Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet29/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АНТРОПОГЕНЕЗ (юнон. аntropos ва genesis – инсоннинг келиб чиқиши) инсоннинг келиб чиқиш ва ривожланиш жараёни. Бу жараён тўғрисида турлича фикрлар мавжуд. Дарвин, Гексли ва Гегель инсоннинг олий даражада тараққий этган одамсимон маймунлардан келиб чиққан дейдилар. Қадимги кишиларнинг ижтимоий – меҳнат фаолияти А.нинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган. Замонавий фан А.нинг ижтимоий меҳнат назариясини тасдиқламоқда.
Инсоннинг пайдо бўлиш ва ривожланиши жараёни бир қанча босқичларга бўлинади. 1–босқич австралопитекларнинг (инсоннинг энг яқин аждодлари) – Жанубий Африкадан қазиб олинган маймунларнинг ер юзида яшашга, ҳамма нарсани ейишга, табиий жисмларни қуроллар сифатида ишлатишга, сўнгра бу қуролларни ясай бошлаши билан изоҳланади. Бу ҳол икки оёқли антропоидларнинг, ҳайвондан инсонга ўтувчи, вужудларнинг пайдо бўлишига шарт–шароит туғдирган. 2–босқич, а.нинг бошланғич зинасидаги вакилларидан – энг қадимги кишилар – питекантроплар ва синантроплардан иборат ибтидоий поданинг ташкил топиши билан боғлиқдир. Бу энг қадимги кишилар мунтазам суратда ва атайлаб хилма–хил шакллардан қўпол тош қуроллар ясаганлар, биргалашиб ҳайвонларни овлаганлар, оловдан фойдаланганлар. Уларнинг авлодлари палеантроплар ёки неандерталлар шаклли ва анча мураккаб бўлган қуролларни ясаганлар, дастлабки сунъий иншоотларни (шамол тўсиқларни) яратганлар, оловни ҳосил қилиш йўлини билганлар. Юзага келган ижтимоий ишлаб чиқариш онг ва нутқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган, инсон гавдасини шакллантирган.
Инсоннинг қарор топиши юз минг йиллар давом этган (Жануби–Шарқий, Жанубий, олдинги Осиё ва Африка). 3–босқич – ибтидоий тўданинг ибтидоий жамиятга, неандерталларнинг эса ҳозирги шаклдаги инсонга айланишидан иборат.


АНТРОПОСОФИЯ (юнон. anthropos – инсон, sophia – донишмандлик) – теософиядаги йўналишлардан бири бўлиб (1909 й.да ундан тўлиқ ажралиб чиққан) инсонни ҳиссий – юқори, жуда таъсирчан мавжудот, яширин руҳий кучларнинг эгаси, деган мистик таълимот бўлиб, 1912 йилда немис оккультисти Р.Штейнер (1861–1925) томонидан "Яширин фан"(1910), "Антропософия тезислари"(1925) китобларида баён қилиб берилган. Коинот марказига инсоннинг илоҳийлигини қўйган. Буддизм ҳамда Шарқ оккультизмига таянган теософиядан фарқли хусусиятга ҳам эга: чунки унда христиан мистикаси ва Европа идеалистик анъаналари мавжуддир.
А. асосида пифагорчилик ва неоплатончилик мистикаси, каббалистика, веданта ва немис натурфалсафаси ҳам ўз аксини топган. Жумладан, Штейнернинг фикрига кўра, а.даги асосий мақсадга эришиш (Коинотнинг руҳий асоси билан бирлашиш хиссиётини ишлаб чиқиш), ёшларни "сирли таълимот"га жалб қилиш, уларда медитацияга бўлган қобилиятни тарбиялаш, билишнинг инсон учун эришиш мумкин бўлмаган уфқларини ҳиссий буюмлар сингари идрок қилиш "руҳий идрок қилиш" орқали қўлга киритилиши мумкин.
А.даги "олий билим"га ҳар бир инсон етишиши мумкин. А. системаи марказида фақат шу соҳага тааллуқли бўлганлар учун маълум бўлган, илоҳийлаштирилган инсон моҳияти ётади. Физик дунё буюмлари, бирмунча, зичлашган бирлашмалардан иборат бўлиб, улар руҳ ва жондан ташкил топган ва руҳ ҳамда жоннинг аnimag ва аnima, деб тушуниш керак бўлади.
А. концепциясига кўра, инсон тана, руҳ ва жон бирлигидан иборат деб қаралади. А. бир ҳолатдан иккинчисига ўтишни эволюцион тамойил деб ҳисоблаб, инсон руҳи реанкарнация қонунига амал қилади, деб кўрсатади. Алоҳида олинган ҳаёти давомида инсон руҳи ўзининг ўтмишда босиб ўтилган ҳаёт йўлида содир бўлган ҳис–ҳаяжонлари, тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз–ўзини такрорлайди. Штейнернинг ўзи учун, реанкарнация ғояси инсонлар, ҳайвонлар, Ер, Ой, барча сайёралар, қуёш ва ш.к.ларнинг, бир ҳолатдан иккинчисига ўтиб турадиган "фикс ғояси" бўлиб ҳисобланади. Танага ворислик қилиш қонуни, руҳни эса, унинг томонидан яратилган тақдир бошқаради. Ўлимдан сўнг жон ўзининг табиий борлиққа бўлган боғлиқлигидан халос бўлганига қадар руҳ ва жоннинг алоқадорлиги сақланиб қолади. 1913 йилда Штейнер ўз олдига замонавий "оммавий одам" маънавиятсизлигининг олдини олишни, тарбиянинг махсус системаи ёрдамида, яширин руҳий кучларни юзага чиқаришни мақсад қилиб қўяди.
Штейнер А. жамиятини ташкил қилиш билан биргаликда 1922 йилда антропософ "христианлар жамоаси"га ҳам асос солади. Ҳозирда мазкур жамият негизида инсон моҳиятини антропософ тушуниш ётувчи ва унинг томонидан ишлаб чиқилган янги маориф дунёнинг турли мамлакатларида мавжуд бўлиб, фаолият кўрсатаётган Волдорф мактаблари ва болалар боғчалари фаолият олиб бормоқда. Антропософ ғоялар амалий–руҳий жиҳатдан ерга ишлов бериш тажрибаларининг асосини ташкил этади. Ерга ишлов беришда кимёвий моддалардан фойдаланишни инкор этувчи ва тупроқнинг табиий ҳосилдорлигини сақлаб қолувчи биологик –динамик қишлоқ хўжалиги, шу билан бирга, антропософ тиббий муолажахоналар ва дори–дармонлари ташкил этишни ҳам кўзда тутади. А.нинг мухлислари А.Белий, М.Волошин, В.Кандирский ва б. ҳисобланадилар. Бердяевнинг фикрига кўра, антропософияда инсонни излаб топиш жуда мушкул бўлиб, у жуда кўп компонентлар ва режаларга бўлиб ташланган. Шунинг учун ҳам Штейнернинг барча китоблари турли–туман иерархиялар ва коинот ўлчамлари билан тўлиб–тошганлиги билан ҳам ўзининг антропософияси ёрдамида, теософия ва христианликни бир–бирига яқинлаштиришга муваффақ бўлмади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish