Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet61/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВЕНА ТЎГАРАГИ – мантиқий позитивизм ҳаракатининг вужудга келишидаги ғоявий ва ташкилий гуруҳ. Бу гуруҳ вужудга келишининг асосий сабабчиси – Австрия физиги ва файласуфи, Вена университетининг проф.и Мориц Шликдир. 1992 й.да Шлик Вена университетининг фалсафа кафедрасида семинар ташкил этади. Бу семинар ўз бағрида асосан анъанавий фалсафага шубҳа билан қараган ёш олимларни йиғди. Улар ишлаб чиққан янги – "илмий фалсафани" ривожлантириш дастури мантиқий позитивизм йўналишини келтириб чиқарди. Лекин мантиқий позитивизм йўналиши икки оқим таъсири остида вужудга келган. Биринчидан, унга анъанавий "метафизика"га ва классик фалсафий муаммоларга салбий муносабатда бўлган, гносеологик ва методологик масалаларни тор сциентистик руҳда талқин қиладиган махизм оқими ўз таъсирини ўтказган бўлса, иккинчидан, В.т. фалсафанинг мантиқий таҳлилининг субъектив–идеалистик йўл–йўриқларини (хусусан Л.Витгенштейннинг), яъни фан фалсафасини тўғридан–тўғри фан тилининг мантиқий таҳлилига айлантириш концепциясини, шунингдек логика ҳамда математика фанларининг аналитик тусда эканлиги тўғрисидаги таълимотни ўзлаштирди. Хулоса қилиб айтганда, В.т.даги мантиқий позитивизм, бу – позитивизмга махистча ёндошиш ҳамда мантиқий таҳлил фалсафаси йўл–йўриқларининг синтези натижасида шаклланди.
В.т. вакиллари: Р.Карнап, Ф.Вайсман, Г.Фейгль, О.Нейрат, Г.Ган, В.Крафт, Ф.Кауфман, К.Гедель. В.т. билан Берлиндаги Х.Рейхенбах, Чехословакиядаги Ф.Франк, Финляндиядаги Э.Кайла, АҚШдаги А.Бламберг, Э.Нагель, Даниядаги Й.Йоргенсен, Буюк Британиядаги А.Айер гуруҳлари ҳамкорлик қилган.
1929 йилда Р.Карнап, Г.Ган, О.Нейрат "Дунёни илмий англаш. Вена тўгараги" манифести билан чиқдилар. Шу вақтнинг ўзида В.т.нинг ташкилий шаклланиши якунланади. 1930 йилдан бошлаб қатор йиллар турли мамлакатларда халқаро конгресслар ташкил этилди. 1930–1939 йил В.т. томонидан мантиқий позитивизм ғояларини тарғиб қилувчи "Erkenntnis" журнали нашр қилинди. Аммо 1936 йилда Шликнинг фожиали ўлимидан кейин Австриянинг Германия томонидан босиб олиниши ҳамда В.т.нинг бир қатор вакилларининг чет элга кетиши натижасида В.т. ўз фаолиятини тугатди. АҚШда В.т.нинг бевосита вориси сифатида эмпиризм оқими юзага келди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish