Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet57/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БУЮМЛАШУВ – предметлашишдан фарқли ўлароқ ижтимоий муносабатлар шахсий муносабатлар ҳолатидан чиқиб, буюм муносабатларига айланишини ифода этувчи тушунча. Б.га мувофиқ инсоннинг шахслик ҳолатидан чиқиши, деперсонлашуви юзага келади ва нарсаларга субъектнинг хусусиятлари берилади (персонификация). Б. фетишизмда намоён бўлади.
Б.да инсоннинг фаолияти машинанинг ишлашига ўхшатилади, ғайриижодий функцияларни бажаришдан иборат қилиб қўйилади. Инсоннинг ўзи ҳам фақат тайёр ролларни бажарувчи бўлиб, нарсалар ишлаб чиқаришнинг функционал воситасига айланади.


БХАГОВАТГИТА –қадимги ҳиндларнинг диний, фалсафий – эпик ёдгорлиги.
Б. қадимги ҳинд достони ҳисобланмиш Маҳобхарата 6-китобининг эпизодларидан бири ҳисобланиб, 750 та (шлок) байтдан иборат бўлиб, 18 бобга бўлинган. Б.нинг пайдо бўлиши мил.ав.ги VI–IV асрларга тўғри келади. Бу илоҳий қўшиқ Европада 1785 йили Уилкинсон томонидан инглиз тилига таржима қилинган.
Б.да кўтарилган асосий мавзу – ҳинд жамиятининг ибтидоий жамоада инқирозга юз тутган даврдаги иқтисодий–ижтимоий ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари акс эттирилган.
Б. жамиятнинг табақаларга бўлинишини объектив, деб ҳисоблайди. Шунинг учун Б. ҳиндуизмнинг асосий ғояларидан бири сифатида эътироф этилган.


БЭКОН Фрэнсис (1561–1626) – машҳур инглиз файласуфи.
Б.Ф. "Фанларнинг буюк тикланиши", "Янги Органон", "Ахлоқий, иқтисодий ва сиёсий эссе", "Янги Атлантида" каби асарларни ёзган. Б.Ф.нинг мақсади фан тарихини бир бор кўздан кечириш, унда учрайдиган камчиликларни бартараф этиш, схоластикага зарба бериш, янги давр фанининг индуктив методини яратишдан иборат эди. Олам тарихи фан тарихидан жудо бўлган тақдирда, у "кўзи ногирон Полифем ҳайкалига жуда ҳам ўхшаб кетади".
Б.Ф. қадимги юнонлар ва араблар томонидан эришилган ютуқлар камтарона бўлганлигини таъкидлайди. Б.Ф. амалиёт фани методологиясини яратувчиси ҳисобланади. Унинг таълимоти янги даврнинг тафаккур услубини белгилаб берди. Алхимия, астрология, сеҳргарликни ўтмиш қолдирган мерос сифатида талқин қилади. Лекин уларнинг заминида ётган кузатувлар, тажрибалар самарали натижа берганлигини эътироф этади.
Лекин аввалги тадқиқотчилар аксарият ҳолларда "нур сочувчи" тажрибаларни эмас, аксинча "ҳосил берувчи" тажрибаларни излаганлар. Бундай уринишлар на илм–фан, на илоҳий тартиб тақозо этган талабга мос келади. Фан ислоҳотининг муҳим талабларидан бири, бу – инсон ақлини хато ва камчиликлардан муҳофаза қилишдир. Бу камчиликлар қуйидагилардан иборат: 1. Ҳиссий идрок ва ақл мушоҳадаси оламга қаратилмасдан, инсонга қиёсланади. Шунинг учун уни "уруғ санами" дейиш мумкин. 2. "Ғорлар санами" айрим кишиларга хос адашишлардир. Улар табиат нурини сусайтиради ва билиш имкониятини чегаралаб қўяди. 3. "Майдон санамлари" оломон томонидан тасдиқланган сўз ва иборалар маъносидаги камчиликлар. Улар инсон ақли устидан ҳукмронлик қилади, кишиларни бемаъни мунозараларга ундайди. 4. "Театр санамлари" фалсафадаги ҳар хил ақидаларнинг, одамлар руҳига кириб, унда жойлашиб олган хато ва камчиликлари назарда тутади.
Б.Ф. фалсафа тарихида биринчилар қатори билиш методларининг аҳамиятини кўрсатиб берди. Б.Ф. билиш назариясида олам, табиат билишнинг асоси эканлигини эътироф этади. Нарсалар тўғрисидаги бирламчи билим ҳиссий тажрибадан бошланади. Кишилар ўзларининг бешта сезги аъзолари кўмагида нарсаларнинг хосса ва хусусиятлари билан бевосита таниша борадилар. Бунда индукциянинг ўрни беқиёсдир. Б.Ф. томонидан ишлаб чиқилган индуктив метод: 1) далилларни кузатиш; 2) уларни муайян системага келтириш ва таснифлаш; 3) зарур деб ҳисобланмаган далиллардан воз кечиш; 4) тадқиқ қилинаётган нарсаларни таркибий қисмларга ажратиш; 5) далилларни тажриба синовидан ўтказиш; 6) далилларни умумлаштиришдан иборатдир.
Б.Ф.нинг таъкидлашича жонли мушоҳада чегараланган. Илм аҳли кўп ҳолларда эмпириклар ёки ақлпарастлар бўлганлар. Эмпириклар чумолига хос тарзда кўрганларини йиққанлар, ақлпарастлар эса ўргимчакларга ўхшаб ўзларидан мато ишлаб чиқарадилар. Мутафаккир ўзини асаларига ўхшатади. Асалари ўртача методни танлайди: у гуллардан ашё йиғиб, уни ўз қобилияти ва имкониятидан келиб чиққан ҳолда тақсимлайди ва ўзгартиради. Фалсафанинг ҳақиқий вазифаси бундан фарқ қилмаслиги лозим.
Б.Ф. ўзининг "Янги Атлантида" асарида жамият, фан ва техника кўмагида ишлаб чиқариш асосларини тубдан ислоҳ қилиши лозимлиги тўғрисидаги ғояларини ривожлантирди, "Ахлоқий ва сиёсий тажрибалар" асарида ўзининг ижтимоий идеали тўғрисида фикр юритади. У ижтимоий равнақ нуқтаи назаридан феодал зодагонларга ён босмасликни, мутлоқ ҳокимиятни муайян даражада чегаралаб қўйишни талаб қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish