Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet62/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВЕРИФИКАЦИЯ ТАМОЙИЛИ (лот. verificatia – ҳақиқатни исботламоқ) мантиқий позитивизмнинг бошланғич тамойилларидан бири. В.т.га кўра олам тўғрисидаги ҳар қандай даъвонинг ҳақиқатлиги, пировард натижада уни ҳиссий маълумотлар билан таққослаб кўриш йўли билан аниқланиши лозим. В.т. асосида Вена тўгараги томонидан ифодалаб берилганидек билиш тамоили жиҳатдан ҳиссий тажриба доирасидан ташқарига чиқолмайди, деган ғоя ётади. Бунда тажриба маълумотларни, тўғридан–тўғри верификациялаштирувчи даъволарга мантиқий боғлаш йўли билан билвосита верификациялаштириш бир хил қилиб қаралади.
Шунингдек бевосита ва билвосита верификацияни фарқлаш зарур. Кузатиш ва экспериментал маълумотлари шаклланиши ўзида қайд этилишини тўғри тасдиқлаш (ёки бу маълумотлар ўртасида бўлган қарамлилик қайд этилишини тасдиқловчи) бевосита верификациядир. Билвосита В.т. эса бевосита верификацияланувчи ва билвосита верификацияланувчи тасдиқларнинг назарий ва мантиқий муносабатларини ўрнатишдир. Тасдиқлаш, гипотеза ва назарияларни, яъни верификация имкониятлари ва уларнинг шароитлари ҳақида гапириш мумкин. Айниқса, верификациялаш шароити ва схемасининг таҳлили одатда мантиқий–методологик изланиш предмети сифатида чиқади. Замонавий адабиётларда В.т. кўп сонли мусобақадош назариялар ва уларни экспериментал текшириш маьлумотлари ўртасидаги муносабатлар натижалари сифатида кўрилади.


ВЕРНАДСКИЙ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ (1863–1945) – буюк табиатшунос ва гуманист, мутафаккир, минеролог ва кристаллограф, геохимия, биогеохимия, радиогеология ва биосфера ҳақидаги таълимотлар асосчиларидан биридир.
У ўзининг дунёқарашида табиатшунослик ва жамиятшунослик илмларини органик синтезини вужудга келтиришга интилган. 1885 йил Петербург университетининг физика–математика факультетини тамомлаган.
В.В. ўзида объектив реалликни табиат (космос) ва инсоният (ижтимоий–гуманитар) бирлигини мужассам этган антропокосмизм дунёқараши системасининг асосчиси.
В.В. оламнинг замонавий илмий манзарасини вужудга келишига ҳисса қўшган. У руҳ ва табиатнинг ўзаро муносабати устида тадқиқотлар олиб борган, онгнинг атрибутивлиги, ҳаётнинг абадийлиги ғоясини илгари сурган, биосферанинг ноосферага ўтиш қонуниятини ўрганган, материянинг фазо–вақт хоссаларидаги турли–туманликни кўрсатиб берган.
В.В. асарларида фан фалсафаси ва методологиясига оид кўплаб муаммолар таҳлил этилган, илмий билиш эмпирик ва назарий босқичларининг ўзаро муносабати, тажриба ва кузатувга асосланган фанлар мантиғи, фаннинг тузилиши, унинг умумий ривожланиши қонуниятлари, фаннинг маданият системаида тутган ўрни, фаннинг ижтимоий вазифалари, илмий тадқиқот ахлоқи каби муаммолар тадқиқ қилинган.
В.в. илмий билиш фақат мантиқий тафаккурнинг методлари ёрдамида кенгайиши билан чекланиб қолмайди, шунингдек унинг манбалари фалсафа, дин ва тафаккур соҳасидаги билимлар ҳам ҳисобланади, деб кўрсатади.
В.В. фалсафий билимларнинг мураккаб табиатга эга эканлигини, унинг оддий, диний ва илмий билимларга, шунингдек инсоннинг ҳаётий тажрибага боғлиқлигини таъкидлайди, шу билан бирга илмийлик идеаллари табиатни фалсафий билишга қўй.ган изоҳ эканлигини кўрсатади.


ВИТАЛИЗМ (лот. vitalis – ҳаётий) – биологияда шаклланган таълимот. Ҳаётий фаолиятнинг барча жараёнларида, тирик организмларда, алоҳида номоддий омиллар(энтелехия, "яратувчи куч" кабилар) унинг хусусий ва нотирикликдан сифат жиҳатидан фарқ қилишини белгилаб беради.
В. унсурлари Платоннинг руҳ абадийлиги ҳамда Аристотелнинг энтелехия ҳақидаги таълимотларига бориб тақалади. В. таълимоти система сифатида немис эмбриологи Г.Дриш томонидан изоҳланган. В.га жонлини сифат жиҳатидан ўзига хос хусусиятини мутлақлаштириш, унда кимёвий ва физик қонуниятларнинг ўрнини инкор этиш, ҳаётий жараёнларни табиий–илмий жиҳатдан тушунтириб берувчи биологик назария ва концепцияларга салбий муносабатда бўлиш хосдир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish