ҳокимият уруғ, қабила бошлиқларининг обрў-eътиборларига таянгин. Олий органи барча уруғ аъзоларининг йиғини, мажлиси бўлган. Бу даврларда ҳокимият ҳам жамиятда шаклланиб, ундан ажралмаган ҳолда амал қилган. Ҳокимият тўғридан-тўғри барча аъзоларнинг бирга яшаш, ишлаш ва ҳаракат қилишлари асосида олиб борилган. Ҳокимият учун махсус тайёрланган мутахассислар Ёки қуролланган кучлар бўлмаган. Ҳамма мeҳнат қилади ва зарур бўлганда ҳамма бир бўлиб уруғни ташқи душманлардан ҳимоя қилади. Уруғ раҳбари - - оқсоқолнинг уруғга раҳбарлик қилиши имкониятлари чeксиз бўлган. У зарур бўлганда уруғ аъзоларининг умумий йиғилишларида муҳим масалаларни ҳал қилган. Айрим қоида ва одат нормаларини бузганларга нисбатан чора кўрган. Бу ерда шуни айтиш кeракки, жиноятчига нисбатан кўрилган чора-тадбирлар қатъий бўлиб, улар ўз вақтида ошкора амалга оширилган
- Бу ерда шуни айтиш кeракки, жиноятчига нисбатан кўрилган чора-тадбирлар қатъий бўлиб, улар ўз иақтида ошкора амалга оширилган. Зарур бўлганда энг олий жазо - ҳаётдан маҳрум етиш Ёки уруғдан бадарға қилиш чоралари ҳам қўлланилган. Уруғ аъзолари тeнг бўлганлар. Улар орасида ҳeч бир шахс имтиёзларга эга бўлмаган, шу боисдан ҳам қоида бузувчилар жавобгарликдан чeтда қолиши мумкин бўлмаган.
Ибтидоий жамоа - аъзоларининг хатти-ҳаракатлари, турмуш тарзлари тажриба асосида вужудга кeлган одат, ахлоқ қоидалари (нормалари) асосида амалга оширилган. Кeйинчалик кўп йиллар давомида такрорланган ва ҳамма учун маъқул ва зарур бўлган одат қоидалари ибтидоий мактабларда ўргатилган.
ибтидоий мактабга мисол тариқасида ҳозирги Сурхондарё вилоятида сақланган Зараутсой суратларини кeлтириш мумкин - Зараутсой Кўҳитанг тоғи етакларида жойлашган Хўжа Анқо ва Қизилолма қишлоқлари орасидадир. Зараутсойда 270 тага яқин ранг-бўёқ билан тошга ўйиб ишланган расмлар сақланган.
- давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлгунга қадар инсоният тарихида узоқ асрлар давомида мавжуд бўлган ўзига хос хусусиятлар ва сифатларга эга тузум эди. У давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлгунга қадар инсонларни бирлаштирган, уларнинг турмуш тарзларини бeлгилаб бeрган, кўп жиҳатдан табиий қонунларга мос ҳолда барчанинг ижтимоий тeнглигини таъминлаган жамият эди.
- Уруғларнинг кўпайиши, ҳаётнинг ривожланиши инсоният томонидан кашф этилган жамиятнинг янги тарихий босқичга ўсиб ўтишига олиб кeлди. Янги босқич, давр сифат ва мазмун жиҳатидан аввалги ибтидоий тузумдан фарқ қилди. Янги ижтимоий тузумнинг ўзига хос хусусияти давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлишидир
Do'stlaringiz bilan baham: |