Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet66/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ГАДАМЕР ГАНС ГЕОРГ(1900–2002)– немис файласуфи, герменевтика фалсафасини ишлаб чиқишга улкан ҳисса қўшган. Лейпциг университети фалсафа профессори (1939), ректори (1947), Гейдельбергда фалсафа профессори (1949). Асосий асарлари: «Платоннинг диалектик этикаси» (1931), «Гёте ва фалсафа» (1947), «Ҳақиқат ва методология» (1971), «Диалог ва диалектика» (1980), «Хайдеггер йўли» (1993), «Назария мақтови» (1984) ва б.
Г.Г. руҳ ҳақидаги фаннинг методологиясини танқид қилади ва герменевтиканинг универсал аҳамиятга эга эканлигини исботлашга ҳаракат қилган. Г.Г. учун герменевтика аввало амалиётдир. У ўзини муайян матнни тушунишда намоён қилади. Бусиз матн ўзининг хусусиятини йўқотади. Аммо Г.Г.нинг фикрича, фалсафий герменевтика фақат матнни тушунишнинг методологиясини ишлаб чиқиш билан чекланмайди, балки у ўзига хос фалсафий тушунчадир. Унинг предметини нафақат «тушунарли» фанлар (тарихий–гуманитар) ташкил қилади, балки у ёки бу маънода тушунишнинг умумий характер касб этишидан келиб чиқиб, инсоннинг ҳаёт ва борлиқ ҳақидаги билимлар мажмуини ташкил қилади. Г.Г.нинг талқинида бу билишнинг ўзига хос мавжудлик методологиясидир.
Ҳаракатдаги ва баҳоловчи инсонни тушуниш воқеликни инсон томонидан ўзлаштиришнинг умумий воситаси сифатида фалсафада «тажриба» билан аниқлашади. Воқелик шахс томонидан нафақат (назарий) тушунилади, балки шу билан бирга (ҳаётий–амалий) синовдан ўтказилади. Шунинг учун Г.Г. фақат билиш ҳақида эмас, балки дунё тажрибаси ҳақида фикр юритади. Демак, тажриба бевосита кечинмалар (ҳаёт тажрибаси), воқеликни ўзлаштиришнинг билвосита амалий ва эстетик шакллари («ҳаёт тажрибаси», «санъат тажрибаси»)ни қамраб олади. Тажрибани шакллантиришнинг асосий механизмлари тилда мужассамлашган. Тил инсонга дунёга бўлган муносабатининг бошланғич мўлжалларини белгилаб беради. Тушунчагача дунёни ўзлаштиришни «тушунишгача» деб белгилайди.
Г.Г. уларни «тушунишгача», «қарашгача», «ҳайратланишгача», «назоратга олмоқ», «мўлжалламоқ» атамалари орқали ифодалайди. Г.Г. рефлектор назарий билиш билан предикативгача бўлган билиш шаклини фарқлайди. Бундай билимларнинг асосий шаклини Г.Г. хурофот деб белгилайди. (Маърифат фалсафаси эса ўзининг мақсади қилиб хурофотдан озод бўлиш деб белгиланган).
Г.Г. инсон борлиғи ва тафаккурининг асосий тавсифини «тарихийлик» ва унинг муайян макон ва вақтда бўлиши, демак ўзини шу ерда топишни кўрсатади. Г.Г. вақтдан ва субъектив нотарихийликдан ташқарида бўлишни «идеалистик онг» деб атайди (Г.Г. фикрича Декартдан Гуссерлгача бўлган Европа фалсафаси шу йўсинда намоён бўлган.). Бу нуқтаи назарни бартараф қилиш учун ва тушунча ўйини орқали Г.Г. мавҳум фикрни онтологик қарашларга ўтказишга ҳаракат қилади. Фалсафий герменевтикада «фикрловчи ўз тафаккури» доирасидан ташқарига чиқиши тилга мурожаат қилиш орқали эришилади, яъни борлиқ ҳақиқати ўзини ўзи намоён қилишнинг методи сифатида қаралади.
Г.Г. фалсафанинг янги Европа фанида шаклланган позитивистик–сцентистик йўналишига тескари ҳақиқатни тушунча билан чекланмасликка ҳаракат қилади. Ҳақиқат билишни тавсифламайди, балки борлиқнинг ўзини тавсифлайди. Ҳақиқат «метод» билан тўлалигича қамраб олинмайди, балки тушунувчининг билишига йўл очиб бериши мумкин. Ҳақиқатнинг «рўёбга чиқиши» ва унинг «рўёбга чиқиши»нинг устувор омили (ҳодисаси) санъатдир. Тушунишнинг онтологик шарти унинг анъанадаги тезлашуви, унинг борлиқ субъекти ва тушуниш объектига «алоқадорлиги»дир.
Г.Г.нинг тасдиқлашича: 1) тушуниш доимо тушунтирилишда, тушунтириш тушунарли бўлишда; 2) тушуниш матн мазмунини замонавий маданий ва тафаккур тажрибасига қиёслаб қўллаш мумкинлигидадир. Тушуниш фақат билишгина эмас, балки ҳаётни ўрганиш (тажриба)нинг умумий методи. Уни шарҳловчининг онгидан ажратиб бўлмайди. У моҳиятни излаш жараёни ва мўлжалсиз бўлиши мумкин эмас. Тушуниш оламни билишнинг бирламчи шарти, бусиз тафаккур сароб. Бир нарсани билиш учун олдиндан маълум тахминлар, фаразлар бўлиши керак. Мутлақ мавҳум бўлган нарсани ўрганиш қийин. «Хурофот» тушунишга ҳалақит бермайди, лекин шарҳловчига, биринчидан, матннинг ўзгачалигига эътиборни қаратади (шарҳлашдаги «ўзгачалик»), иккинчидан, тажрибани авлоддан авлодга ўтишига ёрдам беради ва анъаналарнинг узвийлигини таъминлайди. Шундай қилиб, матнни шарҳлаш матннинг илк мазмунини тиклаш эмас, балки янги мазмун яратишдир.
Ҳар қандай шарҳ матн ҳаётида бир ҳодисадир, унинг «ҳаракатдаги тарихи», «яратилиш анъанаси»даги бир халқа. Г.Г. маданий анъаналар шарҳини ўтмиш ва бугуннинг мулоқоти сифатида талқин қилади. Мулоқот «савол–жавоб» тарзида кечади. Бунда саволни нафақат матн жавоб берадиган қилиб тузиш муҳим, шу билан бу саволни ўзига ҳам бериши керак. Анъаналар орасидаги мулоқот Г.Г. учун нафақат маданиятшуносликка оид вазифа, балки фалсафий билимлар учун мустақил манба ҳисобланади.
Г.Г. учун Хайдеггер ўрнак бўлади. Г.Г. Платон, Аристотель, Гегел меросига фалсафий замонавий тафаккурни фаоллаштирувчи анъаналар сифатида мурожаат қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish