Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ВУЖУДИ ВОЖИБ ВА ВУЖУДИ МУМКИН



Download 2,81 Mb.
bet65/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВУЖУДИ ВОЖИБ ВА ВУЖУДИ МУМКИН – Ўрта аср даврида Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасидаги тушунчалар. Улардан перипатетик фалсафа тарафдорлари –– Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём, Ибн Рушд ва б. борлиқ муаммосини талқин этишда кенг фойдаланганлар. В.в. ва в.м. тушунчаларига кўра, борлиқ мавжудотни иккига – вужуди вожиб (зарурий мавжуд ибтидо) ва вужуди мумкин (имконий мавжуд нарсалар)дан иборат. Улар ўртасидаги ўзаро алоқа тасодифий тусга эга бўлмасдан, балки табиат ва мантиқ қонун–қоидаларига зид келмайдиган тартибга бўйсунади.
В.в. биринчи сабаб сифатида ўзидан бошқа нарсаларнинг ҳосиласи бўла олмайди. У ўз моҳиятига кўра, барча нарсаларни яратади, лекин ўзи бошқа нарсалар томонидан яратилмайди. У билим ва қудратда бенуқсондир, унда қусур, етишмовчилик ёки ноаниқлик ва уни тўлдиришга бирон–бир зарурат йўқ. У ҳозир айнан бундай, кейин эса бошқача бўлиши мумкин эмас. У мутлақ нафис борлиқ ва мутлақ донишмандлик тимсолидир.
У доимо яратиш билан машғул. Унинг баъзан яратиб, баъзан эса бундай фаолиятдан четда туриши в.в.нинг моҳиятига тубдан зиддир. Ўзга нарсаларни яратиш ирода туфайли эмас, унга хос зарурият асосида амалга ошади. В.м. ўзининг мавжудлиги учун бошқа нарсага муҳтож борлиқ ҳисобланади. Оламда сабаб–оқибат муносабати пировард натижада биринчи сабаб вужуди вожибга – Холиқ-Аллоҳга бориб тақалади. В.м. Форобий таъбирича, беш даражага бўлинади: ақл, жон, шакл, материя, осмон. Улар ўртасидаги сабабий муносабатда вақт эмас, нафислик даражаси, мартабаси муҳим аҳамият касб этади. В.в.нинг нафислиги бетакрордир. Абадийликда в.в. ва в.м. бир–биридан фарқланмайди, чунки сабабсиз оқибат содир бўлмайди. Ҳар қандай эр–хотин фарзанд дунёга келиши билангина муқаррар ота–онага айланади. Бундай қиёслаш Форобийнинг фикрича, в.в. ва в.м.га ҳам тааллуқлидир. Демак, сабаб сифатида в.в. абадий экан, унинг оқибати бўлмиш в.м. ҳам абадийдир. Мутафаккирлар томонидан в.в. ва в.м.нинг ўзаро муносабатини бундай тарзда талқин этишлари фалсафий тафаккурга янгича ёндашишга, унга алоҳида урғу беришга олиб келди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish