель ва Платон асарлари билан таниш бўлган кишиларга айтилган. Қадимги юнон фалсафаси, яъни Пифагор, Аристотель, Платон ва янгиплатончилик қарашлари Искандария йўли орқали мусулмон илмий-маданий марказларига тарқалган ва шу орқали минтақа ҳаётига кириб келган. Кўплаб олимлар файласуф сифатида ислом мамлакатларида ўз даврида катта шуҳрат қозонган ва улар бошқа фалсафий йўналишларни ҳам, мас., монийлик, ҳиндуларнинг қарашларини тадқиқ этганлар. Уларнинг баъзилари бир қанча фалсафий йўналишларни ўрганган, эклектик жиҳатдан такомиллаштириб, ҳар биридан ўз мақсадлари йўлида унумли фойдаланганлар. Мас., «Ихвон-ус-Сафо» вакиллари ўз асарларида юнон ва рим мутафаккирлари Аристотель, Платон, Пифагор қарашлари ва янгиплатончилик таълимотлари билан бирга мусулмон олимлари томонидан яратилган илмий манбаларни, шунингдек бошқа мусулмон бўлмаган хорижий манбалардан ҳам фойдаланишни лозим кўришган. Мас., Розий ўз қарашларида Пифагор, Сократ ва Аристотелнинг онтологик ва гносеологик қарашларини бошқа фалсафий таълимотлар, хусусан, монийлик таълимоти билан омухта ҳолда олиб ўрганган.
Тадқиқотчилар ислом фалсафаси тарихининг такомил босқичларини қуйидаги даврларга бўладилар:
1. Аббосийлар даврида фалсафа илмининг шаклланиш босқичи (VIII асрнинг 2-ярми ва IX асрнинг биринчи ярми). Айниқса, Маъмун ҳукмронлиги даврида Бағдоддаги таржималар ҳаракати ва “Байтул -ҳикма”даги Ҳунайн бин Исҳоқ, Хубаш бин ал-Ҳасан, Собин бин Курра, Куста бин Лука каби таржимонлар фаолияти даври;
2. “Фалсафа” илми ривожининг дастлабки босқичи (IX-XI асрлар). Бу босқичда асосан халифаликнинг шарқий вилоятларида фаолият юритган мутафаккирлар: Абу Юсуф Яқуб бин Исҳоқ ал-Киндий (ваф. 866 й.), Аҳмад ат-Тоййиб ас-Сарахсий (ваф. 899 й.), Ибн Равандий (ваф. 910 й.), Абу Бакр Муҳаммад Закарийё ар-Розий (ваф. 934й.), Абу Наср ал-Форобий (ваф. 950 й.), Абу Али Ибн Сино (ваф. 1037 й.) лар фалсафа илмига аҳамият берганлар ва ўзлари ҳам файласуф сифатида ном қозонганлар.
3. Фалсафа ривожининг иккинчи босқичи (XII-XIII асрлар). Бу давр мусулмон Испаниясида яшаб ижод этган файласуфлар фаолиятини қамраб олади. Бу даврда андалусиялик Ибн Божа (ваф. 1159 й.), Ибн Туфайл (ваф. 1185 й.), Ибн Рушд (ваф. 1198 й.) каби файласуфлар ислом фалсафий фикр ривожини янги поғонага кўтардилар.
Шунингдек, Абу Ҳомид ал-Ғаззолий (ваф. 1111 й.), Ибн Сабъин (ваф. 1270 й.), Фахриддин ар-Розий (ваф. 1209 й.), ишрокийлик фалсафасининг асосчиси Шаҳобиддин ас-Суҳравардий (ваф. 1191 й.) лар ҳам бу давр ислом фалсафасининг йирик намояндалари ҳисобланади.
4. Фалсафа ривожининг учинчи босқичи (XIV-XVII асрлар). Бу даврда ал-Ижий (ваф. 1355 й.), ал-Журжоний (ваф. 1413 й.), ат-Тафтазоний (ваф. 1389 й.), ад-Даввоний (ваф. 1427 й.), Ибн Халдун (ваф. 1406 й.)лар фаолият кўрсатган ва бу даврда фалсафанинг калом йўналиши билан бирлашуви кўзга ташланади.
5. Янги, энг янги ва ҳозирги давр давр ислом фалсафаси (XVIII-XX асрлар). Бу даврда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида Муҳаммад Абдо (1849–1905), Абдуллоҳ Надим (1845–1896), Жамолиддин Афғоний (1839-1897), Шоҳ Аҳмад Валиюллоҳ (1703-1762) каби мутафаккирлар ислом файласуфлари сифатида эътироф этилганлар ва уларнинг қарашларида асосан ислоҳотчилик ва маърифатпарварлик ғоялари муҳим ўрин тутган.
Ислом дунёсида фалсафа мустақил тарихий-фалсафий феномен бўлиб, муаммолар доирасини тақдим этишда ўз усули ҳамда масалаларини ҳал этишнинг чегаралари ва тўғрилигига асосланиб, уларни ўртага қўйишнинг мумкин бўлган ўзига хос мезонлари борлиги билан тавсифланади. Бунда асосан ислом фалсафасининг барча йўналишлари учун умумий бўлган ва ундаги мунозаралар мавзуси бўлиб ҳисобланган муаммолар мажмуи шаклланди. У ўз ичига метафизика (илк негиз ва унинг кўп дунёларга муносабати, мавжудлик-номавжудлик модуслари ва улар ўртасидаги муносабат, сабаблилик), билиш назарияси (билиш шакллари, ҳиссий, ақлий ва интуитив билиш), инсон ҳақидаги таълимот (инсон ҳаракат ва билиш қобилиятига эга бўлган мавжудот сифатида, инсоннинг дунё ва илк негизга амалий –билиш тарзидаги муносабати) ва ҳ.к. масалаларни қамраб олади.
Ушбу муаммолар доирасидан келиб чиқиб ислом фалсафасида бу даврларда фаолият юритган беш асосий йўналиш ва мактаб: калом, перипатетизм (фалсафа), тасаввуф, исмоилийлик, ишрокийлик фалсафий таълимотларини санаб ўтиш мумкин.
Фалсафа бошқа диний-фалсафий йўналишлардан фарқли равишда давлат ва жамиятга оид институтлар, бошқарув ишлари билан боғлиқ қурилиш ва савдо, фаннинг турли тармоқлари ҳисобланган география, геодезия, математика, астрономия, физика ва мусиқа каби ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг муаяйан эҳтиёжларига қараб, дунёвий аҳамиятга эга бўлган қарашларни ўзида мужассамлаштирган. Шу маънода, олимлар, файласуфлар султон ва амирлар ҳузурида маслаҳатчи ва б. лавозимларда фаолият юритганлар. Мас., бир қанча мутафаккирлар, шу жумладан, андалусиялик файласуф Ибн Рушд ҳам «қози» сифатида давлат ишларига жалб қилинган. Бундай фаолият уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаши билан бирга фан соҳасида кўплаб асарлар ёзиш ва талабаларга дарс бериш имкониятини яратган.
Исломдаги мавжуд фалсафий тафаккур калом ва фиқҳий масалаларнинг ғоявий такомили асносида юзага келган бўлса ҳам, баъзи бир ечимини топиш лозим бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун мусулмон мутафаккирлари томонидан ишлаб чиқилган. Лекин бу ўз хусусиятига кўра, рационал аҳамиятга эга бўлган таълимот ва қарашлар йиғиндиси сифатида шаклланган. Асосан унинг диққат марказида ҳақиқий билимларни ўрганиш билан бирга, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг мазмун–моҳиятини, тафаккурнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабатини таҳлил ва тадқиқ этиш муҳим ўрин тутган. Мусулмон файласуфлари томонидан илгари сурилган фалсафий назария ва қарашлар Хитой чегарасидан то Марказий Европагача чўзилиб кетган улкан ҳудуддаги миллат ва элатларнинг ҳаётий ва илмий қизиқишларига тўғри келганлиги ушбу қараш ва таълимотларнинг яшовчанлигини таъминлаган.


ЙОГА – қадимги ҳинд фалсафа мактаби мил.ав.ги II асрда донишманд Патанжали томонидан яратилган. Й. сўзининг луғавий маъноси – "қўшилиш", "бирикиш", яъни инсоннинг индивидуал руҳининг мутлақ руҳ билан қўшилишини англатади. Ўзининг икки муҳим жиҳати, яъни ўз–ўзини чеклаш ва медитация ҳолатига тушиш билан боғланган. Й. ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан жуда қадимий бўлиб, унда алоҳида аскетик (зоҳид, таркидунёчилик), машқ қилиш билан ғайритабиий (мўъжизавий) қобилиятларга эришиш ғояси акс этган.
Й. вакиллари инсон руҳининг Худо билан қўшилиб кетишини инсон ҳаётининг олий мақсади деб билганлар. Й. вакилларининг фикрича, инсон руҳи Худо руҳига сингиб кетиш учун "инсон ўзининг ташқи оламда содир бўлаётган нарса ва ҳодисалардан олиб қочиб, бутун фикр–хаёлини ўзига қаратиши лозим. Улар учун ташқи олам ҳақиқий борлиқ бўлмай, балки, алдамчи дунёдир. Ана шу тартибда йогачилар мистик мушоҳада туфайли ўз руҳларини таналаридан халос этиб, худо руҳи билан қўшилади. Й.чиларнинг фикрича, бу мақсадга инсон мураккаб комплекс машқлар орқали эришади. Шунингдек, нафас олишга эътибор бериш, овқатланиш ва тегишли ахлоқ қоидаларига риоя қилиш лозим.
Й. вакилларининг таълимотига кўра, инсоннинг кўринмас ҳаётий энергиясини ўралиб ётган илонга қиёс қилиш мумкин. У инсон орқа умуртқа поғонасининг қуйи қисмида жойлашган бўлиб, анъанавий ҳинд тиббиётида айтилишича, инсоннинг марказий асаб системаини ташкил этади. Маълум машқларни бажарганда бу ҳаётий куч уйқудан уйғониб, инсон умуртқа поғонасининг пастки қисми унинг юқори қисмига кўтарилиши мумкин. Шу аснода у олий руҳ билан қўшилади. Й. амалиётини жисмоний ҳаракатлар эмас, балки тана ҳолатларининг маълум системаи ташкил этади. Й. – инсон ҳаётининг мақсади, ташқи вазминлик ва қувончга эга бўлишдан иборат. Қувонч келтирувчи шарафли фаолият реал мақсадни кўзлайди.
Й. таълимотида тўртта асосий йўналиш мавжуд: карма йога – меҳнат ва ҳаракат қилиш йўли билан озод бўлиш усули. Бу таълимотга кўра, бу дунёдаги ҳаёт у дунёдаги ҳаётни белгилайди, яъни нима эксанг шуни ўрасан. Бу жиҳатдан, карма йога инсонни жўшқинликка, фаол меҳнатга даъват этади, ўзини шахсий ва ижтимоий манфаат йўлига бағишлашга ундайди. Карма, й.чиларнинг таълимотига кўра, инсон шуни эсдан чиқармаслиги керакки, у нимаики қилаётган бўлса, ўзи учун қилишини унутмаслиги керак. Табиат инсон ёрдамига муҳтож, дейди карма йогачилар.
Рожа й. ахлоқий–жисмоний ва руҳий йўл билан қутулиш усулидир. Рожа йога санкхья фалсафасига таянган ҳолда, пракрити ва пуруша (модда билан руҳ) – икки мустақил субстанциядан иборат. Шу туфайли, инсон, Рожа й.чиларнинг фикрича, моддий ва руҳий қисмлардан ташкил топган. Моддий дунё ва борлиқ, руҳий дунё, шунингдек, инсон жони ҳам борлиқ саналади. Бу дунё ҳақиқий дунё эмас, балки ҳақиқий дунёга ўтувчи босқичлардан биридир.
Хатха й. – қунт ва тоқат бирлиги бўлиб, "кучли йога" ёки куч орқали жоннинг бу дунёдаги машаққатларидан халос этишдир. Хатха й. кўпроқ жисмоний тарбияга эътиборни қаратади. Бу система орқали амалга ошириладиган машқлар инсон умрини узайтиришга, гўзаллик, соғлиққа эришишга, турли касалликлардан фориғ бўлишга олиб келади.
Жанана й. – билиш усули орқали жон халос этилади. Билмаслик парчалангач, инсон жони хурликка чиқади. Инсон ва табиатдаги барча мавжуд нарсалар бир бутундир. Инсон ҳам Коинот ташкил топган унсурлардан ташкил топган. Инсон Коинотнинг ердаги бир бўлаги. Ҳаётда ҳар бир нарсанинг ўз вақт–соати бор. Бу ритмларга риоя қилиш, йогаларнинг уқтиришича, кучни ва ишлаш қобилиятини камайтиради, уларни бузиш эса касалликка олиб келади. Шунинг учун й.лар машқи билан шуғулланувчи кишилар ўзларининг буюртмаларини, ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда машқ тартибини белгилашлари лозим. Айрим машқлар организмга кучли физиологик таъсир кўрсатиши мумкин. Улар айни бир кишига катта фойда келтирса, иккинчи кишига зарар келтириши ҳам мумкин.


КАЛОМ - ўзининг кенг маъносида ўрта асрлар мусулмон адабиётидаги диний ва фалсафий мавзуларга оид (христиан ва яхуд. илоҳиётшуносларининг ҳам фикрларини қамраб олувчи) барча фикр-мулоҳазаларни англатса, махсус маъносида, ислом ақидаларини диний обрўли шахсларга эргашиб эмас (тақлид), балки ақлга асосланиб шарҳлайдиган спекулятив илмни (илм-ал-калом) билдиради. У ёки масалаларни ҳал этишда энг юқори босқич сифатида ақлга мурожаат қилиш К.ни фалсафа билан бирлаштирувчи хусусияти ҳисобланса, унинг тарафдорлари бўлган мутакаллимлар ва фалосифаларни бир томондан салафийлардан, иккинчи томондан мутасаввиф-сўфийлардан ажратувчи хусусияти ҳисобланади.
Мутакаллим ва фалосифа ўртасидаги фарқ - мутакаллимлар ўз муҳокамаларида биринчидан, таянч нуқта сифатида ислом норматив принципларини (қонун ал-ислом) қабул қилган, яъни бу диннинг ўзига хос бўлган мезонларини асос қилиб олган бўлса, иккинчидан ақлнинг норматив принципларини (қонун ал-ақл) қабул қилганлиги, яъни фалсафий фикр юритишнинг антик услубидан келиб чиққанлигида кўринади. Файласуфлар ўз фанларининг каломдан асосий фарқини фикр юритиш услубида кўрадилар: фалсафада аподиктик (далилий) тафаккур қўлланилса, каломда диалектик (Аристотел қўллаган маънодаги) фикр юритилади.
Мутакаллимлар учун баҳс юритишнинг йўли илзом бўлиб, бунда қарама-қарши томонлар қабул қилган тезислардан улар учун кераксиз ёки бемаъни хулосалар чиқариб ташланади. Мутакаллимлар томонидан баҳсли масалаларни муҳокама қилиш жараёнида оғзаки шаклни қўллайдиган К.даги баҳс юритишнинг диалектик усули ушбу фаннинг келиб чиқишига замин ҳозирлади. Ўз навбатида бундай ҳолат, мутакаллимлар томонидан кўча ва бозор майдонларида ташкил этиладиган мажлисларида (мажалис) диний–фалсафий мавзуларга оид баҳсларга ш. аҳолисининг кенг табақаларини қўшилиши билан боғлиқ эди. К.да ҳатто шундай тамойил эълон қилинган эдики, ҳар бир мусулмон аёл ва мусулмон эр чинакам эътиқодли инсон сифатида ҳисобланиши учун ҳаётининг аввалида барча ўтмишдошларидан қабул қилиб олинган ақидаларга нисбатан шубҳа қилиш босқичини ўташи керак ва ўз ақли билан ҳақиқийлигини тасдиқлаган ҳолатнигина қабул қилиши керак.
К. даставвал, исломда кенг кўламда авж олган турли диний–сиёсий оқимлар (хорижийлар, кадарийлар, жабарийлар, муржийлар)нинг пайдо бўлиши билан боғлиқ равишда келиб чиққан баҳс-мунозаралар ҳамда мусулмон бўлмаган диний эътиқод вакиллари (маздакийлик, христианлик-насронийлик, яхудийлик) билан бўлган фикрий олишувлар натижасида, вужудга келди ва ривожланди. Шундай баҳсларда К. усулига хос бўлган, Қуръонни рамзий-мажозий шарҳлашга (таъвил) асосланган ва у ёки бу масалани далиллашда ақлдан бошқа обрўли шахсларнинг айтганларига таянишни рад этадиган муҳокама усули ҳамда унинг қуйидаги бирламчи муаммолар мажмуи ишлаб чиқилди. Булар мусулмонлар раҳбари (халифа, имом) учун бўлиш зарур бўлган сифат ва фазилатлар; инсоннинг ўз хатти–ҳаракати учун жавобгарлиги (ирода эркинлиги ҳамда қазо ва қадарга ишониш масаласи); инсоннинг малакасига қараб баҳолаш, яъни оддий мусулмон (муслим), ҳақиқий эътиқод эгаси (мўмин), эътиқодсиз, худога ишонмайдиган (кофир) ва оғир гуноҳкор киши (соҳиб ал –кабира); Худонинг ягоналиги ҳамда унинг моҳияти ва сифатларининг нисбати; Қуръоннинг замонда яратилганлиги ёки яратилмаганлиги (азалийлиги масаласи) каби масалалардир. Ислом ақидалари билан бевосита боғлиқ бўлган ушбу масалалар каломнинг асосий ўзагини (зоҳир ал–калом, жалил ал–калом) ташкил этар эди, унинг "нозик" томонларини (дақиқ ал–калом, латиф ал–калом) улардан фарқлар эдилар. Каломнинг "нозик" томонларига, хусусан табиат фалсафасига тааллуқли жиҳатлар (ҳаракат ва сокинлик, субстанция ва акциденция (жавҳар ва араз), бўлинмас зарралар (атомлар) ва бўшлиқ) мансуб эди.
К.га хос бўлган услуб ва муаммони, биринчи марта, фақат ақлгагина таяниш талаби билан чиқиб, унга қарама-қарши бўлган Қуръон оятларини рамзий–мажозий шарҳлаш лозимлигини таъкидлаган ал-Жаъд ибн Дирҳам (742-743 йилда қатл этилган) ижодида учратиш мумкин. Унинг фикрича, Худога абадий ижобий сифатларни тааллуқли деб билиш, Қуръонни муайян замонда яратилганлигини тан олиш ва баъзи манбаларга биноан, инсоннинг ирода эркинлигига ишониш мумкин эмас. Унинг шогирди Жаҳм ибн Сарфвон (745 йилда қатл этилган) ўз устозининг ғояларини ривожлантириб, ваҳийдан мустақил равишда ақл хайр билан шарр (яхши ва ёмон)ни ажратишга қодир эканлигини таъкидлади ва пантеистик таълимотни ишлаб чиқдики, бироқ унда ал-Жаъднинг қарашларидан фарқли ўлароқ тақдирга ишониш тамойили таъкидланган эди. Бу икки мутафаккир, Жаҳмнинг шогирди бўлган Дирҳам ибн Амр билан биргаликда ўз қарашларида каломнинг биринчи йирик мактаби бўлган муътазилий ғояларининг шаклланишига замин ҳозирлади. Жаҳм ибн Сафвоннинг ғоялари билан муътазилийлар қарашларининг яқинлигидан баъзан мусулмон доксографлари муътазилийлар мактабини жаҳмийлар мактаби билан аралаштирадилар. Муътазилий каломининг равнақ топган даври Ҳорун ар–Рашид ва айниқса, ал–Маъмун, ал–Мўътасим ва ал–Восиқ ҳукмронлик қилган- IX асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Аш–Шахристонийнинг гапига қараганда, бу давр каломнинг гуллаб-яшнаган даври бўлган. Ал– Мутаваккил (847–861) ҳукмронлигининг бошланиши билан муътазилийлар оқими таъқиб остига олинган.
Шундай шароитда, каломнинг янги мактаби ашъарийлик оқимининг асосчиси Абул Ҳасан ал–Ашъарий (873–935) каломни ислом ақидапарастлари билан муросасозлик йўли орқали қонунийлаштиришга ҳаракат қилди. Ушбу мактабнинг йирик вакиллари ал–Боқиллоний (1013 йилда ваф.эт), ал–Жувайний (1085 йилда ваф.эт.), аш–Шахристоний (1153 йилда ваф.эт) ва Фахриддин ар–Розий (1209 йилда ваф.эт.) эдилар. Аш–Шаҳристоний бу даврни каломнинг ривожланиш босқичидаги таназзулга юз тутиш даври деб таърифлаган. Гарчи, ашъарийлик оқими ўзини ошкора муътазилийларга қарама-қарши қўйиб, ҳанбалийлар билан муросага борган бўлса ҳам, улар муътазилийларнинг умумий рационалистик йўналишини давом эттирдилар ва муътазилийлик ва ашъарийлик ўртасида ўтиб бўлмас чегара йўқ эди: ал–Ашъарийнинг ўзи муътазилийлар сафидан чиққан бўлса, Абдужаббор аввалида, ашъарийларга қўшилган, кейинчалик унинг фаолияти билан боғлиқ равишда Бувайҳидлар ҳукмронлигида муътазилийлар фаолияти кучайган эди.
XIII асрдан бошлаб, каломнинг фалсафа билан яъни, Ибн Сино шарқий перипатетизм мактаби яқинлашуви бошланди. Бу жараён, мутакаллимлар томонидан, аш–Шаҳристоний ва Фахриддин Розийлар ижоди билан тайёрланган бўлса, файласуфлар томонидан, На.иддин ат–Тусий асарлари ёрдамида амалга оширилди. Натижада, Ибн Халдун таъбири билан айтганда, кейинги мутакаллимлар ижодида “калом ва фалсафа масалалари бир–бири билан шундай қўшилиб кетдики, бу фанлар бир–биридан ажратиб бўлмайдиган ҳолга келган”. Калом тарихининг бу босқичи ал–Байдовий (1286 йилда ваф.эт.), ал–Исфаҳоний (1349йилда ваф.эт.), ал–Ижий (1355 йилда ваф.эт.), ат–Тафтазоний (1390 йилда ваф.эт), Мир Сайид Шариф Журжоний (1413 йилда ваф.эт.), Жалолиддин ад– Даввоний (1501 йилда ваф.эт) ва ас–Сийалкутий (1657 йилда ваф.эт.) асарларида ўз ифодасини топди.
Каломнинг асосий мактаблари билан бир қаторда, Абу Мансур ал–Мотуридий ас-Самарқандий (944 йилда ваф.эт) асос солган мотуридий мактаби ҳам мавжуд эди.
Калом, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, фақиҳларнинг обрўсига путур етказганлиги туфайли, улар томонидан айниқса, ҳанбалийлар ва зоҳирийлар тарафидан, Ибн Жавзий таъбири билан айтганда, "кўпчилик мутакаллимларни шак–шубҳага, баъзиларини эса худосизликка (илҳод) олиб келган" фан сифатида, ҳужумга учраган бўлса, шу билан биргаликда, ашъарий каломи Шофиъийлар ўртасида ўз тарафдорларига эга бўлган. Мотуридий таълимоти эса Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ҳанафийлар орасида кенг тарқалди, муътазилийлик эса зайдий доираларида сақланиб қолди.
Янги ва энг янги давр мобайнида, калом ва биринчи навбатда, муътазилийлик, ислом дини ақидалари билан қарама-қаршиликка бормасликка ҳаракат қилувчи, ислом оламидаги рационалистларни -ақлий йўналиш тарафдорларини илҳомлантирди. Булар жумласига, мусулмон ислоҳотчилари (Жамолиддин ал–Афғоний, Муҳаммад Абдо), либерал мутафаккирлар (Аҳмад Амин, Заки Нажиб Маҳмуд), "ислом сўл оқими" (Хасан Ҳанафий) киради.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish