Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet55/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БРУНО ЖОРДАНО ФИЛИППО (1548, Нола – 1600. 17,2. Рим) итальян файласуфи, шоири, пантеизм намояндаси. 15 ёшида монахликни қабул қилди. Кейинчалик черков ақидаларини танқид қила бошлади. 1575 й.да монахликдан воз кечиб, Римга қочди, кейин Швейцария, Франция, Англия, Германияда яшади. Университетларда астрономия ва философиядан лекциялар ўқиди. Схоластик философияга, католик черковига қарши асарлар ёзди. 1592 йилда роҳиблар уни алдаб Венецияга таклиф қилдилар ва инквизиция қўлига топширдилар. Б.Ж. динсизликда айбланиб 8 йил қамоқда ётди. Лекин, ўз дунёқарашидан қайтмади. Бундан ғазабланган католик черкови Б.Ж.ни Римда гулханда куйдирадилар.
Б.Ж.нинг дунёқараши қадимги юнон материалистлари, Коперникнинг гелиоцентрик ғоясини янада ривожлантирди. Қуёш системасидан ташқарида тирик мавжудотлар яшайдиган оламлар борлиги ҳақида замонаси учун дадил фикрлар баён этди. Б.Ж. Коперник системаси камчиликларини тўлдирди: олам чексиз, юлдузлар, қуёшлар бенихоя кўп, бинобарин, жониворлар яшайдиган планеталар ҳам чексиз кўп, деган материалистик ғояни журъат билан тарғиб қилди. Ҳамма нарса ҳаракатда, узлуксиз ривожланишда, ерда ҳам осмонда ҳам бирдай табиат қонунлари мавжуд, деб билди. Лекин, худо табиатда – нарсаларнинг ўзида, деб тушунди.
Б.Ж. фан учун қаттиқ кураш олиб бориб, католик черкови устидан сатирик памфлетлар ёзди. Муҳим асарлари: «Ғоялар сояси ҳақида» /1582/, «Сабаб, принцип ва бирлик ҳақида» /1584/, «Чексизлик, олам ва дунёлар ҳақида» /1584/. Ўзбек шоири Султон Жўра ўзининг «Бруно» поэмасида машҳур италян файласуфининг бадиий образини яратди.


БУДДИЗМ –– диний–фалсафий таълимот. Б. дастлабки жаҳон динлардан (христианлик ва ислом каби) биридир.
Б. Неру тили билан айтганда, Ҳиндистонда "яшовчи динамик ҳамда минг й.лар давомида кенг тарқалган диндир".
Б.нинг асосчиси ҳинд шаҳзодаси Сидхартха Гаутама–Буддадир. Б.нинг асосий ғояси – бошқа шаклга кириш, холос бўлиш ва нирванага етишишдир. Нирвана – инсоннинг буюк маънавий ҳолати бўлиб, ҳақиқий билим билан равшанлашади.
Б. фалсафаси веда матнлари асосида шаклланган. Б. таълимотининг асосини уч муҳим ғоя ташкил этади: 1) зўрлик қилмаслик; 2) ҳаётнинг ҳар қандай шаклини эзгулик орқали қабул қилиш; 3) азоб – уқубат манбаи – эҳтирослардан халос бўлиш.
Жисмонан соғлом, ақлий камолотга эга, моддий бойликлари фаровон ҳаёт кечириш учун етарли бўлган шаҳзода Гаутама инсон азобини кўради ва ундан халос бўлиш йўлини қидиради. Бу йўлни Гаутама таркидунёчилик, деб қарайди. У Б.нинг тўрт ҳақиқатини ишлаб чиқади:
1. Ҳаёт бу – азобланиш демакдир (туғилиш, касаллик, ўлим, яқинлари билан айрилиқ, истаган нарсасига эга бўла олмаслик, умуман, инсон ҳаётининг барча қирралари, ҳаттоки роҳатланиш ҳам азобланиш демакдир).
2. Азобланиш сабаби – эҳтирос ва инсон хоҳиш–иродасидир. Демак, азобланиш манбаи ҳаёт истагидир.
3. Азобдан қутулиш, бу ўз ҳоҳиш иродасидан қутулишдир, бунинг йўли нирванадир. Нирвана – азоблардан қутулган ҳолатдир. Унинг маъноси истаклар ва эҳтиросларнинг йўқлиги, тинч ҳолатдир.
4. Нирванага олиб борувчи йўл, бу – саккиз босқичдан иборат: а)тафаккур; б) нутқ; в) фаолият; г) аниқламоқ; д) ҳаёт; е) меҳнат; ж) хотира ва ўзаро тартиб; з) фикрларни тўплаш.
Б.нинг дунёқарашлик системаи қуйидаги энг муҳим туркумлар ва тушунчаларга асосланади:
– дҳарма (унсур, қонун);
– карма (фаолият);
– сансара (борлиқ оқими);
– нирвана;
– нидана (сабаб–оқибатлар ғилдираги);
– сангха (жамоа).
Б. космологияси оламни уч лок (қобиқдан) иборат, деб қарайди: камалока (ҳиссий, реал олам), рупалока (афсонавий шакл), арупалока (шаклсиз олам, соф онг қобиғи).
Олам, Б.га кўра дҳармалар, яъни элементар бўлаклар, яъни ўзига хос ҳаётий қувватлар тўпламидан иборат. Бутун олам дҳармалар тўлқинланишидир. Руҳий азобланиш доимий нотенгликни бошдан кечиришдир. Азобланиш, роҳатланиш каби янги туғилиш ва дҳармалар янги шакли учун оқибат ташкил этишдир. Агар кечинмалар табиати ўзгартирилмаса, инсон туғилиш ва ўлим доирасидан чиқиб кета олмайди (сансара). Ўз фаолияти, ҳиссиёти, тафаккури билан инсон ўз тақдирини (карма) белгилайди. Эзгу ва маънавий ҳаёт кармани такомиллаштиради. Нирвана ҳолатига эришиш учун ўнта ғов мавжуд: шахснинг ҳам хаёлидаги шубҳа, бидъатпарастлик, ҳирслар, нафратланиш, ерга боғлиқлиқ, ҳузур–ҳаловат ва тинчланиш истаги, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, билимсизлик. Инсон – сангхалар бирикуви мажмуидир ва шу билан бирга ҳаётнинг икки ҳолатини боғлаш бўлагидан иборатдир. Халос бўлишга, дҳармалар тўлқинлашувини тўхтатиш, яъни хоҳиш, истак, ҳирс, фикр ва б.ни йўқ қилиш орқали эришилади. Нирвана – мутлақ сокинлик ҳолатидир, унда буюмларнинг том маъносига етишиш гуноҳсизлик ва ташқи оламдан мустақил бўлишдир. Сокинлик – фақат ташқи белги бўлиб, ҳолатнинг моҳиятини ифодаламайди. Инсон ўз дҳармасини (қонунини, бурчини) амалга ошириши лозим, у ҳаётда ахлоқий қарашлар билан боғлиқдир. Бу мулкчиликнинг ҳар қандай шаклларидан воз кечишни, барча инсонлар тенглигини, уларнинг жамоада яшашини (сангхада) тарғиб этади.
Б.да бир қанча мазҳаблар мавжуддир. Булардан энг йириги 1-асрда ундан ажралган, хинаяка ("кичик арава, тор йўл") ҳамда иахаяка ("катта арава, кенг йўлдир")дир. Нарсаларнинг табиати ҳақидаги таълимот асосида дҳармалар, яъни заррачалар, унсурлар тўғрисидаги таълимот ётади. Бунга мувофиқ оламдаги нарсалар дхарма моддий ҳодисаларга кириб боради ҳамда доимо ҳаракатда бўлади. Б.да, шунингдек диалектик унсурлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, олам ҳамиша ўзгаришда, унда ўзгармайдиган доимий нарсанинг ўзи йўқ.
Воқеа ва ҳодисалар бир–бири билан сабабий боғланган. Б. таълимотига кўра, олам нарса ва ҳодисалардан иборат. Ҳар бир сифатнинг умри абадийликка нисбатан жуда кичкина бўлади. Шу маънода ҳар бир сифат бир лаҳзада ёниб ўчади. Оламдаги ҳар бир нарса ҳамда шу нарсаларни ташкил этган дхарма заррачалар ҳам шундай сифатга эгадир.
Б. динига эътиқод қилувчилар –хиняка мухлислари ХХ асрнинг ўрталарида Бирма, Кампучия, Таиланд, Лаос аҳолисининг деярли 90 фоизга яқинини, Цейлонда эса унинг 60 фоизга яқинини ташкил қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish