Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet60/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ВАНДАЛИЗМ – аждодлар томонидан бунёд этилган маданий ва маънавий бойликларни, қадриятларни асоссиз, ўйламай йўқ қилиш, вайрон қилиш ғояси устувор бўлган оқим.


ВЕБЕР Макс (1864 – 1920) – немис социологи, файласуфи ва тарихчиси. "Тушунувчан" социология ва ижтимоий ҳаракат назариясининг асосчиси.
Иқтисоднинг сиёсат, ҳуқуқ, дин ва б. билан ўзаро муносабатларини ўргана бориб, социология билан махсус шуғулланиш заруратини англаган. Социологик билиш назариясида В.М. сабабийлик қоидаси ва "тушуниш" назарияси бирлигига катта аҳамият берган. Унинг фикрича, социологиянинг вазифаси индивидуал ҳаракатнинг субъектив сабабларини "тушуниш", уларни изоҳлаб беришдан иборат. Бундай изоҳлаш эмпирик жиҳатдан текширилган бўлиши ва унинг ўзи индивидуал ҳодисани сабабий тушунтиришнинг қисми ҳисобланиши зарур.
В.М. ижтимоий фанлар методологиясида ижтимоий турлар (хиллар) назариясини илгари сурган. В.М. "Тушунувчан социология категориялари тўғрисида" (1913) асарида ижтимоий турлар тушунчасини социологиядаги энг муҳим тушунча, деб кўрсатган. Турли динларнинг (протестантизм, конфуцийчилик, буддизм ва б.) "хўжалик этикасини" қиёсий таҳлил қилиш асосида ("Протестантча этика ва капитализм руҳи", 1905), В.М. капитализм биринчи марта фақат Ғарбда вужудга келиши мумкин эди, деган хулосага келган. Чунки, бу ерда протестантизм ва айниқса кальвинизм кенг тарқалган бўлиб, унинг "хўжалик этикаси", гўёки, "капитализм руҳига" жуда мос тушди. Бу ўринда В.М.нинг иқтисодий оқиллик (рационаллик) ва оқилона дин ғояси, капиталистик жамиятдаги оқилона ҳуқуқ ва бошқарув (оқилона бюрократия), оқилона пул муомаласи ва оқилона бюрократия концепциясида янада ривожлантирилган.
Бюрократия капиталистик оқилликнинг олий даражада намоён бўлиши, деб талқин этилган («Хўжалик ва жамият", 1921). Ривожланиб борувчи рационаллашув В.М. фикрича, Ғарбнинг муқаррар тақдири бўлиб, оқилона бюрократия унинг ижтимоий оқибатидир. Оқиллик охир–оқибатда шундай қонуният бўлиб чиқадики, у ўзига кишиларнинг эрк ва хоҳишларига қарама – қарши тарзда йўл оча бошлайди, уларнинг индивидуал эркинлигига хавф солади. Бундай йўналиш шароитида индивиднинг эркин ижтимоий ҳаракат категорияси борлиқни соф мафкуравий акс эттириш бўлиб қолиши мумкин. Бу ҳолат кейинчалик Ғарб социологиясида ижтимоий ҳаракат категориясини ривожлантиришда (мас., Парсонс, Луман, Хабармас) ўз аксини топган. Умуман В.М. социологияси XX аср ғарб социологиясига ҳал қилувчи таъсир кўрсатган. 70–йиллар ўрталарида унинг ижодига қизиқиш "В.М. ренессанси"га олиб келди ва бу Ғарб социологиясининг кейинги ривожида чуқур из қолдирди.


ВЕДАЛАР (санкс. Veda – билим) – ҳинд халқининг қадимги маънавий маданияти тараққиётининг асосий шаклини ташкил этувчи адабий ёзуви. «Веда» сўзи “билим” деган маънони англатади. Мутаассиб диндор киши учун веда олий, муқаддас билим, башоратдир. Ведада қадимги ҳиндларнинг тарих, иқтисод, дин, фалсафа, ахлоқ–одоб каби турли соҳаларга тааллуқли дастлабки фикрлари ўз ифодасини топган. Бу адабиётнинг деярли икки минг йил давомида яратилганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи тарихий манбалар мавжуд.
Ушбу оғзаки ижод авлоддан–авлодга, оғиздан–оғизга ўтиб юргани учун у “шрутий”, яъни “эшитмоқ” деб аталган. Бу оғзаки ижод анъанага кўра “мантра“, деб ҳам номланган. Бу ўз навбатида ведага тааллуқли адабиётнинг катта бир қисмини ташкил этади. Кейинроқ яратилган бошқа бир қисми насрий (проза) браҳман деб аталган. Мантралар бизгача тўрт тўплам ёки санхитлар шаклида етиб келган .
Дастлабки ведавий адабиёт ўзининг яратилиши, ҳажми ва тузилиши бўйича ўз ичига 1028 та тарож ва 10500 та шеърларни олган. Риг-веданинг маъноси "тароналар ведаси" ҳисобланиб, у Худоларга ҳамду санолардан иборат бўлган.
Сама–Веда қўшиқлар айтиш ведаси ҳисобланади. Бу асосан маросимларда таълим–тарбия намунаси сифатида айтиладиган қўшиқлардир.
Яжур–Веда қурбонлик қилиш маросимларида айтиладиган тароналар бўлиб, улар шартли равишда оқ Яжур–Веда ва қора Яжур–Ведадир. Оқ Яжур–Ведада олдин назмий тароналар, кейин насрий матнлар келса, қора Яжур–Ведада олдин насрий матн, сўнгра назмий матн келади.
Атхарва–Ведада дуолар ва афсунлар ўқиш усуллари баён этилади. Атхарва–Веда кишиларнинг соғлиғини сақлаш, руҳий ва жисмоний касалликлардан фориғ қилиш дуолари ётади.
Ведавий адабиётларнинг иккинчи қисми браҳманлар томонидан ёзилган. Улар браҳманлар учун ёзилган китоблар бўлиб, асосан маросимларда ижро этилади. Браҳманлар шарҳлардан иборат бўлган адабиётлар учун фалсафий режада катта аҳамиятга эга. Шунингдек, браҳманлар самхитлар билан упанишадларни боғловчи бўғин ҳисобланади.
Араньяклар (ўрмон матнлари) – таркидунёчиликни ихтиёр этиб, ўрмонларда кун кечирувчи қаландарларнинг ахлоқ–одоби, турмуш тарзига тааллуқли қонун–қоидалардир. Қаландарлар капаларда яшаб, ўз умрларининг тугашини кутганлар. Упанишадлар (сирли билимлар) ведаларнинг фалсафий қисми ҳисобланади. Упанишадлар маълум бир китоб ёки фалсафий рисолалар шаклида бўлмасдан, балки турли мавзуларда, турли даврларда асосан номаълум муаллифлар томонидан, яратилган матнлар тўплами ҳисобланади. Ҳар бир матн у ёки бу муаллифнинг фалсафий мушоҳадаларининг қисқача баёнидан иборатдир.
Упанишадлар жамиятнинг маънавий ҳаёти ва мафкурасида юқори нуфузни эгаллаб турган браҳманлар мавқеини сусайтиришга қаратилган, жасоратли уринишдир. Уларнинг вакил­лари аксарият ҳолларда жамиятнинг паст табақаларидан келиб чиққан кишилар эдилар. Уларнинг Ҳиндистонда кейинги даврларда вужудга келган маънавий–руҳий ва фалсафий жараёнларга таъсири сезиларли бўлди. Айниқса, самсара ва карма ҳақидаги таълимот кўпгина фалсафий йўналишларнинг асосий мавзуига айланиб борди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish